Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА РУХСАТНОМАЛАР ОЛИШ ТАРТИБОТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда рухсатномалар олиш тартиботларини такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 10 июнь,
158-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 июндаги 158-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 7-банднинг учинчи хатбошидаги «қўшимча равишда» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 8-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсатнома бериш уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Лаборатория синовларини ўтказиш харажатларини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида декларацияланган тарифлар бўйича, бироқ бир турдаги маҳсулот бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ортиқ бўлмаган суммада тўлов ундирилади»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ўз фаолиятини қишлоқ жойларда амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни синовдан ўтказишда тўлов бир турдаги маҳсулот бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан ортиқ бўлмаган суммада ундирилади»;
в) 9-банднинг биринчи жумласига «ишлаб чиқариш объектини» сўзларидан кейин «сақлаш шарт-шароитларини» сўзлари қўшилсин;
г) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11. Ветеринария ва фитосанитария хулосалари олиниши ҳисобга олинган ҳолда гигиеник сертификатни расмийлаштириш ва бериш муддати тегишли синов методлари учун норматив ҳужжатларда назарда тутилган муддатларга қараб белгиланади»;
д) 12-бандда:
«энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан» сўзлари «бир турдаги маҳсулот бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ўз фаолиятини қишлоқ жойларда амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига гигиеник сертификат беришда тўлов бир турдаги маҳсулот бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан ортиқ бўлмаган суммада ундирилади»;
е) 14-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Четдан олиб келинаётган маҳсулотга гигиеник сертификат маҳсулотнинг яроқлилик даврига, яроқлилик муддатига эга бўлмаган маҳсулотга эса — муддати кўрсатилмасдан берилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 27 январдаги 32-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 1-сон, 4-модда):
а) 1-илова (Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари)нинг 20-бандида:
биринчи хатбошига «белгиланган тартибда» сўзларидан кейин «бир ой муддатда» сўзлари қўшилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш учун техник шартлар тадбиркорлик субъектларининг ёхуд туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг буюртмасига кўра уч кундан ортиқ бўлмаган муддатда берилади»;
б) 2-илова (Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари)нинг 22-бандига қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши қўшилсин:
«Тадбиркорлик субъектларини иссиқлик тармоқларига улаш учун техник шартлар тадбиркорлик субъектларининг ёхуд туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг буюртмасига кўра уч кунда ортиқ бўлмаган муддатда, дастлабки шартлар берилмасдан берилади»;
ўн бешинчи хатбоши ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 272-модда, 35-сон, 382-модда)