Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ҒАЗНА ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 7-МОДДАСИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 11 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2009 йил 27 мартда маъқулланган
Сенат томонидан 2009 йил 27 мартда маъқулланган
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги 664-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 164-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 601-модда) 7-моддаси қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасига келаётган барча турдаги, шу жумладан номоддий шаклдаги инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини тўлиқ ва тизимли ҳисобга олиш».
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 6 апрель,
ЎРҚ-204-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 174-модда)