1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги 360-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 70-модда) 10-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
«Фуқароларнинг омонатлари бўйича ҳақ тўлаш банкнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган оралиқ тугатиш балансида акс эттирилган омонатларнинг қолдиғидан келиб чиққан ҳолда банк ва Фонд маблағлари ҳисобидан тўлиқ ҳажмда амалга оширилади»;
LexUZ шарҳи