17.06.2009 йилдаги 166-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 17.06.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш йўли билан ногиронларга ижтимоий ёрдам бериш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича 2-иловага мувофиқ таркибда махсус комиссия (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия (Хаитов) икки ҳафта муддатда Махсус комиссиянинг иш регламентини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 17 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
166-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 166-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ногиронларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бепул берилиши керак бўлган, улар томонидан ўз ҳисобига сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури — организмнинг издан чиққан ёки йўқолган функцияларини, шунингдек ногироннинг меҳнат фаолияти муайян турларини бажаришга бўлган қобилиятларини тиклашга, уларни компенсация қилишга қаратилган тиббий, касбий ва бошқа реабилитация чора-тадбирларининг алоҳида турлари, шакллари, ҳажми, муддати ва амалга ошириш тартибини ўз ичига оладиган тиббий-ижтимоий экспертиза асосида ишлаб чиқилган ногирон учун мақбул бўлган реабилитация чора-тадбирлари комплекси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация — ногиронга (ёки унинг қонуний вакилига) пул шаклида тўланадиган, ногирон томонидан ўз маблағлари ҳисобига сотиб олинган ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар қийматини қоплаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сотиб олинганлиги учун компенсация тўлаш назарда тутиладиган реабилитация техник воситалари ёки кўрсатилган хизматларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кресло-аравачалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик габаритли аравачалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эшитиш мосламалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳассалар ва қўлтиқтаёқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реабилитация техник воситасини жорий таъмирлаш харажатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўз маблағлари ҳисобига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация техник воситасини сотиб олган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация техник воситасини жорий таъмирлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаган ногиронлар компенсация олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Компенсация Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиянинг (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади) қарорига мувофиқ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Махсус комиссиянинг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёхуд кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ногирон ёки унинг қонуний вакили (кейинги ўринларда ариза берувчи деб аталади) компенсация олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларига (кейинги ўринларда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий органи деб аталади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия томонидан белгиланадиган шакл бўйича компенсация тўлаш тўғрисида ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногирон шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги тўғрисида ТМЭК маълумотномаси нусхаси (16 ёшгача бўлган ногирон болалар учун — ТМК маълумотномаси нусхаси);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимининг белгиланган тартибда реабилитация техник воситаси билан таъминлаш учун ногирон ҳисобга қўйилган сана тўғрисидаги маълумотномаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реабилитация техник воситаси сотиб олинганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқлайдиган чек, квитанция, талон, чипта ва уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реабилитация техник воситасининг техник паспорти нусхаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза берувчи томонидан ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар уч кун мобайнида меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий органи томонидан Махсус комиссиянинг ишчи органига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тушгандан кейин ишчи орган икки кун муддатда компенсация тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳужжатлар ишчи органдан тушган санадан бошлаб икки ҳафта муддатда Махсус комиссия тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ногирон ўз маблағлари ҳисобига сотиб олган реабилитация техник воситаси ёхуд кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш ёхуд компенсация тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Махсус комиссия, агар унинг мажлисида Махсус комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Махсус комиссиянинг қарорлари унинг ушбу мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Махсус комиссия раҳбарининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Компенсация тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реабилитация техник воситаси ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилмаган;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ҳолларда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Махсус комиссия томонидан компенсация тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ишчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 иш куни мобайнида ариза берувчига рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма жавоб юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Компенсация тўлашни рад этиш учун асос бўлган тегишли сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, ариза берувчи Махсус комиссияга такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компенсация тўғрисидаги ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда рад этиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилмаган янги талаблар қўйилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ариза берувчи компенсация тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Компенсация миқдори ва уни тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Компенсация реабилитация техник воситаси ёхуд кўрсатилган хизматларнинг ўртача қийматидан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Компенсация республика бюджетида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Реабилитация техник воситасининг ўртача қиймати Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан жорий йилда белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер савдолари асосида буюртмалар жойлаштирилган тегишли реабилитация техник воситаси нархига тенг бўлган суммада белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматларнинг ўртача қиймати жорий йилда ушбу воситаларни ишлаб чиқарувчилар томонидан белгиланган реабилитация техник воситаларини таъмирлашга тарифлар ва баҳолар асосида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Компенсация тўлаш учун пул маблағлари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Махсус комиссиянинг қарори асосида туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари ногиронларга компенсация тўлаш учун тушган маблағлар ҳисобини белгиланган тартибда Молия вазирлиги Ғазначилигининг бўлимларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида юритадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Компенсация Махсус комиссия томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ишчи орган йилнинг ҳар чорагида белгиланган муддатларда Молия вазирлигига туманлар (шаҳарлар) бўйича ногиронларга сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёхуд кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўланганлиги тўғрисидаги ҳисоботни белгиланган тартибда тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 166-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби

А.А.Хаитов ‎ —‎ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири вазифасини бажарувчи, Махсус комиссия раиси‎
Ш.З.Саидов‎ —‎‎ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари, Махсус комиссия раиси ўринбосари‎
Ж.А.Қўчқоров ‎ —‎‎ Молия вазирининг ўринбосари
М.Х.Ҳожибеков ‎ —‎‎ Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари‎
Т.Т.Исломов ‎ —‎‎ Халқ банки бошқаруви раисининг ўринбосари‎
Б.С.Азизов‎ —‎‎ Иқтисодиёт вазирлигининг Бош бошқармаси бошлиғи‎
Т.У.Эшиев‎ —‎‎ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Ногиронларни тиббий-ижтимоий экспертиза ва реабилитация қилиш республика инспекцияси бошлиғи‎
Ф.Ж.Шодмонова ‎ —‎‎ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг бош бухгалтери‎
М.М.Азизова‎ —‎‎ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг юридик бўлими бошлиғи‎
М.С.Содиқова‎ —‎‎ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Махсус комиссия котиби‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш уларга юкланган шахслар комиссия таркибига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 25-сон, 286-модда; 2010 й., 13-сон, 96-модда, 44-45-сон, 387-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда, 37-сон, 997-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон; 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)