Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ДАВЛАТ МУЛКИНИ ИЖАРАГА БЕРИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2009 ЙИЛ 8 АПРЕЛДАГИ 102-СОН ҚАРОРИ)
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 5 июнь,
153-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 июндаги 153-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори 5-бандининг бешинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«бюджет ташкилоти балансида бўлган давлат мулкини ижарага беришдан қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган маблағларнинг бир қисми».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 23 октябрдаги 411-сон қарори 5-бандининг иккинчи ва учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 270-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)