ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
ПАХТА ТОЛАСИНИНГ ИЧКИ ВА ҲАҚИҚАТДА СОТИЛГАН НАРХЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ИЖОБИЙ ФАРҚ МАБЛАҒЛАРИНИ «ПАХТАСАНОАТ» ҲУДУДИЙ АКЦИЯДОРЛИК БИРЛАШМАСИНИНГ МАХСУС ҲИСОБ РАҚАМИГА ТЎПЛАШ ВА УНИ ИШЛАТИЛИШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 18 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1922]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 8 майдаги 91-сонли «Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва уни ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3011, 12.05.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сон «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 512-модда)ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда)ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Илова қилинаётган Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва уни ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 23 февраль,
8-сон
Молия вазирининг 2009 йил 23 февралдаги 8-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва уни ишлатилиши тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сон «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 512-модда)ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда)ги қарорига мувофиқ пахта толасини ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси (кейинги ўринларда — «Пахтасаноат» ҲАБ)нинг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва уни ишлатилиши тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ички нарх — пахта толасининг прейскурант улгуржи нархини, сотиш харажатларини ва «Пахтасаноат» ҲАБнинг комиссия харажатларини ўз ичига оладиган нарх;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сотиш нархи (сотиладиган нарх) — пахта толасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сонли қарори билан тасдиқланган Пахта толасини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг (кейинги ўринларда — ЎзРТХАБ) валюта майдончаси орқали очиқ биржа савдоларида пахта толасини қайта ишлайдиган республика корхоналарига ва экспортга сотиш тартиби тўғрисидаги низомга («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2006 й., 36-сон, 359-модда) асосан аниқланган нархи;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 1 мартдаги 19-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1922-1, 18.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 122-модда)
ижобий фарқ — сотилган нархнинг ички нархдан ошган миқдори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
салбий фарқ — пахта толаси ЎзРТХАБда ва тўғридан-тўғри тузилган шартнома орқали сотилган нархидан ички нархининг ошган миқдори.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 1 мартдаги 19-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1922-1, 18.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 122-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Пахта толасини экспорт қилишда ва республика ички корхоналарига етказиб беришда қўшилган қиймат солиғининг (кейинги ўринларда — ҚҚС) ноль ставкаси қўлланилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 1 мартдаги 19-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1922-1, 18.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 122-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Экспортга ва республика ички корхоналарига сотишга мўлжалланган пахта толасининг ички нархи ҚҚСни ноль ставкасида ҳисобга олиб аниқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 1 мартдаги 19-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1922-1, 18.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 122-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги фарқни аниқлашда толанинг нархи ва ҳажми кондицион оғирликда ҳисобга олинади.
II. Пахта толасининг ички ва сотиш нархлари ўртасидаги ижобий фарқни аниқлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги фарқнинг ҳисоб-китоби «Пахтасаноат» ҲАБ томонидан ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда аниқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 1 мартдаги 19-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1922-1, 18.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 122-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Республика корхоналарига сотилган пахта толасини ҳажми бўйича салбий фарқ ҳосил бўлган ҳолатда, салбий фарқ суммаси экспортга сотилган ҳажм бўйича ҳосил бўлган ижобий фарқ суммаси ҳисобидан қопланади.
Ижобий фарқ суммаси билан қопланмаган салбий фарқ суммаси «Пахта толасининг жаҳон ва ички нархлари ўртасида вужудга келган манфий фарқни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом» (2005 йил 6 июль, рўйхат рақами 1486)да белгиланган тартибда қопланади.
7. Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги фарқни ҳисоб-китоб қилиш учун:
ЎзРТХАБ орқали пахта толасини сотишда бошланғич нархини аниқлашда қўлланиладиган ва ташқи савдо компанияларига белгиланган чегирмаларни жаҳон бозоридаги нархлардан чегириб кондицион оғирликдаги вазнга аниқланган ҳақиқатдаги сотиш нархи;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг пахта толасининг кондицион оғирлигига тасдиқлаган прейскурант нархи;
пахта толасини Ташқи савдо компаниялари ва ЎзРТХАБ орқали сотиб олгунга қадар ҳудудий ихтисослаган пахта терминалларига етказиб бериш, юклаш-тушириш ва сақлаш бўйича ҳақиқий харажатлари;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган «Пахтасаноат» ҲАБ нинг комиссия харажатлари қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. «Пахтасаноат» ҲАБ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш ҳисоб-китоби жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)нинг унга бириктирилган бош инспектори (кейинги ўринларда — Жамғарманинг бош инспектори)га маблағлар тушишидан келиб чиқиб, нархлар ўртасидаги фарқнинг ҳисоб-китобини текшириш учун топширади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 1 мартдаги 19-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1922-1, 18.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 122-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Жамғарманинг бош инспектори ўша кун ичида ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текширади ва «текширилди» ёзувини қайд қилиб, имзо қўяди ва уларни «Пахтасаноат» ҲАБнинг пахта ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби марказига қайтаради.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 1 мартдаги 19-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1922-1, 18.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 122-модда)
10. Маълум йил ҳосилининг пахта толасини сотиш тугаллангандан сўнг маҳсулотларни олувчилар билан тузилган таққослама далолатномаларга асосан маҳсулотларнинг ички ва сотилган нархлари бўйича ҳақиқий сотилган қийматидан ҳамда ижобий фарқни тўплаш махсус ҳисоб рақамига ўтказилган суммалардан келиб чиқиб, якуний ҳисоб-китоблар амалга оширилади.
