09.03.2009 йилдаги 59-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 04.04.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЗАМОНАВИЙ АРХИТЕКТУРА-ШАҲАРСОЗЛИК ТАЛАБЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 9 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қоидалар аҳоли пунктлари ҳудудларини ва турар жойлар оралиғидаги ҳудудларни ободонлаштириш (кейинги ўринларда ободонлаштириш деб аталади) ишларини ташкил этиш, олиб бориш, молиялаштириш, шунингдек уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалардан фойдаланилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш — аҳоли ҳаёти учун қулай ва маданий шарт-шароитларини яратиш мақсадида ҳудудларни муҳандислик жиҳатидан тайёрлаш, йўллар қуриш, ҳудудларни тозалаш, захини қочириш, кўкаламзорлаштириш ва ирригациялаш тадбирларини амалга ошириш, микроиқлимни яхшилаш, ҳаво ҳавзаси, очиқ сув ҳавзалари ва тупроқни ифлосланишдан ҳимоя қилиш, у ёки бу ҳудудни қурилиш учун яроқли ҳолга келтириш ва белгиланган мақсадда нормал фойдаланиш, амалга ошириладиган шовқинлар даражасини камайтириш ишларининг йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш объектлари — кўчалар, айланма кўчалар, йўллар, марказий майдонлар, йўлкалар, кўприклар, туннеллар, йўловчилар ўтадиган ер ости йўллари, фавворалар, ариқлар, каналлар, дарёлар, кўллар ва бошқа сув ҳавзаларининг қирғоқлари, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун фойдаланиладиган объектлар (маданият ва истироҳат боғлари, ўрмон массивлари, боғлар, бульварлар, хиёбонлар), ташқи ёритиш, реклама паннолари, йўл кўрсаткичлари, порталлар, пешлавҳалар, дренаж (дренажнинг вертикал, ёпиқ ва очиқ горизонтал, ёпиқ коллектори), ирригация новлари тармоқлари, ташқи ёритиш тармоқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларининг умумий фойдаланиладиган ерлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, суғориш тармоқлари, ариқ бўйлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун фойдаланиладиган ерлар (дарахтзорлар, парклар, бульварлар, хиёбонлар, шунингдек ариқ тармоқлари ерлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал-маиший мақсаддаги ерлар (қабристонлар, чиқиндиларни зарарсизлантириш ва утилизация қилиш жойлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларидаги сув ҳавзаларининг қирғоқ полосалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарнинг умумий марказлари, режалаштирилаётган ҳудудлар марказлари, турар жой ҳудудларининг марказлари, маҳаллий хизмат кўрсатиш марказлари, шаҳарлар ва туманлар марказларидаги дастлабки турар жой марказлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш ҳудудлари — бино ёки иншоотга туташ ер участкаси, ободонлаштириш объектининг ҳудуди жойлашган ерлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жойлар оралиғидаги ҳудудлар — икки ва ундан кўп аҳоли пунктлари оралиғидаги аҳоли пунктлари чегаралари ташқарисидаги ҳудудлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик — ижтимоий-иқтисодий, қурилиш, техник, архитектура-бадиий ва санитария-гигиена ечимлари комплексини таъминлайдиган аҳоли пунктларини, турар жойлар оралиғидаги ҳудудларни режалаштириш ҳамда қуриш назарияси ва амалиёти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик фаолияти — давлат органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш, ер участкаларидан фойдаланиш турларини белгилаш, қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқариш, фуқаролар, жамоатчилик ва давлат манфаатларини, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг миллий, тарихий-маданий, экологик, табиий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилишни лойиҳалаштириш соҳасидаги фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик ҳужжатлари — ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қизил чизиқ — шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланган чегара, у мавзеларни, микрорайон ва режалаштирилаётган тузилманинг бошқа элементларини кўчалардан, ўтиш жойларидан ва аҳоли пунктлари майдонларидан ажратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишни тартибга солиш чизиқлари — қизил чизиқлардан ёки ер участкаси чегараларидан ажратган ҳолда бинолар ва иншоотларни жойлаштиришда шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланадиган қурилиш чегаралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино — функционал вазифаларига кўра одамларнинг яшаши ёки бўлиши учун ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларининг ҳар хил турини бажариш учун мўлжалланган, тугалланган ҳажмни ҳосил қиладиган асосий, тўсувчи ёки қўшма конструкциялардан иборат бўлган қурилиш тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иншоот — ишлаб чиқариш жараёнларининг ҳар хил турини бажариш, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналарни сақлаш, одамларнинг вақтинчалик бўлишлари, одамлар, юклар ва шу кабиларнинг ўтиши учун мўлжалланган асосий, тўсувчи ёки қўшма конструкциялардан иборат бўлган ҳажмли, текис ёки қатор қурилиш тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дренаж — очиқ ўзанлар ва ёпиқ, тешикли қувурлар (горизонтал), аҳоли пункти ҳудуди захини қочириш мақсадида зарур бўлган даражагача пасайтириш учун сизот сувларни тўплаш ва оқизиб юбориш учун сув сатҳини пасайтирадиган қудуқлар (вертикал) тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ирригация — ободонлаштириш объектларидаги кўкаламзорлаштириш ҳудудини суғориш, шу