Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қарори
«САЛОМАТЛИК-2» ВА «АЁЛЛАР ВА БОЛАЛАР СОҒЛИҒИНИ МУСТАҲКАМЛАШ» ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЖАҲОН БАНКИНИНГ ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ ТОМОНИДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Жаҳон банкининг «Саломатлик-2» ва «Аёллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш» лойиҳаларини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан молиялаштириладиган «Саломатлик-2» ва «Аёллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш» лойиҳалари доирасида ўтказилган халқаро тендер натижалари бўйича:
«ЎзДЭУавто» акциядорлик жамияти ғолиб деб эътироф этилганлиги;
тендер ғолиби билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Ўзмедэкспорт» республика ташқи иқтисодий корхонаси ўртасида Жаҳон банкининг тегишли тартиб-қоидаларига риоя қилган ҳолда умумий суммаси 465 689,0 АҚШ долларига тенг бўлган 71 та «Дамас» Ambulance» автомобили етказиб беришга хорижий валютада контракт тузилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Женерал Моторс — Ўзбекистон» қўшма корхонасига («ЎзДЭУавто» акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий вориси) умумий суммаси 465 689,0 АҚШ долларига тенг бўлган 71 та «Дамас» Ambulance» автомобилини юклаб жўнатилган маҳсулот учун Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси хорижий ҳисоб рақамларидан долларда ҳақ тўлашни назарда тутадиган контракт бўйича «Ўзмедэкспорт» республика ташқи иқтисодий корхонасига етказиб беришга рухсат берилсин.
Ушбу контракт бўйича тушадиган валюта тушуми товарлар экспортидан хорижий валютадаги тушумга тенглаштирилади ва белгиланган тартибда сотилиши шарт.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.С.Санақулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 21 май,
103-сон