ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИСИНИНГ ИЧКИ НАЗОРАТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 12 майда 1899-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 29 ноябрдаги 2008-41-сонли буйруғи (2009 йил 6 февраль, рўйхат рақами 1899 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 66-модда) билан тасдиқланган «Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисида»ги низомнинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8. Профессионал иштирокчи унинг кузатувчи кенгаши томонидан тасдиқланган ички назорат тўғрисидаги Йўриқномага (низомга) (кейинги ўринларда — Йўриқнома) эга бўлиши керак. Кузатувчи кенгаши мавжуд бўлмаган ҳолда Йўриқнома профессионал иштирокчининг ижроия органи томонидан тасдиқланади».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 24 апрель,
2009-25-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 19-20-сон, 243-модда)