06.10.2008 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан Латвия Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
06.10.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ («ЎЗСТАНДАРТ» АГЕНТЛИГИ) БИЛАН ЛАТВИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Стандартлаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан Латвия Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир томондан, Ўзбекистон Республикаси ва иккинчи томондан, Европа Ҳамжамиятлари ва уларга аъзо давлатлар ўртасида шериклик ва ҳамкорлик таъсис этувчи 1996 йил 21 июнда имзоланган Битим қоидаларига асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) кириш учун тайёргарлик олиб боришини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдодаги тўсиқларни бартараф этиш ҳамда ўзаро етказиб берилаётган маҳсулотлар хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳитни ва истеъмолчининг манфаатларини муҳофаза қилиш учун шароитлар яратиш мақсадида стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан ўзаро манфаатдорликдан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Латвия Республикасининг Европа Иттифоқига аъзо давлат бўлганлигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамкорликдан келиб чиқадиган ўзаро фойдани англаб умумий вазифалар за имкониятлар доирасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни амалга ошириш давомида Томонлар тегишлича Ўзбекистон Республикаси ва Латвия Республикаси қонунларига амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш ва янгилари пайдо бўлишининг олдини олиш учун Ўзбекистон Республикаси билан Латвия Республикаси ўртасидаги иқтисодий ва савдо муносабатларини ривожлантириш шароитларини яхшилаш мақсадида европа ва халқаро стандартлар асосида миллий стандартларни уйғунлаштириш соҳасида ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар стандартлаштириш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантирадилар, амалдаги европа ва халқаро стандартларни ва шунингдек Жаҳон савдо ташкилотининг Савдода техник тўсиқлар тўғрисидаги 1994 йил 15 апрелдаги Битим қоидаларини ҳисобга олиб, Томонлар давлатларининг ички қонунчилигига амал қилиб, стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотларда ўз муносабатларини мувофиқлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳамкорлик қуйидаги асосий шаклларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш соҳасида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўзаро алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишилган шартларга биноан ва заруриятга қараб, Томонларнинг келажакка мўлжалланган дастурлари, стандартлар ишлаб чиқиш режалари, миллий стандартлари, амалдаги миллий стандартлар каталоглари, бошқа норматив ҳужжатлари ва даврий нашрлари билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш соҳасида маслаҳатлашув, ахборот ва тажриба билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала мамлакатнинг стандартлар ишлаб чиқувчи ташкилотлари ўртасида алоқалар ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича тажриба алмашиш.;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
делегациялар билан алмашиш, мансабдор шахслар ва мутахассисларнинг хизмат сафарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун ўқитувчилар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биргаликда семинар ва симпозиумлар ташкил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан ҳар бири маҳсулотлар тайёрлаш ва хизматлар кўрсатишда ушбу Битимни амалга ошириш доирасида бошқа Томон берган стандартлар ва стандартлаштириш бўйича бошқа норматив ҳужжатларини қўллаши мумкин, агар уларнинг талаблари амалдаги давлат қонунларига мувофиқ стандартлаштириш бўйича миллий идора киритган тартибга зид бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар келгусида ўзаро тан олиш учун шароитлар яратиб бериш мақсадида стандартлаштириш миллий тизимларини халқаро талабларга асосланиб уйғунлаштиришга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимга мувофиқ олинган ҳужжатлар ёки ахборотнинг махфийлиги учун шу ҳужжатларни ва ахборотни олган Томон масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар ёки ахборотни, учинчи томонга, фақат уни тақдим этган Томоннинг розилиги шарти билан бериш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музокаралар ва уларнинг натижалари ҳақида ахборот фақат иккала Томоннинг розилиги билан матбуотда эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон ўз имкониятлари ва ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажриба алмашиш, музокаралар, муҳокамалар ва машғулотлар ўтказиш, турли семинарлар ва конференциялар ташкил қилиш учун мутахассисларни ўзаро хизмат сафарларига юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф қилинган экспертларнинг Томонлар тарафидан ташкил қилинадиган семинар ва конференцияларда иштирок этишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонларнинг ўзлари иштирокчилари бўлган бошқа халқаро битимлар асосида келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидалари, бир томондан, Ўзбекистон Республикаси билан иккинчи томондан, Европа Ҳамжамиятлари ва уларга аъзо давлатлар ўртасидаги халқаро битимлардан келиб чиқадиган Томонларнинг мажбуриятларига дахл қилмайди. Ушбу Битим қоидалари Латвия Республикасининг Европа Иттифоқига аъзолигидан келиб чиқадиган мажбуриятларига қандайдир йўсинда таъсир этадиган ёки ўзгартирадигандек қилиб қўлланилиши ёки изоҳланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини қўллаш ёки талқин этишда юзага келадиган ҳар қандай баҳсли масалалар Томонлар ўртасида маслаҳатлашувлар ва музокаралар воситасида ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро келишувларига кўра ушбу Битимга тегишли баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишлари мумкин, мазкур баённомалар ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим номаълум муддатга тузилади ва имзоланган кундан бошлаб кучга киради,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан ҳар бири ёзма равишда бошқа Томонга хабар бериб, унинг амал қилишини тўхтатиши мумкин. Битимнинг амал қилиши бундай хабарнома олинган кундан 6 (олти) ой ўтгандан сўнг тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2008 йил 6 октябрда ҳар бири ўзбек, латиш ва рус тилларида бўлган икки асл нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим матнини талқин этишда келишмовчиликлар юзага келса, рус тилидаги матн асос қилиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2008 й., 3-4-сон)