08.01.1992 йилдаги ПФ-313-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРОКУРАТУРАСИ ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунлар аниқ ва бир хил ижро этилиши устидан олий назоратни таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини, жумҳурият суверенитетини ҳимоя қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иттифоқ қарамоғидаги Ўзбекистон ССР прокуратураси Ўзбекистон Республикаси прокуратурасига айлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика ҳудудида иш кўраётган Ўрта Осиё транспорт прокуратураси, унинг органлари негизида вилоят прокуратураси ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Транспорт прокуратураси ташкил этилиб, у Ўзбекистон Республикаси прокуратурасига бўйсундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Прокуратура Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги, Иқтисодиёт комитети билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида республика прокуратураси органларининг тузилишига, уларни молиявий ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминлашга оид таклифларни ишлаб чиқсин хамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси бир ой муддат ичида тайёрлансин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши кўриб чиқиши учун тақдим этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, Мудофаа ишлари вазирлигида, унинг жойлардаги бошқармалари ва бўлимларида хамда жумҳурият ҳудудида жойлашган ички қўшинларда қонунларнинг ижроси устидан прокурор назоратини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси прокурори зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Фармон имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 8 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-313-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 2-сон, 97-модда)