III. Ижобий фарқ суммасини тўплаш ва ишлатилиши тартиби
11. «Пахтасаноат» ҲАБ ижобий фарқ суммаларини тўплаш учун хизмат кўрсатувчи банкда «Ижобий фарқ ҳисоб рақами» махсус ҳисоб рақамини очади ва маблағларни маҳсулот олувчилардан келиб тушишига қараб Жамғарманинг бош инспектори текширган ҳисоб-китобларга мувофиқ ушбу ҳисоб рақамга ўтказилади
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ижобий фарқ суммаси солиқ солиш объекти ҳисобланмайди ва 25 фоизгача бўлган миқдорда — пахтачилик фермер хўжаликларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 февралдаги 30-сонли қарори билан белгиланган тартибга мувофиқ мақсадли ишлатиш учун, 25 фоиз миқдорда — жамғарма кредитлари бўйича қарзларни сўндиришга, қолган қисми эса — Жамғарманинг айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 1 мартдаги 19-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1922-1, 18.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 122-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. «Пахтасаноат» ҲАБ маблағлар тушишидан келиб чиқиб, 1 иш куни давомида махсус ҳисоб рақамидан Жамғарманинг тегишли ҳисоб-рақамларига маблағларни қуйидагича:
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 февралдаги 30-сонли қарори билан белгиланган тартибга мувофиқ, мақсадли ишлатиш учун пахтачилик фермер хўжаликларига йўналтириш учун;
Жамғарма кредитлари бўйича қарздорлигини сўндириш учун;
Жамғарманинг айланма маблағларини тўлдириш учун йўналтиради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 1 мартдаги 19-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1922-1, 18.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 122-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Жамғарма кредитлари бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаган корхоналар бўйича ижобий фарқ суммаси, фермер хўжаликларига йўналтириладиган 25 фоизлик маблағлардан ташқари, Жамғарманинг айланма маблағини тўлдиришга йўналтирилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 1 мартдаги 19-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1922-1, 18.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 122-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. «Пахтасаноат» ҲАБ чорак якуни бўйича ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги фарқ бўйича ҳисоб-китобни ва махсус ҳисоб рақамга тўпланган ҳамда Жамғарманинг тегишли ҳисоб-рақамларига ўтказилган маблағлар тўғрисида маълумотни тақдим қилади.
Маълумотларни ўз вақтида ва тўғри тақдим этилиши бўйича жавобгарлик «Пахтасаноат» ҲАБ зиммасига юклатилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 1 мартдаги 19-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1922-1, 18.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 122-модда)
IV. Якуний қоида
16. Ушбу Низом «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан келишилган.
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси бошқаруви раиси Ф. ОМОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 23 февраль
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва унинг ишлатилиши тартиби тўғрисида»ги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
| | | | | | | | |
|
Пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқнинг | |||||||
|
ҲИСОБ-КИТОБИ | |||||||
|
| |||||||
| | | | | | |
минг сўмда | |
| № | | Счёт фактуранинг рақами ва санаси | Миқдори | Сотиш нархи | Ички нарх* | Ижобий фарқ суммаси | |
| 1 тоннага | жами ҳажмга | ||||||
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
| 1. | «Ўзинтеримпэкс» ТСК | | | | | | |
| | | | | | | | |
| 2. | «Ўзмарказимпэкс» ТСК | | | | | | |
| | | | | | | | |
| 3. | «Ўзпроммашимпэкс» ТСК | | | | | | |
| | | | | | | | |
| 4. | ЎзРТХАБ орқали | | | | | | |
| | | | | | | | |
| 5. | Тўғридан-тўғри тузилган шартномалар | | | | | | |
| | Жами | | | | | | |
| | Олдин ҳисобланган ижобий фарқ суммаси бўйича қарздорлик | | | | | | |
| | Ҳаммаси | | | | | | |
| | Шундан республика корхоналари бўйича ҳосил бўлган салбий фарқни қоплашга йўналтирилади | | | | | | |
| | Махсус ҳисоб рақамига ўтказиладиган сумма | | | | | | |
| «Пахтасаноат» ҲАБ раиси |
___________ |
________________ | |||||
| | | |
(имзо) |
(Ф.И.О.) | |||
«Пахтасаноат» ҲАБ бош бухгалтери |
___________ |
________________ | |||||
| | | |
(имзо) |
(Ф.И.О.) | |||
| Текширилди: |
|
|
| | | ||
| Жамғарманинг бош инспектори |
___________ |
________________ | |||||
| | | |
(имзо) |
(Ф.И.О.) | |||
*Ички нарх = Прейскурант нарх (ҚҚСни ноль ставкасини инобатга олган ҳолда) + Сотиш харажатлари + «Пахтасаноат» ХАБларнинг комиссион мукофотлари.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 1 мартдаги 19-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1922-1, 18.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 122-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 1 мартдаги 19-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1922-1, 18.04.2011 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 12-13-сон, 122-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12-сон, 135-модда; 2011 й., 12-13-сон, 122-модда; 2012 й., 25-сон, 277-модда; 2014 й., 47-сон, 560-модда)