Ҳужжат кучини йўқотган 06.02.2012 14.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1939
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 14.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1939
Кучга кириш санаси
24.04.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 06.02.2012
Ҳужжат 24.04.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АВВАЛ ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАР-ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ ТЎЛОВЧИЛАРИНИ УМУМБЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚЛАРНИ ТЎЛАШГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 14 апрелда 1939-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 27 январдаги 24-мҳ-сонли «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2319, 27.01.2012 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган Аввал хусусийлаштирилган корхоналар — ягона солиқ тўлови тўловчиларини умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 10 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 10 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009-7-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 10 мартдаги 30, 2009-7-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аввал хусусийлаштирилган корхоналар — ягона солиқ тўлови тўловчиларини умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ аввал хусусийлаштирилган корхоналар — ягона солиқ тўлови тўловчиларини умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аввал хусусийлаштирилган корхоналар — давлат корхоналари негизида тузилган, хусусийлаштирилган кундан бошлаб бир йилдан ортиқ муддат ўтган корхоналар, инвесторлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ инвестиция мажбуриятлари бажарилаётган корхоналардан ташқари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектив сабаблар — тарафларнинг хоҳиш-иродаси ва ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган, ушбу тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарила олмайдиган ҳолатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиат ҳодисалари (зилзила, кўчкилар, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар), бошқа табиий офатлар ёки ижтимоий-иқтисодий вазиятлар (уруш ҳолати, қамал ҳолати, давлат манфаатларини кўзлаб импортни ҳамда экспортни тақиқлаш ва бошқалар) келтириб чиқарган муайян шароитлардаги фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришни ва реализация қилишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг қарорига асосан юридик шахснинг фаолиятини тугатиш, тўхтатиб туриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Вақтинчалик низом амалга ошираётган фаолият туридан қатъи назар, ягона солиқ тўловчиси бўлган барча аввал хусусийлаштирилган корхоналар учун татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Аввал хусусийлаштирилган корхоналарни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажми сўнгги икки чоракда объектив сабабларсиз, мол-мулк ва ер солиғининг ҳисобланган ўн карра миқдоридан кам бўлган суммани ташкил этган аввал хусусийлаштирилган корхоналар — ягона солиқ тўловчилари солиқ органининг хабарномасига асосан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аввал хусусийлаштирилган корхоналар — ягона солиқ тўловчилари бўйича давлат солиқ инспекцияларининг балансларни ва солиқ ҳисоботини қабул қилиш бўлими ходимлари тақдим этиладиган солиқ тўловчиларнинг молиявий ва солиқ ҳисоботлари асосида реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмини мол-мулк ва ер солиғининг норматив белгиланган миқдори билан солиштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилиш ҳажми ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботи — Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби (02-варақ) (010-сатр «Жами» устуни) асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мол-мулк ва ер солиғи суммасининг норматив белгиланган миқдори ҳисоб-китоб маълумотларидан келиб чиқиб қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
N = (Н1 + Н2) х 10, бу ерда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
N — мол-мулк ва ер солиғи суммасининг норматив белгиланган миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Н1 — чорак ҳисобида мол-мулк солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Н2 — чорак ҳисобида ер солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мол-мулк солиғи ўтган солиқ даври учун бухгалтерия баланси (1-шакл) асосида аниқланади ва чорак ҳисобда ҳисоблаб чиқарилади (4-устун 012-сатри + 4-устун 022-сатр) /4 х мол-мулк солиғи ставкаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер солиғи ваколатли органнинг ер участкаларини ажратиб бериш тўғрисидаги маълумотлари асосида аниқланади ва чорак ҳисобида ҳисоблаб чиқарилади (ер участкаси майдони х белгиланган ставкаси)/4);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулк ва ер солиғи суммасининг норматив белгиланган миқдори жорий солиқ даври учун шартли доимий катталик бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Вақтинчалик низом татбиқ этиладиган ҳар бир аввал хусусийлаштирилган корхона бўйича давлат солиқ инспекцияларининг балансларни ва солиқ ҳисоботини қабул қилиш бўлими ходимлари ҳисоблаб чиқарилган мол-мулк ва ер солиғининг норматив белгиланган миқдоридан келиб чиққан ҳолда ушбу Вақтинчалик низомнинг 1-иловасига мувофиқ Маълумотномани тўлдирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат солиқ хизмати органлари маълумотномадаги маълумотлар асосида, объектив сабаблар бўлмаган тақдирда, агар икки кетма-кет келувчи чорак давомида товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилиш ҳажми мол-мулк ва ер солиғи суммасининг норматив белгиланган миқдоридан кам бўлса, аввал хусусийлаштирилган корхоналарни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат солиқ хизмати органи аввал хусусийлаштирилган корхонани уни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилиши тўғрисида ушбу Вақтинчалик низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда, чораклик ва йиллик ҳисоботни тақдим этиш учун белгиланган муддатидан кейин 5 кун ичида ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аввал хусусийлаштирилган корхона давлат солиқ хизмати органининг хабарномаси олинган ҳисобот даври бошидан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади. Бунда қўшилган қиймат солиғи тугаганидан сўнг корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши лозим бўлган ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилган аввал хусусийлаштирилган корхона ягона солиқ тўловини тўлашга фақатгина кетма-кет келувчи тўрт чорак давомида товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилишнинг ҳақиқатдаги ҳажми мол-мулк ва ер солиғи суммасининг норматив белгиланган миқдоридан юқори бўлган тақдирда ўтиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилишнинг ҳажми мол-мулк ва ер солиғи суммасининг норматив белгиланган миқдоридан кам бўлган тақдирда аввал хусусийлаштирилган корхоналарни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан ушбу Вақтинчалик низомда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат солиқ қўмитаси ҳар чоракда ягона солиқ тўлови ҳисоботини топширишдан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилган корхоналар сони тўғрисида маълумот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Вақтинчалик низом 2011 йил 1 январгача амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аввал хусусийлаштирилган корхоналар — ягона солиқ тўлови тўловчиларини умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

