ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
ПАХТА ТОЛАСИНИНГ ИЧКИ ВА ҲАҚИҚАТДА СОТИЛГАН НАРХЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ИЖОБИЙ ФАРҚ МАБЛАҒЛАРИНИ «ПАХТАСАНОАТ» ҲУДУДИЙ АКЦИЯДОРЛИК БИРЛАШМАСИНИНГ МАХСУС ҲИСОБ РАҚАМИГА ТЎПЛАШ ВА УНИ ИШЛАТИЛИШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 18 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1922]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 8 майдаги 91-сонли «Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва уни ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3011, 12.05.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сон «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 512-модда)ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда)ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Илова қилинаётган Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва уни ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 23 февраль,
8-сон
Молия вазирининг 2009 йил 23 февралдаги 8-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва уни ишлатилиши тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сон «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 512-модда)ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсатгичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда)ги қарорига мувофиқ пахта толасини ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси (кейинги ўринларда — «Пахтасаноат» ҲАБ)нинг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва уни ишлатилиши тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ички нарх — пахта толасининг прейскурант улгуржи нархини, сотиш харажатларини ва «Пахтасаноат» ҲАБнинг комиссия харажатларини ўз ичига оладиган нарх;
сотилган нархи — пахта толасини «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси» ОАЖ (кейинги ўринларда — ЎзРТХАБ)да сотилганда ҳамда жаҳон бозоридаги нархлардан ташқи савдо компаниялари учун белгиланган чегирмалар чиқарилиб аниқланган нарх;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ижобий фарқ — сотилган нархнинг ички нархдан ошган миқдори;
салбий фарқ — пахта толаси ички нархининг ЎзРТХАБда сотилган нархидан ошган миқдори.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 212-моддасига асосан пахта толасини чет эл валютасига экспорт қилишда қўшилган қиймат солиғининг (кейинги ўринларда — ҚҚС) ноль ставкаси қўлланилади. Пахта толасини республика корхоналарига етказиб беришда ҚҚСнинг умумий қўлланиладиган 20 фоиз ставкаси қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Пахта толасининг ички нархи:
экспортга сотиш учун мўлжаллангани — ҚҚСни ноль ставкасида ҳисобга олиб;
республика корхоналарига сотишга мўлжаллангани — ҚҚСни 20 фоиз ставкасида ҳисобга олиб аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги фарқни аниқлашда толанинг нархи ва ҳажми кондицион оғирликда ҳисобга олинади.
II. Пахта толасининг ички ва сотиш нархлари ўртасидаги ижобий фарқни аниқлаш тартиби
5. Пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги фарқ ҳар ойда «Пахтасаноат» ҲАБ томонидан:
экспортга сотишда — ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқни ҳисоб-китоби шаклида;
ички истеъмолчиларга сотишда — ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ пахта толасининг ички ва республика корхоналарига сотилган нархлари ўртасидаги ижобий (салбий) фарқни ҳисоб-китоби шаклида аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Республика корхоналарига сотилган пахта толасини ҳажми бўйича салбий фарқ ҳосил бўлган ҳолатда, салбий фарқ суммаси экспортга сотилган ҳажм бўйича ҳосил бўлган ижобий фарқ суммаси ҳисобидан қопланади.
Ижобий фарқ суммаси билан қопланмаган салбий фарқ суммаси «Пахта толасининг жаҳон ва ички нархлари ўртасида вужудга келган манфий фарқни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом» (2005 йил 6 июль, рўйхат рақами 1486)да белгиланган тартибда қопланади.
7. Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги фарқни ҳисоб-китоб қилиш учун:
ЎзРТХАБ орқали пахта толасини сотишда бошланғич нархини аниқлашда қўлланиладиган ва ташқи савдо компанияларига белгиланган чегирмаларни жаҳон бозоридаги нархлардан чегириб кондицион оғирликдаги вазнга аниқланган ҳақиқатдаги сотиш нархи;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг пахта толасининг кондицион оғирлигига тасдиқлаган прейскурант нархи;
пахта толасини Ташқи савдо компаниялари ва ЎзРТХАБ орқали сотиб олгунга қадар ҳудудий ихтисослаган пахта терминалларига етказиб бериш, юклаш-тушириш ва сақлаш бўйича ҳақиқий харажатлари;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган «Пахтасаноат» ҲАБ нинг комиссия харажатлари қўлланилади.
8. «Пахтасаноат» ҲАБ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш ҳисоб-китоби жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)нинг унга бириктирилган бош инспектори (кейинги ўринларда — Жамғарманинг бош инспектори)га ҳар ойда, кейинги ойнинг 5-кунигача нархлар ўртасидаги фарқнинг ҳисоб-китобини текшириш учун топширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Жамғарманинг бош инспектори икки кун ичида ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текширади ва «текширилди» ёзувини қайд қилиб, имзо қўяди ва уларни «Пахтасаноат» ҲАБнинг пахта ва пахта маҳсулотларининг контрактацияси ва ҳисоб-китоби марказига қайтаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Маълум йил ҳосилининг пахта толасини сотиш тугаллангандан сўнг маҳсулотларни олувчилар билан тузилган таққослама далолатномаларга асосан маҳсулотларнинг ички ва сотилган нархлари бўйича ҳақиқий сотилган қийматидан ҳамда ижобий фарқни тўплаш махсус ҳисоб рақамига ўтказилган суммалардан келиб чиқиб, якуний ҳисоб-китоблар амалга оширилади.
