Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БУХОРО ВА САМАРҚАНД ШАҲАРЛАРИНИ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ЯХШИЛАШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЖАЛБ ҚИЛИНГАН ХОРИЖИЙ КРЕДИТ ВА ҚАРЗ МАБЛАҒЛАРИГА ЎЗ ВАҚТИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Корхоналар томонидан кўрсатилаётган коммунал хизматлар учун тарифларнинг мақбул даражасини сақлаб қолган ҳолда «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонасининг ва «Сувоқова» Бухоро вилоят ишлаб чиқариш бошқармасининг самарали фаолият кўрсатишини, шунингдек Самарқанд шаҳри ва Бухоро вилояти аҳолисини сув билан таъминлашни яхшилашга йўналтирилган лойиҳалар доирасида Ўзбекистон Республикаси томонидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси кафолатлари остида жалб қилинган кредитлар ва қарзлар бўйича мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Бухоро ва Самарқанд шаҳарларини сув билан таъминлаш» лойиҳасининг 1, 1а ва 1б-иловаларга* мувофиқ техник-иқтисодий кўрсаткичларига эга бўлган тузатиш киритилган ТИА;
«Бухоро вилоятини сув билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳасининг 2-иловага* мувофиқ техник-иқтисодий кўрсаткичларига эга бўлган тузатиш киритилган ТИҲ;
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
«Самарқанд шаҳрида ичимлик сув ишлаб чиқаришни кўпайтириш, модернизациялаш ҳамда тақсимлаш» лойиҳасининг 3-иловага* мувофиқ техник-иқтисодий кўрсаткичларига эга бўлган тузатиш киритилган ТИҲ;
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
«Бухоро ва Самарқанд шаҳарларини сув билан таъминлаш» лойиҳаси бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси субқарзларини «Сувоқова» Бухоро вилоят ишлаб чиқариш бошқармаси ва «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси томонидан тўлаш жадваллари 4, 4а, 5, 5а-иловаларга* мувофиқ;
«Бухоро вилоятини сув билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳаси бўйича «Асака» банкининг «Instituto de Credito Oficial» (ICO) Испания давлат кредит агентлигининг имтиёзли кредитини қайта молиялаштириш йўли билан берилган кредитларини ҳамда «Сосьете Женераль» банки маблағларини «Сувоқова» Бухоро вилоят ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан тўлаш жадваллари 6 ва 6а-иловаларга* мувофиқ;
* 6 ва 6а-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
«Самарқанд шаҳрида ичимлик сув ишлаб чиқаришни кўпайтириш, модернизациялаш ҳамда тақсимлаш» лойиҳаси бўйича Франция Ҳукуматининг «Натексис» банки кредитини «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси томонидан тўлаш жадвали 7-иловага* мувофиқ;
* 7-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикаси томонидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси кафолатлари остида жалб қилинган кредитлар ва қарзларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатларни тўлаш улушларининг тақсимланиши 8-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 8-илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси субқарзлари, Франция Республикаси Ҳукуматининг кредити бўйича «Сувоқова» Бухоро вилоят ишлаб чиқариш бошқармаси ва «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонасининг тўлов мажбуриятлари 2009 йилгача асосан Бухоро ва Самарқанд вилоятлари маҳаллий бюджетларига прогноздан ортиқча даромадлар ва харажатларни тежаш ҳисобига асосан бажарилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
жалб қилинган хорижий кредитлар ва қарзлар бўйича 2009 йилда асосий қарзни қоплаш, воситачилик ҳақи ва фоизларни тўлаш учун, тўлов улушларини 8-иловага мувофиқ тақсимлаган ҳолда тасдиқланган Давлат бюджети параметрлари доирасида республика бюджети ҳисобига маблағлар ажратилишини таъминласин;
2010 йилдан бошлаб келгуси йил учун Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда жалб қилинган хорижий кредитлар ва қарзлар бўйича асосий қарзни қоплаш, воситачилик ҳақи ва фоизларни тўлашга «Сувоқова» Бухоро вилоят ишлаб чиқариш бошқармаси ва «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонасининг ушбу мақсадлар учун йўналтириладиган ўз маблағларига қўшимча равишда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари маҳаллий бюджетлари параметрларида тўлов улушларини 8-иловага мувофиқ тақсимлаган ҳолда маблағларни назарда тутсин;
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмасининг субқарзлари бўйича «Сувоқова» Бухоро вилоят ишлаб чиқариш бошқармаси ва «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонасининг 2009 йил 1 январдаги ҳолатига кўра муддати ўтказиб юборилган қарзларининг таркибини, тўловни 2015 йилдан бошлаб 7 йил мобайнида тўлаш шарти билан, фоизлар қўшмасдан, ўзгартирсин.
