Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
ХОРИЖДАН КЕЛТИРИЛГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИНГ СИФАТ НАЗОРАТИ ТЎҒРИСИДАГИ БУЙРУҚНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 апрелда 995-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб келишни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида» 427-сон ҳамда 2004 йил 6 июлдаги «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 318-сон қарорларига мувофиқ, мувофиқлик сертификатлари мажбурий тақдим этилиши талаб қилинадиган истеъмол товарларининг қўшимча рўйхатига дори воситаларини киритилиши муносабати билан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 14 декабрдаги «Хориждан келтирилган дори воситаларининг сифат назорати тўғрисида»ги 636-сон буйруғи (рўйхат рақами 995, 29.12.2000 й.) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кун ўтгач кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. Ғ. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 10 апрель,
108-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 221-модда)