1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.01.00 Умумий масалалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.03 16 ёшгача бўлган ногирон болаларга нафақалар. Болаликдан 1 ва 2 гуруҳ ногиронларига нафақа]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БОЛАЛИКДАН НОГИРОНЛАРГА НАФАҚАЛАР ТЎЛАШ БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 19 ноябрдаги 74-сонли ««Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1927-4, 10.12.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 февралдаги 02/1-1187-сон топшириғини бажариш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган Болаликдан ногиронларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сонли «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) 22-бандига мувофиқ болаликдан ногиронларга нафақалар (бундан кейинги ўринларда нафақалар деб юритилади) тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартибини белгилайди.
(кириш қисми Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 январдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1927-1, 08.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 55-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Нафақалар тўлаш бўйича харажатлар 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (бундан кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) орқали республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Нафақалар тўлаш учун ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар бир туман (шаҳар)лар бўйича мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметасини тузадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 январдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1927-1, 08.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 55-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика бюджетидан Жамғарманинг ғазна ҳисобварағига маблағларни ўтказиб бериш тўлов ойининг 15-кунидан кечиктирмаган ҳолда Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси билан келишилган тайинлаш сертификати асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Нафақаларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафақаларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатларни чекланган миқдори «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ томонидан тақдим қилинган кўрсатилган хизматлар учун харажатлар калькуляциясини кўриб чиқиш асосида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Нафақаларни тайинлаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 июндаги 319-сонли «Болаликдан ногиронларга, қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Болаликдан ногиронларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом»га мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамғарманинг ҳудудий бўлинмалари ҳар ойда тўлов ойининг 10-санасидан кечикмаган ҳолда Жамғармага нафақаларни тўлаш учун талаб қилинадиган маблағларни ҳар бир ҳудуд (туман, шаҳар) бўйича ногиронларнинг миқдорини кўрсатган ҳолда тақдим қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 январдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1927-1, 08.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 55-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жамғарма ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳар тўлов ойининг бошида нафақаларни олиш учун тайинлаш сертификатини тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармасига келишиш учун тақдим қилади. Бунда, тайинлаш сертификатининг суммасига олдинги ойларнинг қарздорлиги ҳам киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайинлаш сертификатига Ғазначилик бўлинмаларида очилган ҳар бир шахсий ҳисобварақлар бўйича нафақа тўлаш учун харажатларнинг ёйилмаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси тайинлаш сертификатини кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижаси бўйича келишилади. Тайинлаш сертификатини келишиш нафақа харажатларини молиялаштириш учун режали бюджет ажратмаларининг мавжудлиги бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси билан келишилган тайинлаш сертификати молиялаштиришни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети Бош бошқармасига тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиб берилгандан кейин ғазначилик бўлинмаларида очилган ҳар бир шахсий ҳисобварақлар бўйича нафақа тўлаш учун харажатларнинг ёйилмаси Ғазначиликка тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда нафақаларни тўлаш учун тўлов ведомостларини «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ нинг бўлинмалари ва Давлат-тижорат Халқ банки филиаллари (бундан кейинги ўринларда Халқ банки деб юритилади) бўйича тайёрлайди ва ушбу тўлов ведомостлар асосида ғазначилик бўлинмаларига маблағларни Ғазна ҳисобварағидан 22610 «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ таркибий бўлинмалари орқали тўланадиган пенсия ва ижтимоий нафақалар» махсус депозит ҳисобварағига ва Халқ банкининг ҳисобварағига ўтказишга тўлов топшириқномаларини тайёрлайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 январдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1927-1, 08.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 55-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агар йил мобайнида ногиронлар миқдорининг ўзгариши нафақа тўлаш бўйича харажатлар сметасида кўзда тутилган харажатларнинг ошишига (камайишига) олиб келса, Жамғарма ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш учун нафақа олувчиларнинг ўзгарган миқдорига зарур бўлган маблағларни асосланган ҳисоб-китобларини тақдим қилади. Харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш аввало, республика бюджетида нафақаларни тўлаш учун кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметаси нафақа олувчиларнинг миқдори бўйича маълумотларни илова қилган ҳолда, Жамғарманинг тегишли туман (шаҳар) бўлимлари бош ҳисобчилари ва раҳбарлари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳар бир туман (шаҳар) бўйича нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметаси Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари орқали Жамғармага умумлаштириш ва республика бўйича жамланган харажатлар сметасини тузиш учун тақдим қилинади. Жамғарма тегишли текширишлар ва умумлаштиришлардан сўнг Ўзбекистон Республикаси бўйича туман ва шаҳарларнинг тасдиқланган харажатлар сметалари нусхаларини илова қилган ҳолда жамланган харажатлар сметасини тузади ва тасдиқлайди ҳамда ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тармоқларни молиялаштирувчи тегишли бошқармасига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигига Ўзбекистон Республикаси бўйича туман ва шаҳарларининг тасдиқланган харажатлар сметалари нусхаларини илова қилган ҳолда жамланган харажатлар сметасини тақдим қилади.
(13 ва 14-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 январдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1927-1, 08.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 55-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ҳисоб ва ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Нафақаларни тўлаш учун республика бюджетидан молиялаштирилиб берилган маблағлар республика бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар таснифининг тегишли бўлим, боб, параграф ва харажат моддаси бўйича касса ва ҳақиқий харажат сифатида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг тегишли ҳисобварақларига тушган маблағлар Жамғарма бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Жамғарма даромади сифатида акс эттирилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 январдаги 5-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1927-1, 08.02.2010 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 55-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ведомостлар бўйича Халқ банки ва «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ бўлинмаларининг ҳисоб рақамларига ҳисобот даврида ўтказиб берилган маблағлар нафақаларни тўлаш бўйича Жамғарманинг касса харажатлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Халқ банки ва «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ бўлинмаларининг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилган маблағлар нафақа олувчиларнинг бошқа яшаш жойига кўчиб кетиши, нотўғри ва ортиқча ўтказиб берилган нафақа суммалари ёки нафақа олувчининг вафоти туфайли олинмаган қолдиқ маблағлар мавжуд бўлса, ушбу маблағлар қолдиғи тўлов ойининг охирига қадар Ғазначиликнинг ҳисобварағига касса харажатларини тиклаш учун қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Жамғарма ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Ғазначилиги билан келишилган нафақаларнинг ҳисобланиши ва тўланиши бўйича ҳисоботни туман (шаҳар) ва ойлар бўйича тузиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 январдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1927-1, 08.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 55-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Назорат ва жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Нафақаларни тўлаш учун ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 январдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1927-1, 08.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 55-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 24 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаликдан ногиронларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
__________________________ минг сўм. ___________________________________ (суммаси ёзув билан ва сонларда) миқдорида тасдиқланган Бюджет маблағлари бош тақсимловчиси ___________________________________
(имзо)
«____»_______________ _____йил
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш