ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
БАНКРОТ КОРХОНАНИ ЁКИ УНИНГ МОЛ-МУЛКИНИ БЎЛИБ-БЎЛИБ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 25 апрелда 843-1- сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 63-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 17-18-сон, 130-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси томонидан 1999 йил 25 ноябрда 16-сон билан тасдиқланган «Банкрот корхонани ёки унинг мол-мулкини бўлиб-бўлиб реализация қилиш тартиби» ўз кучини йўқотган деб топилсин (1999 йил 1 декабрь, рўйхат рақами 843).
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Марказий банк ва Молия вазирлиги билан келишилган.
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни куллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 13 апрель,
9-сон
Келишилган:
Олий хўжалик суди раиси Д. МИРЗАКАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 10 апрель
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 10 апрель
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 10 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 226-модда)