жумладан сунъий суғориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи ёритиш — сунъий ёритиш манбалари ёрдамида бинолар ва иншоотлар ташқарисида зарур ёритилганликни ва ёруғликни яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ободонлаштириш объектларини қуриш ва барпо этишда архитектура ва қурилиш нормалари ва қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ободонлаштириш тасдиқланган бош режага мувофиқ ишлаб чиқилган шаҳарсозлик ҳужжатларини жорий этиш (амалга ошириш)нинг узвий босқичи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ободонлаштириш ишлари қизил чизиқларга ва қурилишни тартибга солиш чизиқларига риоя этган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш бўйича тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари ва лойиҳалаш ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексида белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ободонлаштириш бўйича лойиҳалаш ҳужжатлари шаҳарлар ва туманларнинг архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари) томонидан (кейинги ўринларда архитектура ва қурилиш бўйича ҳудудий органлар деб аталади) ёки лойиҳалаш учун лицензияга эга бўлган ташкилотлар томонидан, шаҳар ва туманларнинг ободонлаштириш бошқармалари буюртманомалари асосида ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ободонлаштириш бўйича лойиҳалаш ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг шаҳарсозлик кенгашлари томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ободонлаштириш бўйича лойиҳалаш ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси стандартлари ҳамда давлатлараро стандартлар талабларини қондириши ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ободонлаштириш ишларининг амалга оширилишини назорат қилиш архитектура ва қурилиш бўйича ҳудудий органларга юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ободонлаштириш ишларини амалга оширишдаги вазифалари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ушбу Қоидаларга амал қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Аҳоли пунктлари ҳудудларини ободонлаштириш масалаларини ҳал этиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бевосита вазифаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ишида қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларининг бутун ҳудудида, шу жумладан умумий фойдаланиладиган ҳудудларда, шунингдек аҳоли пунктлари оралиғидаги ҳудудларда ободонлаштириш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш ишларини архитектура ва қурилиш нормалари ва қоидаларига қатъий мувофиқ равишда, шунингдек шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг ташқи қиёфасига нисбатан замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш объектларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш ишларини санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли бандлигини, ободонлаштириш соҳасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш учун қўшимча иш ўринлари ва шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш бошқармаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Архитектура ва қурилиш бўйича ҳудудий органларнинг ободонлаштириш ишларини амалга оширишдаги вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Архитектура ва қурилиш бўйича ҳудудий органлар ҳудудларни ободонлаштириш ишларини амалга ошириш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ҳайъати қарорларига, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимларининг қарорларига белгиланган тартибда тасдиқланган архитектура ва қурилиш бўйича ҳудудий органлар тўғрисидаги низомларга ҳамда ушбу Қоидаларга амал қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шаҳарлар ва туманларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг бош архитекторлари Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ваколатли вакиллари ҳисобланадилар, улар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида, ободонлаштириш бошқармалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда ободонлаштириш масалалари бўйича ишларни олиб борадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли ташкилотлар билан биргаликда тайёрланган, кўчаларни ва умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, таъмирлашга, зарурат бўлганда янгиларини қуришга, ободонлаштирилиши ва кўкаламзорлаштирилиши керак бўлган ҳудудларнинг шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда ҳар хил дарахтлар ва ўсимликлар турларини ўтқазишга тааллуқли бўлган таклифлар ва лойиҳа ечимлари киритилишини таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик ҳужжатлари ва ободонлаштириш лойиҳалари асосида ҳокимликлар томонидан тасдиқланган иш режалари амалга оширилишини назорат қиладилар ҳамда уларнинг бажарилиши юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар тайёрлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги архитектура ва шаҳарсозлик кенгашига ҳудудларни ободонлаштириш лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун киритадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, кўчалар бўйлаб қурилган биноларни реконструкция қилиш, дам олиш ҳудудлари ва боғларини ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қиладилар, шунингдек бажарилган ишлар мониторингини олиб борадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни, савдо тармоқлари ва бошқа объектларни жойлаштиришда, шу жумладан муҳандислик коммуникациялари бўйича содир этилган қонун