31.03.2009 йилдаги 89-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 03.07.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«АГРОБАНК» АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ БАНКИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Агробанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сон қарорини бажариш юзасидан ва унинг самарали фаолияти ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Агробанк» акциядорлик тижорат банки кенгаши таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «Агробанк» акциядорлик тижорат банки Кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига ҳамда иқтисодиётнинг агросаноат сектори корхоналарига кредит бериш ва уларни молиялаштириш бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатини ва қулайлигини оширишга йўналтирилган узоқ муддатли банк сиёсатини шакллантириш, шунингдек аҳолига ҳамда қишлоқ тадбиркорларига кенг кўламли банк ва консалтинг хизматлари кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарга, шу жумладан «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси тизимига кирадиган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сотишга ихтисослашган корхоналарга юқори сифатли, жаҳон бозорида рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни жорий этишга ҳамда ички истеъмол бозорини юқори сифатли озиқ-овқат товарлари билан тўлдиришга кўмаклашиш мақсадида кредит бериш ва уларни молиялаштириш механизмларини изчил такомиллаштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкда замонавий корпоратив бошқарувни шакллантириш ва банк ижро этувчи органининг самарали фаолиятини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг мақбул даражада капиталлашувини, ликвидлилигини унга юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва мажбуриятларининг ўз вақтида амалга оширилиши учун етарли даражада сақлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
универсал тижорат банки сифатида банк томонидан юридик ва жисмоний шахсларга комплекс хизмат кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ жойларда фаолият кўрсатаётган банк-молия инфратузилмасини фаоллаштириш ва кенгайтириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Агробанк» акциядорлик тижорат банкига марказий аппарати таркибида кредитларнинг қайтарилувчанлиги мониторингини олиб бориш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш бўйича махсус гуруҳ ташкил этиш тавсия қилинсин, қуйидагилар махсус гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тизимли равишда чуқур таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк филиалларида молиялаштириш ишларини мувофиқлаштириш, кредит портфели ҳолатини, шунингдек кредитларнинг таъминланганлиги ва улардан мақсадли фойдаланилиши ҳолатини мониторинг қилиш ва холисона баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитларнинг қайтарилувчанлиги даражасини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази «Пахта-банк» акциядорлик тижорат банки чиқарган акцияларни «Агробанк» акциядорлик тижорат банкига қайта рўйхатдан ўтказишни ва янгидан чиқарилаётган акцияларни рўйхатдан ўтказишни йиғимлар ундирмасдан амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, «Агробанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Агробанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши ва бошқаруви:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда банк уставини ишлаб чиқсин ва акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқласин, шунингдек банкни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларнинг зарур пакетини тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкка юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши зарурлигидан келиб чиққан ҳолда банк ҳамда унинг филиаллари тузилмасини ва штатлар жадвалини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг марказий аппарати ва унинг филиалларини банкларнинг бўлинмаларида ва фермер хўжаликларига, пахта тозалаш ва донни қайта ишлаш саноатининг пахта ва дон маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сотишга ихтисослашган корхоналарига кредит бериш соҳасида иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон банклар уюшмаси ва Банк-молия академияси 2009 йил мобайнида «Агробанк» акциядорлик тижорат банки мутахассислари учун, ўқитиш ҳақини ундирмаган ҳолда, фермер хўжаликларига, пахта тозалаш ва донни қайта ишлаш саноатининг пахта ва дон маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сотишга ихтисослашган корхоналарига кредит бериш бўйича махсус курслар ташкил этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Агробанк» акциядорлик тижорат банкига Миллий телерадиокомпания, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон банклар уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда 2009-2010 йилларда оммавий ахборот воситаларида банк фаолиятини ҳамда унинг томонидан кўрсатилаётган хизматларни кенг ёритиш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 31 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 мартдаги 89-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки кенгашининг
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.‎ Мирзиёев Ш.М.‎ —‎ Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Кенгаш раиси ‎
2.‎ Турсунов Ё.Э.‎ —‎‎ Молия вазирининг ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари‎
3.‎ Лавозимига кўра‎ —‎‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ‎
4.‎ Эшматов М.Ё.‎ —‎‎ Марказий банк раисининг ўринбосари‎
5.‎ Омонов Ф.Б.‎ —‎‎ «Ўзпахтасаноат» уюшмаси бошқаруви раиси ‎
6.‎ Ғанихўжаев Б.Ф.‎ —‎‎ Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директорининг ўринбосари‎
7.‎ Хидиров Я.С.‎ —‎‎ Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси директори‎
8.‎ Отажонов Н.С.‎ —‎‎ «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси ‎
9.‎ Қудратов Э.К.‎ —‎‎ «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг раиси ‎
10.‎ Нурматов Ш.И.‎ —‎‎ «Ўзагросуғурта» компаниясининг раиси‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар Банк кенгаши таркибига киритилади.
(илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июндаги 442-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 593-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 158-модда; 2017 й., 26-сон, 593-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/499/1439-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)