11.06.2009 йилдаги 160-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 13.09.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИДА НАЗАРДА ТУТИЛГАН МАЪЛУМОТЛАРНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг «Биржа» ва/ёки «Солиқ инфо» газеталарини (кейинги ўринларда расмий нашрлар деб аталади) «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган маълумотлар (кейинги ўринларда банкротлик тўғрисидаги маълумотлар деб аталади) эълон қилинадиган расмий нашрлар этиб белгилаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 сентябрдаги 202-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 322-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, расмий нашр:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида камида 5000 нусхада тарқатилади ва банкротлик тўғрисидаги маълумотларнинг ҳар ҳафтада эълон қилинишини таъминлайди. Банкротлик тўғрисидаги маълумотлар матнлари давлат тилида эълон қилинади ва бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик тўғрисидаги маълумотларни улар манфаатдор шахслардан олингандан ва эълон қилинганлик ҳақи тўлиқ ҳажмда тўлангандан кейин ўн кун мобайнида эълон қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик тўғрисидаги маълумотларнинг газетанинг Интернетдаги сайтида қўшимча ҳақ ундирилмасдан жойлаштирилишини, шунингдек сайтда жойлаштирилган маълумотлардан бепул фойдаланилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик тўғрисидаги маълумотларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўз вақтида қабул қилиб олинишини ҳамда кўрсатиб ўтилган маълумотларни эълон қилиш бўйича расмий нашр хизматлари учун тўловларни, шу жумладан электрон тўловлар тизими орқали таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик тўғрисидаги маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш қиймати, шрифтнинг йириклиги камида 7 пункт ва интерлиньяжи камида 8 пункт бўлган тақдирда, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда бир квадрат сантиметр учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1,0 фоизидан ошиши мумкин эмас;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 11 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
160-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 274-модда; 2010 й., 37-сон, 322-модда; 2011 й., 50-сон, 518-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)