Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат мулкини ижарага беришни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузурида давлат унитар корхоналари шаклида давлат мулкини ижарага бериш марказлари (кейинги ўринларда — марказлар деб аталади) ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
2. Белгилансинки, қуйидагилар ташкил этилаётган марказларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш;
ижарага берилаётган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш;
ижарага бериладиган давлат мулки бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;
ижара объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
ижарага берилган давлат мулкини ҳар чораклик асосда хатловдан ўтказиш;
фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини республика ва вилоят даврий нашрларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида ҳар чоракда эълон қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидаги тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ:
давлат мулки юридик ва жисмоний шахсларга марказлар орқали ижарага берилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан тақдим этилган ҳамда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ижаранинг энг кам ставкаларини ҳисоблаб чиқиш асосида тегишли коэффициентлар белгиланган ҳолда ҳар йили 31 декабргача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
марказларнинг транзит ҳисоб рақамларига тушадиган ижара тўлови маблағларининг 50 фоизи тегишли бюджет даромадига йўналтирилади, қолган қисми эса давлат мулкини балансида сақловчи ва марказ ўртасида тақсимланади.
Марказлар таъминоти учун ажратмалар миқдори амалдаги харажатлардан ва ижара тўлови маблағлари тушуми прогнозидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланади. Бунда ажратмалар миқдори ижара тўлови суммасининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-1. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари доирасида фаолият юритаётган, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари шартларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ давлат мулкида бўлган бинолар ва иншоотларда жойлаштириладиган бюджет ташкилотлари, шунингдек халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари учун ижара ҳақининг ноль ставкаси белгиланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(3-1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли қарори билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 513-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 2009 йил 1 июнгача давлат мулкини ижарага бериш юзасидан илгари тузилган, шу жумладан давлат мулкини балансида сақловчи билан тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва белгиланган тартибда шартномаларни қайта расмийлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
6. Белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар марказларга ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат мулкининг асосий турлари бўйича намунавий ижара шартномаларини ишлаб чиқсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда марказларнинг намунавий уставларини, уларнинг намунавий тузилмасини ва ходимларининг чекланган сонини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда марказлар давлат рўйхатидан ўтказилишини, жойлаштирилишини ва улар малакали мутахассислар билан бутланишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда халқаро тажрибани ўрганиш асосида бир ой муддатда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 8 апрель,
102-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги давлат мулкини ижарага бериш тартибини белгилайди.
Чет элдаги давлат мулкини ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган шартлар ва тартибда амалга оширилади.
Ушбу Низомнинг амал қилиши турар жойлар, ер участкалари, ер ости бойликлари участкалари, театр-томоша корхоналарининг мол-мулкини ижарага беришга нисбатан татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ижарага берувчи — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш марказлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
балансда сақловчи — ижарага берилаётган давлат мулки унинг балансида ҳисобга олинган юридик шахс;
ижарага олувчи — ушбу Низомда белгиланган шартларда ва тартибда давлат мулки бўйича ижара шартномасини тузган юридик ёки жисмоний шахс.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ижарага берилиши қонун ҳужжатларига зид бўлмаган корхоналар, бинолар, иншоотлар ёки уларнинг қисмлари, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари шаклидаги давлат мулки ва бошқа мол-мулк ижарага берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Давлат мулки уларга нисбатан ижарага берувчида:
илгари тузилган давлат мулки ижараси шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги;
уларнинг муомалага лаёқатсизлиги ёки муомала лаёқати чекланганлиги (жисмоний шахсларга нисбатан) тўғрисида ишончли маълумот мавжуд бўлган шахсларга ижарага берилмайди.
5. Агар ижарага бериш натижасида балансда сақловчининг ишлаб чиқариш ва/ёки молиявий кўрсаткичлари ёмонлашса ва/ёки бюджетдан молиялаштиришнинг назарда тутилган лимитларидан ортиқ бўлса, давлат мулки ижарага берилиши мумкин эмас. Кўрсатиб ўтилган ҳолатлар юқори турувчи ташкилот ёки муассис (мавжуд бўлганда) билан келишган ҳолда балансда сақловчи томонидан ҳужжатлар билан асосланиши керак.
