ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 12 майда 1954-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 сентябрдаги 207-сон «Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияни ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 377-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в. б. А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 21 апрель,
17/ҚҚ-сон
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 21 апрель,
8-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 21 апрелдаги 17/ҚҚ, 8-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисида
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 сентябрдаги 207-сон «Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияни ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 377-модда) мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек, айрим фуқаролар ихтиёрида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган жисмоний шахсларнинг меҳнатга оид муносабатларида қўлланиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низом талаблари таълим тизимидаги услубий қўлланмаларни ишлаб чиқишда ва ишлаб чиқариш амалиётида эътиборга олиниши лозим.
II. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун юкларни кўтаришлари ва ташишлари учун рухсат этиладиган нормалар
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар иш вақтининг учдан бир қисми юкларни кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ ҳолда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 4,1 кг дан оғир бўлмаслиги, шунингдек улар аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишларига жалб этилмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганлар иш вақтининг учдан бир қисми юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, қўлда юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси: ўғил болалар учун — 6,5 кг, қиз болалар учун — 3,5 кг дан оғир бўлмаслиги лозим.
6. Ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 2 кг дан оғир бўлмаслиги лозим.
7. Ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганларга аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишларига рухсат этилмайди.
III. Якуний қоида
Ушбу Низом Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Тошкент ш.,
2009 йил 15 апрель
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 15 апрель
Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегарасини белгилаш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Иш вақтининг учдан бир қисми юкларни кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси
Кейинги таҳрирга қаранг.
| Кўтариш ва ташиш турлари | Юк нормасининг чегараси | Кўтариш ва ташиш шартлари | |
| ўғил болалар учун | қизлар учун | ||
| Қўлда | 13 кг гача | 7 кг гача | қиялик баландлиги 0,01 дан юқори бўлмаганда рухсат этилади |
| Бир ғилдиракли аравачада | 39 кг гача | қизларга рухсат этилмайди | қиялик баландлиги 0,02 дан юқори бўлмаган фақат тахтали йўлакда ҳаракатланишга рухсат этилади |
| Икки ғилдиракли аравачада | 47 кг гача | қизларга рухсат этилмайди | қиялик баландлиги 0,02 дан юқори бўлмаган текис йўлда ҳаракатланишга рухсат этилади |
| қиялик баландлиги 0,01 дан юқори бўлмаган нотекис йўлда ва кўприкларда ҳаракатланишга рухсат этилади | |||
| Уч ва тўрт ғилдиракли аравачада | 67 кг гача | 52 кг гача | қиялик баландлиги 0,02 дан юқори бўлмаган текис йўлда ҳаракатланишга рухсат этилади |
| Вагонеткаларда | 405 кг гача | 224 кг гача | қиялик баландлиги 0,01 дан юқори бўлмаган темир йўлларда ҳаракатланишга рухсат этилади |
Изоҳ:
1. Барча юк нормалари юкнинг оғирлиги билан биргаликда уларни кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган мосламаларни ҳам ўз ичига олади.
2. Рухсат этилган қияликнинг баландлиги деганда қияликнинг энг юқори баландлигини йўлнинг узунлигига нисбати тушунилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 19-20-сон, 242-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 10/23/1954-1/0147-сон)