Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 4 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2009 йил 27 мартда маъқулланган
Сенат томонидан 2009 йил 27 мартда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги 1054-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган 474-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 5, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 414-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда) 135-моддаси қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қонун ҳужжатларида айрим қарздор корхонани (бизнесни) ёки унинг мол-мулки бир қисмини банкларга сотишда бошқача тартиб назарда тутилиши мумкин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 154-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 496-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда) 4-моддасининг тўртинчи хатбошиси «Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг» деган сўзлардан кейин «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 54-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 491-модда, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда) 4-моддасининг учинчи қисми «қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 61-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 325-модда, № 12, 598, 606, 608-моддалар; 2008 йил, № 9, 489-модда, № 12, 640-модда) 20-моддасининг биринчи қисмидаги «эллик» деган сўз «тўрт юз» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 7 апрель,
ЎРҚ-206-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 176-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 03/22/763/0306-сон)