Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаШтириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг
буйруғи
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари бирлашмалари (уюшмалари) фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 17 апрелда 1942-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ–475-сонли «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 39-сон, 387-модда) билан тасдиқланган 2006-2007 йилларда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш Дастурининг 2.9-бандига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари бирлашмалари (уюшмалари) фаолияти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К.ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 март,
2009-20-сон
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2009 йил 18 мартдаги 2009-20-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари бирлашмалари (уюшмалари) фаолияти тўғрисида
НИЗОМ
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари бирлашмалари (уюшмалари) фаолиятини амалга ошириш тартибини ўрнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси (кейинги ўринларда — профессионал иштирокчи) — қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари бирлашмаси (уюшмаси) (кейинги ўринларда — Бирлашма) — қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан қимматли қоғозлар бозорида уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган юридик шахс (нотижорат ташкилот);
қимматли қоғозлар бозори фаолиятини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи (кейинги ўринларда — ваколатли орган) — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Бирлашманинг номи унинг аъзолари асосий фаолият соҳасини кўрсатиши, унга «бирлашма» ёки «уюшма» ёхуд Бирлашма турини кўрсатувчи сўзлари киритилган бўлиши керак.
II. Бирлашма фаолиятини амалга оширишга доир талаблар
3. Бирлашмани ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини, шунингдек, таъсис ҳужжатларининг мазмунига доир талаблар қонун ҳужжатларида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Бирлашма профессионал иштирокчиларнинг ихтиёрий аъзолиги асосида ташкил этилади ва ўз фаолиятини нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида амалга оширади.
5. Бирлашманинг барча даромадлари фақатгина унинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қўлланилади ва унинг иштирокчилари (аъзолари) орасида тақсимланмайди.
6. Бирлашма қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга ва ушбу фаолиятни амалга оширувчи юридик шахснинг иштирокчиси бўлишга ҳақли эмас.
III. Бирлашманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
7. Бирлашма:
Бирлашма аъзолари фаолиятига тегишли масалалар кўрилаётганда ваколатли орган комиссия йиғилишларида эксперт сифатида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатнашишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ваколатли органдан Бирлашма аъзолигига кириш истагини билдирган профессионал иштирокчи томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши мавжудлиги тўғрисидаги ахборотларни сўрашга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бирлашма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Бирлашма:
ўз аъзоларини уларнинг фаолиятига дахлдор бўлган Бирлашманинг таъсис ва ички ҳужжатлари билан таништириши;
ўзининг таъсис ва ички ҳужжатларида мавжуд талабларни бажариши шарт;
ваколатли орган томонидан тақдим этилган бирлашма аъзолари фаолияти масалалари бўйича ахборотларни ўз аъзоларига етказиши.
Бирлашма қонун ҳужжатларига мувофиқ, бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Якуний қоидалар
9. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Мазкур Низом талабларининг бажарилиши устидан назорат ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банки ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси билан келишилган.
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 март
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 март
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 март
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 207-модда; 2014 й., 9-сон, 94-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/1942-2/2745-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)