III. Ижобий фарқ суммасини тўплаш ва ишлатилиши тартиби
11. «Пахтасаноат» ҲАБ ижобий фарқ суммаларини тўплаш учун хизмат кўрсатувчи банкда «Ижобий фарқ ҳисоб рақами» махсус ҳисоб рақамини очади ва маблағларни маҳсулот олувчилардан келиб тушишига қараб Жамғарманинг бош инспектори текширган ҳисоб-китобларга мувофиқ ушбу ҳисоб рақамга ўтказилади
12. Ижобий фарқ суммаси солиқ солиш объекти ҳисобланмайди ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда пахта тозалаш корхоналарининг 2009 йил 1 январь ҳолатига мавжуд бўлган солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларини ҳамда Жамғарманинг кредитларини сўндиришга ишлатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. «Пахтасаноат» ҲАБ махсус ҳисоб рақамга маблағларни тўпланишига қараб чоракни охирги ойининг 25-кунидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги фарқ ҳисоб-китобини ва махсус ҳисоб рақамга тўпланган маблағлар суммаси тўғрисида ҳамда пахта тозалаш корхоналарининг солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар ҳамда Жамғарма кредитлари бўйича қарздорлиги ҳақида маълумотни тақдим қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч кун ичида ҳисоб-китобларни текширади ва тўпланган ижобий фарқ суммасини корхоналар бўйича уларнинг солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар ҳамда Жамғарма кредитлари бўйича қарздорлигини ҳисобга олиб тақсимлайди. Солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар ва Жамғарма кредитлари бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаган корхоналар бўйича ижобий фарқ суммаси Жамғарманинг айланма маблағини тўлдиришга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. «Пахтасаноат» ҲАБ ҳар бир чоракни охирги ойининг 30-кунидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг хатига асосан махсус ҳисоб рақамдаги маблағларни:
пахта тозалаш корхоналарининг ҳисоб рақамига уларнинг солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлигини сўндириши учун;
Жамғарма кредитлари бўйича қарздорлигини сўндириши учун Жамғармага ўтказиб беради.
Солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлардан ҳамда Жамғарма кредитларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган корхоналар бўйича маблағлар Жамғарманинг айланма маблағини тўлдиришга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Якуний қоида
16. Ушбу Низом «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан келишилган.
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси бошқаруви раиси Ф. ОМОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 23 февраль
Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва уни ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
| | | | | | | | |
|
Пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқнинг | |||||||
|
ҲИСОБ-КИТОБИ | |||||||
|
| |||||||
| | | | | | |
минг сўмда | |
| № | | Счёт фактуранинг рақами ва санаси | Миқдори | Сотиш нархи | Ички нарх* | Ижобий фарқ суммаси | |
| 1 тоннага | жами ҳажмга | ||||||
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
| 1. | «Ўзинтеримпэкс» ТСК | | | | | | |
| | | | | | | | |
| 2. | «Ўзмарказимпэкс» ТСК | | | | | | |
| | | | | | | | |
| 3. | «Ўзпроммашимпэкс» ТСК | | | | | | |
| | | | | | | | |
| 4. | ЎзРТХАБ орқали | | | | | | |
| | | | | | | | |
| | Жами | | | | | | |
| | Олдин ҳисобланган ижобий фарқ суммаси бўйича қарздорлик | | | | | | |
| | Ҳаммаси | | | | | | |
| | Шундан республика корхоналари бўйича ҳосил бўлган салбий фарқни қоплашга йўналтирилади | | | | | | |
| | Махсус ҳисоб рақамига ўтказиладиган сумма | | | | | | |
* Ички нарх = Прейскурант нархи (ҚҚСни ноль ставкасида ҳисобга олиб) + Сотиш харажатларини + «Пахтасаноат» ҲАБнинг комиссия харажатлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва уни ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
| | | | | | | | | | |
|
Пахта толасининг ички ва республика корхоналарига ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий (салбий) фарқнинг | |||||||||
|
ҲИСОБ-КИТОБИ | |||||||||
|
200__ йил «___» ___________дан 200__ йил «___» ___________гача даврда | |||||||||
| | | | | | | | |
минг сўмда | |
| № | Счёт фактуранинг рақами ва санаси | Миқдори | Сотиш нархи | Ички нарх* | Ижобий фарқ суммаси | Салбий фарқ суммаси | |||
| 1 тоннага | жами ҳажмга | 1 тоннага | жами ҳажмга | ||||||
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 |
| 1. | «Ўзинтеримпэкс» ТСК | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
| 2. | «Ўзмарказимпэкс» ТСК | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
| 3. | «Ўзпроммашимпэкс» ТСК | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
| 4. | ЎзРТХАБ орқали | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | |
| | Жами | | | | | | | | |
| | Олдин ҳисобланган ижобий (салбий) фарқ суммаси бўйича қарздорлик | | | | | | | | |
| | Ҳаммаси | | | | | | | | |
| | Ижобий (салбий) фарқ суммаси қолдиғи | | | | | | | | |
* Ички нарх = Прейскурант нархи (ҚҚСни 20 фоиз ставкасида ҳисобга олиб) + Сотиш харажатларини + «Пахтасаноат» ҲАБнинг комиссия харажатлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12-сон, 135-модда; 2011 й., 12-13-сон, 122-модда; 2012 й., 25-сон, 277-модда; 2014 й., 47-сон, 560-модда)