1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Оммавий ахборот воситалари. Ноширлик фаолияти.]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИ ТИЗИМИДА ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИЯЛИ ТЕЛЕРАДИОУСКУНАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ташкилотлари томонидан юқори технологияли ускуналар ва махсус телерадиотехникадан самарали фойдаланилишини таъминлаш, уларни замонавий медиатехнологиялар асосида қўллаш орқали кенг турдаги сифатли телерадиомаҳсулотлар яратиш, шунингдек телевидение муҳандислик-техника кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини тубдан яхшилаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раҳбариятининг замонавий юқори технологияли теле- ва радиоускуналардан оқилона ва самарали фойдаланиш, шунингдек ушбу ускуналарда ишлай оладиган телевидение муҳандислик-техника ходимларининг кадрлар таркибини шакллантириш бўйича ишлари қониқарсиз деб ҳисоблансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси марказий аппарати тузилмасига Телерадиокомпания раисининг биринчи ўринбосари лавозими киритилсин, раис ўринбосари лавозими тугатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси марказий аппаратининг ходимларнинг чекланган умумий сони 185 нафардан, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 74 нафардан иборат бўлган янгиланган ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда эгаллаб турган лавозими, функционал вазифалари доираси, тегишли ускуналарда ишлаш кўникмалари ва тажрибасига эгалигига боғлиқ ҳолда, шунингдек телерадиодастурлар ишлаб чиқариш технологиялари талабларидан келиб чиқиб, аниқ мезонларни белгилаш орқали телерадиокомпаниянинг телевидение муҳандислик-техника ходимларига қўйиладиган асосий малака талабларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимининг телевидение муҳандислик-техника ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича доимий фаолият юритувчи комиссия 2-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Аттестация комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телерадиокомпаниянинг телевидение муҳандислик техника ходимларини уларнинг профессионал тайёргарлиги ва малака даражаси бўйича эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда аттестациядан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизими ва унинг ҳудудий телерадиокомпаниялари кадрлари таркибини тегишли йўналишлар бўйича юқори малакали мутахассислар билан тўлдиришни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телерадиокомпания ходимларининг, шу жумладан хорижий медиатехнологиялар ўқув марказларида тажриба орттиришни ўташи ҳисобига доимий равишда малакаси оширилиши ва профессионал даражаси ўсиши юзасидан мониторинг ўтказиш ҳамда назорат қилиш тизимини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни, шунингдек Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги аттестациядан ўтказиладиган телевидение муҳандислик-техника ходимларининг лавозим рўйхатини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2009/2010 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ахборот технологиялари университетида қуйидаги мутахассислар — телеоператор, махсус ёритиш муҳандиси, муҳандис-видеомонтажчи, компьютер графикаси муҳандиси ва овоз ёзиш муҳандислари тайёрлайдиган «Телевидение технологиялари» факультетини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар Бектемир туманида қурилаётган коллеж негизида қуйидаги ихтисосликлар — телеоператор ёрдамчиси, овоз ёзиш муҳандиси ёрдамчиси, махсус ёритиш бўйича техник, видеомонтажчи ёрдамчиси, телерадиоускуналарни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича техник мутахассислар тайёрлайдиган Республика телевидение ва радио касб-ҳунар коллежини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан биргаликда ўн кун муддатда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг юқорида кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини қондиришни ҳисобга олган ҳолда янгидан ташкил этиладиган «Телевидение технологиялари» факультетига ҳамда Республика телевидение ва радио касб-ҳунар коллежига қабул қилиш режасини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳрининг марказий қисмида энг замонавий техник асосда миллий телевизион фильмлар ва сериаллар яратиш, шунингдек телевидение учун концерт ва бошқа дастурларни уюштириш ҳамда ёзиб олишни таъминлашга имкон берадиган Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг замонавий медиамарказини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг медиамаркази қурилишини ташкил этиш учун тегишли ер участкасини белгиланган тартибда ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда уч ой муддатда телерадиокомпаниянинг замонавий медиамарказини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг медиамарказини 2009 йилнинг II чорагидан бошлаб, уни энг замонавий мультимедиа техник ускуналари билан жиҳозлашни назарда тутган ҳолда телерадиокомпаниянинг ўз маблағлари ва марказлаштирилган давлат капитал қўйилмалари ҳисобига қуриш таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда мунтазам равишда ўзбек халқ мумтоз санъати, анъанавий қўшиқчилик санъати, симфония мусиқаси мактаблари ютуқларига, шунингдек аҳолининг таълим ва маданий савиясини оширишга, миллий анъаналарни сақлаб қолишга, ёшларни ватанпарварлик, халқимизнинг бой маънавий меросини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган замонавий эстрада санъатининг энг яхши намуналарига бағишланган бадиий жиҳатдан юксак даражадаги теле-ва радио дастурлар туркуми тайёрланилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбек халқ мумтоз санъати, анъанавий қўшиқчилик ва эстрада санъати, симфония мусиқаси мактаблари эришган ютуқлар тўғрисидаги теле- ва радио дастурларни тайёрлаш, намойиш қилиш ва эшиттириш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур теле-ва радио дастурларни тайёрлаш ҳамда намойиш қилиш ва эшиттиришни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилансинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекистон», «Спорт» ва «Тошкент» телерадиоканалларининг 2009 йилнинг иккинчи ярим йиллигидан бошлаб бюджетдан ташқари манбаларнинг телерадиоканаллар умумий харажатларини молиялаштиришдаги улушини 2015 йилга бориб 50 фоизгача етказган ҳолда босқичма-босқич кўпайтириб бориш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган таклифи қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, унинг таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар томонидан импорт қилинадиган ускуналар, материаллар ва эҳтиёт қисмлар фойда солиғи, шунингдек божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан 2015 йилнинг 1 январигача озод этилсин, бўшайдиган маблағлар уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга мақсадли йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибига кирувчи ташкилотлар балансига бепул бериладиган, телерадиокомпания томонидан харид қилинган ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар уларнинг даромадлари ҳисобланмайди ҳамда солиққа тортиш базасидан чиқариб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-245-сон қарорига 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 1 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1088-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 апрелдаги ПҚ-1088-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А.Н. Арипов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, комиссия раиси
Х.М. Султонов
—
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси, комиссия раиси ўринбосари
А.Д. Хаджаев
—
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси, комиссия раиси ўринбосари
Х.А. Мухитдинов
—
Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори ўринбосари
Х.М. Мирзахидов
—
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари
М.М. Ходжиматов
—
маданият вазирининг биринчи ўринбосари
Ш.М. Атамухамедов
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил шўъбаси мудири
Б.Б. Алимухамедов
—
меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ўринбосари
Ш.А. Расулов
—
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси бўлим бошлиғи
Лавозим бўйича
—
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи
М. Назарова
—
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси касаба уюшмаси раиси