6. Ижарага берилган давлат мулки (унинг бир қисми), шунингдек давлат мулкини (унинг бир қисмини) ижарага олиш бўйича ижарага олувчининг ҳуқуқи ўзгага берилиши, гаровга қўйилиши ёки бошқача тарзда ижарага олувчи томонидан учинчи шахсларга ўтказилиши мумкин эмас. Ижарага олувчи ижарага олинган давлат мулкини учинчи шахсларга, шу жумладан субижара шартларида беришга ҳақли эмас.
Ижарага олувчи мол-мулкни соз ҳолатда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши ва мулкни сақлаш бўйича харажатларни қоплаши шарт.
7. Давлат мулки ижарасининг энг кўп муддати беш йилни ташкил этади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда ташаббус кўрсатувчи) ташаббуси асосида бошланиши мумкин.
Ушбу мақсадларда ташаббус кўрсатувчи давлат мулки жойлашган жойдаги ижарага берувчига:
давлат мулкининг тавсифини ва у жойлашган жойни;
балансда сақловчини (бундай маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатган ҳолда тегишли таклифни тақдим этади.
Таклиф кўриб чиқилиши ва таклиф олинган пайтдан бошлаб бир ҳафта муддатда ташаббус кўрсатувчига асосланган жавоб юборилиши шарт.
II. Ижара тўловини аниқлаш
9. Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:
Тс=Эс*Кз*(Кқ+Кҳ+Ко), бунда:
Тс — бир йилга бир кв. метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси;
Эс — бир йилга бир кв. метр учун энг кам ставка;
Кз — ҳудудий зоналар коэффициенти;
Кқ — қурилиш тури бўйича коэффициент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг юқори қисми, чердак, болохона, ярим ертўла, ертўла);
Кҳ — туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти;
Ко — тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).
10. Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўлови ставкаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тақдим этган ҳамда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ижаранинг энг кам ставкалари ҳисоб-китоби асосида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган энг кам ставкалардан кам бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мол-мулкнинг бошқа турлари учун ижара тўлови ставкаси:
агар ижарага топширилаётган мулкдан амалда фойдаланилган муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлмаса ёки ушбу муддатга тенг бўлса, ёки амалда фойдаланилган муддатни аниқлаш мумкин бўлмаса — мол-мулк тикланиш қийматининг 30 фоизидан;
агар ижарага топширилаётган мол-мулкдан амалда фойдаланилган муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлса — мол-мулк тикланиш қийматининг 20 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
Самарали фойдаланиш муддати Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасида кўрсатилган таснифлашдан келиб чиқиб белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Давлат мулкини ижарага бериш тартиби
11. Ижарага берувчи давлат мулкини ижарага бериш мақсадида:
ижарага берилаётган давлат мулкини хатловдан ўтказади;
ижарага берилаётган давлат мулкига юклатилган мажбуриятларни аниқлайди ва улар ҳақида маълумот тайёрлайди;
ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини тузади;
ижара шартномаси лойиҳасини, давлат мулкини ижарага бериш шартларини, ижара объекти, шу жумладан ундан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни ва бошқа зарур ахборотни тайёрлайди;
ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини эълон қилади;
давлат мулки ижарасига буюртманомаларни қабул қилади ва уларнинг рўйхатдан ўтказилишини, махфийлигини ва сақланишини таъминлайди;
потенциал ижарага олувчиларнинг (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) талаби бўйича уларга ижарага берилаётган мол-мулк, унинг тавсифлари билан танишиш имкониятини беради;
ижарага берилаётган мол-мулкни тегишли хизматлар билан таъминлаш бўйича битим лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда уни балансда сақловчи ҳамда коммунал хизматлар ва фойдаланиш хизматлари кўрсатувчилар билан келишади (зарурият бўлса);
қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ижарага берувчи ҳар чоракда фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисида (ижарага берилаётган давлат мулки рўйхати) республика ва вилоят даврий нашрларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида эълон беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Эълонда қуйидаги маълумотлар берилади:
ижарага берувчининг номи ва почта манзили, унинг алоқа телефони ва факси, электрон почта манзили;
ижарага берилаётган давлат мулкининг номи, миқдори, тавсифи ва таркиби, у жойлашган жой, балансда сақловчининг номи;
ижара муддати;
давлат мулкини ижарага бериш шартлари, шу жумладан ундан фойдаланиш шартлари;
ижарага берувчининг хоҳишига кўра бошқа маълумотлар.
