Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«ТАЙЁР ТЎҚИМАЧИЛИК МАҲСУЛОТИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ КОРХОНАЛАРГА МУЛК СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОР ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 28 апрелда 1576-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 12-сонга 1-илова), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотаомаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда) 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 11 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» ПҚ-815-сон қарорига («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2008 йил, 10-II-сон, 58-модда; «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси», 2008 йил, 3-сон, 163-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2006 йил 12 майдаги 43 ва 2006-27-сон билан тасдиқланган «Тайёр тўқимачилик маҳсулотини экспорт қилувчи корхоналарга мулк солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Адлия вазирлигида 2006 йил 31 майда 1576-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 22-сон, 198-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 21 апрель,
45-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 21 апрель,
2009-18-сон