_____________ солиқ даври учун умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказишни белгиловчи кўрсаткичлар бўйича

‎МАЪЛУМОТНОМА

Кўрсаткичлар I чорак‎ II чорак‎ III чорак‎ IV чорак‎
1. Товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилиш ҳажми‎
2. Мол-мулк ва ер солиғининг норматив белгиланган миқдори‎

‎________________________туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг балансларни ва солиқ ҳисоботини қабул қилиш бўлимининг масъул ходими


‎________________________________________


‎‎______________

‎(Ф.И.Ш.)

(имзо)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аввал хусусийлаштирилган корхоналар — ягона солиқ тўлови тўловчиларини умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Солиқ тўловчини умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш тўғрисидаги

ХАБАРНОМА

‎____________________________________________ давлат солиқ инспекцияси

(туман, шаҳар номи)


‎Сизни
СТИР
__‎_________________________________________________________________,

(солиқ тўловчининг тўлиқ номи)

‎манзил ____________________________________________________________,

‎(почта индекси, шаҳар (туман, қишлоқ),

‎___________________________________________________________________,

‎кўчанинг номи ва уй (хонадон)нинг рақами

‎шу ҳақда хабардор қиладики, ________________________________ дан бошлаб

(ўтиш санаси)

умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиласиз.‎
Ўтиш учун асос ______________________________________________________
‎____________________________________________________________________ ____________________________________________________________________ ____________________________________________________________________

‎Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

‎‎‎____________

‎_____________________

‎(имзо)

‎(Ф.И.Ш.)

‎‎М.Ў.
‎Жўнатиш санаси:

‎(кк/оо/йй)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 204-модда; 2010 й., 52-сон, 528-модда)