Келиб тушаётган буюртманомалар ижарага берувчи томонидан махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади, ҳар бир буюртманомага у берилган сана, вақт кўрсатилган ҳолда тартиб рақами берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Тушган буюртманомалар ижарага берувчи томонидан бир ҳафта муддатда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Талабгорларнинг буюртманомаларини кўриб чиқиш балансда сақловчи ва тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари вакиллари иштирокида ижарага берувчи ҳузурида ташкил этиладиган Комиссия томонидан кўриб чиқилади, кўриб чиқиш натижалари баённома билан расмийлаштирилади.
Комиссия иши регламенти Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Икки ва ундан ортиқ талабгорлардан таклифлар тушган тақдирда ижара шартномаси ижаранинг белгиланган шартларига риоя қилинган ҳолда ижарага берилаётган давлат мулки учун ижара тўловининг энг кўп миқдорини таклиф этган талабгор билан тузилади.
Талабгорларнинг таклифлари тенг бўлган тақдирда ижара шартномаси бошқалардан олдин буюртманома берган талабгор билан тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўз мажбуриятларини зарур тарзда бажарган ижарага олувчи бошқа шартлар тенг бўлган тақдирда янги муддатга ижара шартномасини тузишда бошқа талабгорлар олдида устунлик ҳуқуқига эга бўлади, транспорт воситалари ижараси бундан мустасно.
Фақат бир нафар талабгордан буюртманома тушган тақдирда ижара шартномаси унинг таклифлари тегишли эълонда кўрсатилган шартларга мувофиқ бўлган тақдирда у билан тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Давлат мулкининг ижара шартномасини тузиш
16. Буюртманомаларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги имзоланган баённома асосида тегишли давлат мулкининг ижара шартномаси тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Ижара шартномаси ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади. Ижара шартномасини буюртманомаларни кўриб чиқиш баённомасида кўрсатилган муддат мобайнида, лекин кўпи билан беш кун муддатда барча томонлар имзолаши керак.
18. Ижара шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:
ижарага берилаётган давлат мулкининг таркиби ва қиймати;
ижара муддати;
ижара тўловининг ставкаси ва умумий миқдори, уни тўлаш шартлари ва муддатлари;
ижара тўлови миқдорларини қайта кўриб чиқиш муддатлари ва шартлари;
давлат мулкининг ҳолати ва ижарага берувчи уни ижарага олувчига бериши керак бўлган муддат;
ижарага олувчи томонидан давлат мулкидан фойдаланиш, шу жумладан коммунал тўловларни ва бошқа фойдаланиш тўловларини тўлаш шартлари;
шартнома тўхтатилгандан кейин давлат мулкини қайтариш ҳолати ва тартиби;
ижарага олинган давлат мулкини тиклаш ва таъмирлаш бўйича мажбуриятлар;
ахборотлар ҳажми ва уларни ижарага берувчига тақдим этиш муддатлари;
ижара шартномасини, шу жумладан ижара тўловларини тўлаш муддатларининг бузилиши муносабати билан бекор қилиш шартлари;
томонларнинг жавобгарлиги;
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Транспорт воситасини ижарага беришда ижарага олувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилишни, шунингдек транспорт воситасини суғурта қилишни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ижара шартномасини бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Давлат мулкининг ижара шартномаси:
кўчмас мулк бир йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилганда, давлат рўйхатидан ўтказилиши;
давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган транспорт воситалари ижарага берилганда, нотариал тасдиқланиши;
корхоналар ижарага берилганда — нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
V. Давлат мулки ижараси шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш
22. Ижара тўлови бўйича ҳисоб-китоблар қуйидагиларни ўз ичига олади:
ижара тўлови;
коммунал ва фойдаланиш тўловлари (мавжуд бўлганда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Ижара тўлови ижарага олувчи томонидан ижара тўловининг охирги белгиланган миқдоридан ва ижаранинг қолган муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган даврлар (ҳар чоракда, ҳар ойда ва шу каби) бўйича тенг миқдордаги тўловлар билан тўланади. Тўлов ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда ҳар бир навбатдаги давр (чорак, ой ва шу кабилар) учун юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади.
