05.06.2009 йилдаги 150-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.06.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт потенциалини кўпайтириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар, шаҳарлар ва қишлоқлар истеъмолчилари томонидан электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекэнерго» ДАК томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» ДАК корхоналарида, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ва Тошкент шаҳрининг айрим туманларида Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини синаб кўриш бўйича бошланғич лойиҳалар амалга оширилаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» ДАКда Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» ДАК корхоналарида Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш жадвали 1 ва 1а-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 1а-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида хўжалик юритувчи субъектларга электр энергиясини ҳисобга олишнинг замонавий электрон приборларини ўрнатиш жадвали 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида маиший истеъмолчиларга электр энергиясини ҳисобга олишнинг замонавий электрон приборларини ўрнатиш жадвали 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекэнерго» ДАК Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда 2009 йил 1 июлгача бўлган муддатда ушбу қарорга 2-илова асосида, аниқ муддатларини, молиялаштириш манбаларини ва масъул шахсларни кўрсатган ҳолда, электр энергиясини ҳисобга олишнинг электрон приборлари ва аппарат комплексларини жорий этишнинг ҳудудий ҳамда тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» ДАК ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари зиммасига — Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электрон ҳисобга олиш приборларини ўрнатишнинг тасдиқланган жадваллари сўзсиз бажарилиши юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» ДАК раиси зиммасига — Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини кўрсаткичларнинг нотўғри ҳисобланишидан ва ахборотлардан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан шахсан жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший истеъмолчиларга Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланадиган электр энергиясини ҳисобга олишнинг мавжуд приборларини алмаштириш ва замонавий электрон приборларини ўрнатиш «Ўзбекэнерго» ДАК корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларга электр энергиясини ҳисобга олишнинг мавжуд приборларини алмаштириш ва замонавий электрон приборларини ва аппарат комплексларини ўрнатиш уларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган ҳақ доирасида электр таъминоти бўйича икки томонлама шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекэнерго» ДАК Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда 2009 йил 1 июлдан бошлаб барпо этилган қурилиш объектларининг улар электр энергиясини ҳисобга олишнинг замонавий электрон приборлари ва аппарат комплекслари билан жиҳозланган тақдирда қабул қилиб олинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекэнерго» ДАК, вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар 2009 йил 1 июлдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009-2010 йилларда янгидан барпо этилаётган объектларнинг Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган электр энергиясини ҳисобга олишнинг электрон приборлари билан жиҳозланишини ҳамда 750 кВА ва ундан юқори қувватга уланган ишлаётган электр таъминоти объектларида кўп функцияли электрон ҳисоблаш приборлари жорий этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 — 2011 йилларда янгидан барпо этилаётган объектларнинг Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозланишини ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаётган электр таъминоти объектларида электр энергиясини ҳисобга олишнинг электрон приборлари жорий этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини кўрсаткичларнинг нотўғри ҳисобланишидан ва ахборотлардан рухсатсиз фойдаланишдан комплекс ҳимоя қилишни таъминласинлар, бунда инсон омили таъсири мумкин қадар камайтирилишини назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзбекэнерго» ДАК:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 1 июлгача бўлган муддатда «Ўзбекэнерго» ДАКда Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» инвестиция лойиҳасини аниқ техник-иқтисодий параметрлар ҳамда электр энергиясини ҳисобга олишнинг электрон приборларига ва аппарат комплексларига нисбатан зарур талаблар билан бирга ишлаб чиқиш тугалланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий этилаётган Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими доирасида маълумотларни узатиш, йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш тартиботлари бирхиллаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиздаги ва хорижий етакчи экспертларни Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини кўрсаткичларнинг нотўғри ҳисобланишидан ва рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш бўйича комплекс ечимларни ишлаб чиқиш учун жалб этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» инвестиция дастурини бир босқичда, уларни турли тоифадаги объектларда қўлланиш учун намунавий ечимларни ишлаб чиққан ҳолда амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 1 январдан бошлаб, белгиланган талабларга мувофиқ бўлган электр энергиясини ҳисобга олишнинг электрон приборлари ва аппарат комплексларини ўрнатмаган истеъмолчиларга — хўжалик юритувчи субъектларга электр энергияси етказиб бермасин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги «Ўзбекэнерго» ДАК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор қоидаларининг амалга оширилишини оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзбекэнерго» ДАК, Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р.Шаисматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 5 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
150-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 268-модда; 2013 й., 45-сон, 589-модда; 2015 й., 44-сон, 562-модда)