Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
СУҒУРТАЛОВЧИЛАР МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ СЧЁТЛАР РЕЖАСИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 23 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1813-1]
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) ва «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 5 майдаги 47-сонли буйруғи билан тасдиқланган Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби Счётлар режасига (2008 йил 22 май, рўйхат рақами 1813 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 193-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 19 март,
36-сон
Молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби Счётлар режасига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 0950, 3210, 6250, 7250 ва 9810 рақамли сатрларда «даромад (фойда)» сўзлари «фойда» сўзи билан алмаштирилсин.
2. 4410 ва 9820 сатрларда «йиғимлар» сўзи «бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 9800 сатрда «йиғимларни» сўзи «бошқа мажбурий тўловларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 4100, 4110, 6100, 6110, 7100 ва 7110 сатрларда «ажратилган» сўзи «алоҳида» сўзи билан алмаштирилсин.
5. 4900 ва 4910 сатрларда «даргумон» сўзи «ишончсиз» сўзи билан алмаштирилсин.
6. 8500 ва 8520 сатрларда «резерв» сўзи «захира» сўзи билан алмаштирилсин.
7. 4330, 6011, 7011 ва 8040 сатрларда «олдини олиш» сўзлари «огоҳлантириш» сўзи билан алмаштирилсин.
8. 4030 ва 6330 сатрларда «суғурталанувчилардан» сўзи «суғурта қилдирувчилардан» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. 6030 ва 7030 сатрларда «суғурталанувчиларга» сўзи «суғурта қилдирувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби Счётлар режасини қўллаш бўйича Йўриқномада:
а) матнидаги барча:
«даромад (фойда)» сўзлари «фойда» сўзи билан алмаштирилсин;
«фойда (даромад)» сўзлари «фойда» сўзи билан алмаштирилсин;
«солиқлар ва йиғимлар» сўзлари «солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«солиқ ва йиғимлар» сўзлари «солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«солиқлар ва йиғимларни» сўзлари «солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ажратилган бўлинмалар» сўзлари «алоҳида бўлинмалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ажратилган бўлинмаларга» сўзлари «алоҳида бўлинмаларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ажратилган бўлинмалардан» сўзлари «алоҳида бўлинмалардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ажратилган бўлинма» сўзлари «алоҳида бўлинма» сўзлари билан алмаштирилсин;
«даргумон» сўзи «ишончсиз» сўзи билан алмаштирилсин;
«резерв капиталини» сўзлари «захира капиталини» сўзлари билан алмаштирилсин;
«резерв капитали» сўзлари «захира капитали» сўзлари билан алмаштирилсин;
«резерв капиталининг» сўзлари «захира капиталининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«олдини олиш» сўзлари «огоҳлантириш» сўзи билан алмаштирилсин;
«суғурталанувчи» сўзи «суғурта қилдирувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«суғурталанувчининг» сўзи «суғурта қилдирувчининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«суғурталанувчига» сўзи «суғурта қилдирувчига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«суғурталанувчиларга» сўзи «суғурта қилдирувчиларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
«суғурталанувчилар» сўзи «суғурта қилдирувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«суғурталанувчилардан» сўзи «суғурта қилдирувчилардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг «б» кичик бандида «солиқ (йиғимлар)» сўзлари «солиқлар (бошқа мажбурий тўловлар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 152-бандда ва 266-банддаги жадвалнинг 17-сатрида «суғурталанувчиларнинг» сўзи «суғурта қилдирувчиларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 211-банддаги жадвалнинг 11-сатрида «суғурталанувчидан» сўзи «суғурта қилдирувчидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 211-банддаги жадвалнинг 18-сатрида «ажратилган бўлинмалари» сўзлари «алоҳида бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 297-банднинг иккинчи хатбошида «суғурталанувчида» сўзи «суғурта қилдирувчида» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 380-банддаги жадвалнинг 4-сатрида «резерв капиталига» сўзлари «захира капиталига» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 470-банднинг биринчи хатбошида «солиқлар, йиғимлар ва бюджетга бошқа ажратмалар» сўзлари «солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й.,17-сон,219-модда)