4. «Асака» банки «Асака» банкининг ICO Испания давлат кредит агентлигининг имтиёзли кредитини ва «Сосьете Женераль» банки маблағларини қайта молиялаштириш йўли билан берилган кредитлар бўйича «Сувоқова» Бухоро вилоят ишлаб чиқариш бошқармасининг 2009 йил 1 январдаги ҳолатига кўра тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзларининг таркибини, тўловни 2015 йилдан бошлаб 2 йил мобайнида тўлаш шарти билан, фоизлар қўшмасдан, ўзгартирсин.
5. Муддати ўтказиб юборилган дебитор ва кредитор қарздорликни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича республика комиссияси «Сувоқова» Бухоро вилоят ишлаб чиқариш бошқармаси ва «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонасининг 2009 йил 1 январдаги ҳолатига кўра Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси субқарзлари, Франция Ҳукуматининг «Натексис» банки кредити ва «Асака» банкининг ICO Испания давлат кредит агентлигининг имтиёзли кредитини ва «Сосьете Женераль» банки маблағларини қайта молиялаштириш йўли билан берилган кредитлари бўйича тўлов муддати ўтказиб юборилган тўловлар юзасидан қўшилган пеняни ҳисобдан чиқариш масаласини кўриб чиқсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси ва «Сувоқова» Бухоро вилоят ишлаб чиқариш бошқармаси билан субқарз битимларига, шунингдек «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси билан қайта кредитлаш тўғрисидаги битимга тегишли ўзгартиришлар киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 июлдаги 401-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М.Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 11 апрель,
109-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 апрелдаги 109-сон қарорига
9-ИЛОВА
9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Молиявий Протокол доирасидаги қарз маблағларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 17 июндаги 305-сон қарорида:
а) 4-бандда:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«қурилиш тугаллангандан кейин асосий қарзни, олинган кредитлар бўйича фоизларни ва бошқа молиявий харажатларни тўлаш қарз бериш тўғрисидаги Битим шартларида белгиланган муддатларда «Сувоқова» Самарқанд вилояти ишлаб чиқариш бошқармаси, «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси ва «Туямўйин-Нукус» минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармасининг ўз маблағлари, етишмайдиган қисми — маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига, «Жанубий (Мирзачўл) канални замонавийлаштириш — II босқич» лойиҳаси бўйича эса — давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади»;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро вилоятини сув билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 февралдаги 67-сон қарорида:
а) 4-бандда:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошидаги «1 ва 2-иловаларга мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 1 ва 2-иловалар чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Жаҳон банки гуруҳи иштирокида «Бухоро ва Самарқанд шаҳарларини сув билан таъминлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 11 декабрдаги 435-сон қарорида:
а) бутун матн бўйича «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш бошқармаси» сўзлари «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-банддаги «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
г) 6-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
д) 7-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
е) 8-бандда:
«Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ва «Сувоқова» Бухоро вилояти ишлаб чиқариш бошқармаси ҳамда «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш бошқармасининг ўз маблағлари» ва «маблағ билан таъминлашнинг тасдиқланган схемасига мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин;
ж) 9-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
з) 1, 3, 3а, 4 ва 4а-иловалар чиқариб ташлансин;
и) 2, 2а-иловалар тегишли равишда 1, 1а-иловалар деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро вилояти ва Самарқанд шаҳри сув таъминоти корхоналарининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 14 августдаги 172-сон қарорида:
а) бутун матн бўйича «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш бошқармаси» сўзлари «Сувоқова» Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банд чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 202-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)