Ижарага олувчи ижарага берилган давлат мулкини тиклаш ёки мукаммал таъмирлашни амалга оширган тақдирда унинг қилган харажатлари, ижарага олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг тегишли хизматлари экспертизаси натижалари тақдим этилган тақдирда, ижара тўлови суммасини камайтириш ҳисобига қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижара тўлови бўйича ижарага берувчиларнинг транзит ҳисоб рақамларига тушадиган барча маблағлар бир иш куни мобайнида тақсимланади, шу жумладан ижарага берувчиларнинг транзит ҳисоб рақамларига ижара тўловидан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи тегишли бюджет даромадига йўналтирилади, қолган қисми эса балансда сақловчи ва ижарага берувчи ўртасида тақсимланади.
Ижарага берувчилар таъминоти учун ажратмалар миқдори, амалдаги харажатлардан ва ижара тўлови маблағлари тушуми прогнозидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланади. Бунда ажратмалар миқдори ижара тўлови суммасининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижарага берувчи маблағларни тегишли бюджет, ижарага берувчи ва балансда сақловчи ўртасида ҳар қайси ижара шартномаси бўйича алоҳида, ижарага берувчи томонидан хизмат кўрсатувчи банкда очиладиган транзит ҳисоб рақамидан тақсимлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижара тўловининг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини назорат қилиш ижарага берувчи томонидан амалга оширилади.
24. Коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловларни тўлаш миқдори, тартиби ва муддатлари ижара шартномаси билан бир вақтда тузиладиган балансда сақловчи ва ижарага олувчи ўртасидаги битим билан (битим шартлари ижара шартномасига киритилиши мумкин), коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатувчилар томонидан белгиланган тарифларни ҳисобга олган ҳолда тартибга солинади. Электр энергияси, сув ва газни ҳисобга олиш учун зарур ҳисоблаш приборларини ўрнатиш шартнома шартларига мувофиқ балансда сақловчи ёки ижарага олувчи томонидан амалга оширилади.
Ижарага берувчи коммунал ва фойдаланиш хизматлари кўрсатиш юзасидан тузилган битимларга мувофиқ ижарага олувчи томонидан унга кўрсатилган хизматлар ҳақининг ўз вақтида тўланишини назорат қилади.
VI. Давлат мулкини бериш ва қайтариш тартиби
25. Тузилган ижара шартномаси шартларига мувофиқ балансда сақловчи ижарага берувчи иштирокида давлат мулкини шартнома шартларига ва давлат мулкининг мўлжалланган мақсадига мувофиқ ҳолатда ижарага олувчига бериши, ижарага олувчи эса ижара муддати тугагач балансда сақловчига қайтариши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Давлат мулки унга тегишли бўлган барча буюмлар ва унга тааллуқли бўлган техник ҳужжатлар билан бирга ижарага олувчига берилади ва унинг томонидан қайтарилади.
27. Давлат мулкини бериш ва қайтариш уч томонлама топшириш-қабул қилиш далолатномасини тузган ҳолда, томонларнинг ваколатли вакиллари иштирокида амалга оширилади, далолатномада қуйидагилар кўрсатилади:
далолатнома тузилган жой ва сана;
ижара шартномасининг реквизитлари (тузилган санаси, тартиб рақами);
давлат мулкининг техник ҳолати.
Бериш далолатномаси томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади ва томонларнинг муҳрлари (мавжуд бўлса) билан тасдиқланади.
