23.06.2009 йилдаги 175-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 23.06.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КИОТО ПРОТОКОЛИНИНГ МУСАФФО РИВОЖЛАНИШ МЕХАНИЗМИ ДОИРАСИДА «ЎЗТРАНСГАЗ» АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИНГ КОМПРЕССОР СТАНЦИЯЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ СИЗИБ ЧИҚИШИНИ КАМАЙТИРИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг компрессор станцияларида табиий газ сизиб чиқишини камайтириш» лойиҳасини амалга ошириш натижасида жаҳон бозорида чиқиндилар чиқаришнинг сертификатланган қисқартиришларини сотишдан олинган ажратмалар ҳисобига ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш лойиҳаларининг молиялаштирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (БМТ ТД) ўртасида 2007 йил 14 сентябрда Ўзбекистон ва БМТ ТД ўртасида Минг йиллик тараққиёт мақсадлари углеводород механизмига нисбатан ўзаро ҳамфикрлик тўғрисидаги меморандум имзоланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси, Fortis Bank NV/SA (Бельгия) ва Fortis Intertrust (Нидерландия) компаниялари ўртасида 2008 йил 8 сентябрда Чиқиндилар чиқаришнинг қисқартиришларини сотиб олиш тўғрисидаги битим имзоланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу ҳужжатлар доирасида «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига Яшил инвестициялар схемаларини қўллаган ҳолда Киото протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми бўйича «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг компрессор станцияларида табиий газ сизиб чиқишини камайтириш» лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чиқиндилар чиқаришнинг қисқартиришларини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ сотиладиган чиқиндилар чиқаришнинг сертификатланган қисқартиришлар бирлигининг қиймати 1 тоннаси учун камида 10 еврони ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. БМТ Тараққиёт дастури Минг йиллик тараққиёт мақсадлари Карбон жамғармасининг Яшил инвестициялар схемасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи қўмита иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи қўмитага қуйидаги асосий функциялар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида Яшил инвестициялар схемасидан фойдаланиш бўйича устувор йўналишларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яшил инвестициялар схемасини қўллаган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар учун ҳар йилги аниқ манзилли дастурларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яшил инвестициялар схемасини қўллаган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яшил инвестициялар схемасини қўллаган ҳолда лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги чораклик, йиллик ва якуний ҳисоботларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига, БМТ ТД Минг йиллик тараққиёт мақсадлари Карбон жамғармасига ва унинг ваколатли банки (Fortis Bank NV/SA)га Яшил инвестициялар схемаси бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳар йилги ҳисоботни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яшил инвестициялар схемасини қўллаган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида чиқиндилар чиқаришнинг сертификатланган қисқартиришларини сотишдан тушадиган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамида жамланиши юзасидан мониторинг олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш хайрия жамоатчилик жамғармасининг унга Мувофиқлаштирувчи қўмита котибияти функцияларини юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги ва кейинги йиллар учун Инвестиция дастурига «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг компрессор станцияларида табиий газ сизиб чиқишини камайтириш» лойиҳаси киритилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирига Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан БМТ ТД билан Яшил инвестициялар схемасини амалга ошириш битимини имзолаш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги уч ой муддатда, БМТ ТД билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикасида Яшил инвестициялар схемасини қўллаган ҳолда лойиҳаларни амалга ошириш тартиби ва тартиботлари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсинлар ҳамда Яшил инвестициялар схемасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи қўмитага тасдиқлаш учун киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 23 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
175-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 июндаги 175-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ ТД Минг йиллик тараққиёт мақсадлари Карбон жамғармасининг Яшил инвестициялар схемасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби

Саидова Г.К. Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи қўмита раҳбари
Асқаров М.А. Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи қўмита раҳбарининг ўринбосари
Қўчқоров Ж.А. Молия вазирининг ўринбосари
Тўлаганов Ш.А. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари
Чуб В.Е. Гидрометеорология хизмати марказининг бошлиғи
Хабиров Р.С. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи
Зарипов Б.К. Марказий банк раисининг ўринбосари
келишув бўйича БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги вакили
Абдурахманов У.Д. Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш хайрия жамоатчилик жамғармасининг ижро этувчи директори, Мувофиқлаштирувчи қўмита котиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Мувофиқлаштирувчи қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг лавозимига янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар қўмита таркибига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 298-модда, 52-сон, 574-модда; 2012 й., 8-9-сон, 82-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон, 25.08.2018 й., 09/18/680/1791-сон)