28. Ижарага олинган давлат мулкида камчиликлар аниқланган тақдирда (қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари) мулкни қабул қилиб олувчи томонлар бошқа томон давлат мулкини шартномада белгиланган муддатларда ижара шартномаси шартларига мувофиқ ҳолатга келтиргунгача ёки етказилган зарарни қоплагунгача уни қабул қилиб олишни ва давлат мулкини топшириш - қабул қилиш далолатномасини имзолашни рад этишга ҳақлидир.
VII. Ижарага берилаётган давлат мулкини ҳисобга олиш, унинг ҳисоботи ва уни назорат қилиш
29. Ижарага берилаётган давлат мулкини ҳисобга олиш ва ахборот маълумотлари базасини юритиш ижарага берувчи томонидан амалга оширилади.
30. Ижарага берилаётган давлат мулки реестри ижарага берувчи томонидан шакллантирилади ва мулк тўғрисидаги мавжуд ахборотга мувофиқ ҳар чоракда янгилаб борилади (ижарага берилган, ижара муддати тугаган ва шу кабилар).
Реестрни шакллантириш учун ахборот балансда сақловчи томонидан ҳар чоракда тақдим этиб борилади.
31. Ижарага берилаётган давлат мулкини ҳисобга олиш мақсадида ижарага берувчи ижара шартномаси тузилгандан кейин бир иш куни мобайнида реестрга тегишли ёзувни киритади, ижара шартномаси асл нусхасининг ҳар биттасига ҳисобга олингани тўғрисида белги қўяди, ҳисобга олиш ёзуви киритилган санани ва тартиб рақамини кўрсатади, уни муҳр билан тасдиқлайди. Уч нусхада расмийлаштирилган ижара шартномасининг асл нусхалари бир нусхадан баланс сақловчига, ижарага олувчига берилади ва бир нусхаси ижарага берувчида қолади.
32. Ижарага берувчи ижара шартномаси амал қиладиган муддат мобайнида ижарага олувчи томонидан зиммасига олинган мажбуриятларнинг ижара шартномасига мувофиқ зарур даражада бажарилишини мунтазам назорат қилиб боради. Ушбу мақсадларда ижарага берувчи қуйидагиларга ҳақлидир:
ижарага олувчидан ижара шартномасида назарда тутилган ҳажмларда ахборот сўраш;
зарурат бўлганда, мулкнинг физик ҳолатини ижарага олувчининг хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда кўздан кечириш;
ижарага олинган мулкдан фойдаланиш шартларини, ижарага олувчи томонидан учинчи шахслар ҳуқуқларига риоя қилинишини ўрганиш (сервитут, гаров ва шу кабилар);
ижарага олувчининг ижарага олинган давлат мулкини яхшилашни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқиш;
қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Ижарага берувчи ижарага берилган давлат мулки тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10 кунигача тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ҳокимликларининг молия бошқармаларига ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига маълумот тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ижарага берилган давлат мулки бўйича йиғма ахборотни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача тақдим этади.
Ҳисобот шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VIII. Якуний қоидалар
34. Давлат мулкини ижарага беришнинг ушбу Низомда кўрсатилмаган шартлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ белгиланади.
35. Давлат мулкини ижарага бериш шартномасини расмийлаштириш ва тузишда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши юзасидан ижарага берувчи шахсан жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Ижара шартномасига мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларни томонлар бажармаган тақдирда улар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Давлат мулкини ижарага бериш муносабати билан пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида ва шартномада белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда; 2010 й., 52-сон, 513-модда; 2011 й., 48-сон, 494-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2014 й., 11-сон, 123-модда, 21-сон, 246-модда, 30-сон, 372-модда; 2015 й., 1-сон, 10-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда; 25-сон, 537-модда, 25-сон, 543-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 09/18/186/0865-сон, 26.03.2018 й., 09/18/209/0936-сон, 22.10.2018 й., 09/18/840/2079-сон, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон, 19.10.2019 й., 09/19/881/3936-сон; 13.08.2020 й., 09/20/480/1168-сон, 25.08.2020 й., 09/20/508/1212-сон, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/450/0691-сон, 10.09.2021 й., 09/21/563/0859-сон, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 23.04.2022 й., 09/22/209/0341-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон, 20.10.2022 й., 09/22/612/0949-сон; 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)