бузилишларини аниқлайдилар, қонун бузилишлари тўғрисидаги далолатномаларни расмийлаштирадилар, уларни тегишли чоралар кўриш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузурида ташкил этиладиган шаҳарсозлик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш комиссиясига киритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг белгиланган тартибда тасдиқланган аҳоли пунктларининг бош режаларини, мукаммал режалаштириш лойиҳаларини ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш юзасидан ўз ваколатлари доирасида чора-тадбирлар кўрадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ободонлаштириш объектларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш ишларини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари балансида бўлган ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига шаҳарлар ва туманларнинг ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Умумий фойдаланиладиган аҳоли пунктлари ерларидаги объектларни ободонлаштириш ишларини ташкил этиш уларни сақлаш, мукаммал, ўртача ва жорий таъмирлашни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мукаммал таъмирлаш ихтисослаштирилган пудрат ташкилотлари томонидан, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ва аниқ манзилли рўйхатларга мувофиқ олиб борилади ҳамда ободонлаштириш алоҳида объектларининг асосий техник-фойдаланиш сифатларини тўлиқ тиклашни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Жорий таъмирлашда ободонлаштириш объектларининг муддатидан олдин эскириши ва бузилишининг олдини олиш ҳамда уларни иш ҳолатида сақлаш бўйича даврий тадбирлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ободонлаштириш объектларини ёки уларнинг элементларини таъмирлаш муддатлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари билан биргаликда амалга ошириладиган уларнинг мавжуд ҳолатини ҳар йили техник жиҳатдан баҳолаш асосида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Ҳудудларни ободонлаштириш ишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 1. Кўкаламзорлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Шаҳарлар ва туманларни кўкаламзорлаштириш элементларига кўчалар, ҳиёбонлар, бульварлар, микрорайонлар, ёдгорлик комплекслари ва умумий фойдаланиладиган бошқа яшил зоналарга дарахт кўчатлари ўтқазиш киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Аҳоли пунктларидаги яшил дарахтлар функционал белгиларига кўра қуйидаги гуруҳлардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланиладиган дарахтлар — бу парклар, ҳиёбонлар, стадионлар, кўча ва майдонлар, бульварлар, шаҳардаги умумий савдо ва маъмурий марказлар ҳамда жамоатчилик бинолари ёнидаги участкалардаги дарахтлардир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чекланган тарзда фойдаланиладиган дарахтлар — селитеп ва саноат иморатларининг кўкаламзорлаштирилган ҳудудлари — уй-жой ҳудудлари, болалар боғча-яслилари, мактаблар, ўқув юртлари участкаларидаги дарахтлар, шунингдек чекланган аҳоли сони фойдаланадиган саноат корхоналари дарахтлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус мақсаддаги дарахтлар — коммунал-омборхона ҳудудлари, санитария-ҳимоя зоналари, шамол, сув ва тупроқни ҳимоя қилувчи, кўчатзорлар, қабристонлардаги дарахтлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Яшил дарахтли участкаларни мукаммал таъмирлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ реконструкция қилиш — ушбу объектдаги барча дарахтларни ҳамда асосий ёки барча ободонлаштириш элементларини ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисман реконструкция қилиш — дарахтзорлар ва йўл-сўқмоқ тармоқлари умумий майдонининг 20 фоиздан 50 фоизгачасини тиклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлаб реконструкция қилиш — дарахтзорлар умумий майдонининг 15 — 20 фоизидан ошмайдиган дарахтзорларнинг айрим участкаларини таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
новларнинг қоплаш ва мустаҳкамлаш материалини алмаштирган ҳолда боғ йўлаклари ва сув қувурларини тиклаш, қувурларнинг 60 фоизгачасини алмаштирган ҳолда суғориш тармоқларини демонтаж ва монтаж қилиш, бузилган новларни тиклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қари дарахтлар буталарини яшартириш, дарахтлар табиий қариган тақдирда дарахт ва буталарни янгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўсиқларни, дарахт таналари атрофидаги панжара ва каркасларни, тиргаклар ва нарвонларни, ҳайкаллар ва уларнинг пойдеворларини, фаввораларни таъмирлаш, бўяш ва тиклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гулли ўсимликларнинг турларини тўлиқ алмаштирган ҳолда гулзорларни (баҳор-ёзги ва куз-қишки гулли безакларни, гиламсимон гулзорларни), ушбу объектдаги гулларнинг 40 фоизгачасини алмаштирган ҳолда гулларнинг кўп йиллик турларидан иборат бўлган гулзорларни, майсали тупроқни алмаштириб ва ўғитлар солган ҳолда майсазорларни таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуриб қолган, қари ҳамда дарахт зараркунандалари ва касалликлари билан кучли зарарланган дарахтларни кесиб ташлаш, моғорлаган ўсимликларни олиб ташлаш, кўчатзорлардаги эски она гулларни алмаштириш. Иссиқхона ва кўчатзорларни таъмирлаш (ромларни алмаштириш, ойналаш, иситиш тизимларини таъмирлаш, стеллажларни, парниклар ромларини ўзгартириш, электр ёритгичларни, сув ажратгичларни, маҳаллий қозонхоналарни таъмирлаш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Дарахтли участкаларни жорий таъмирлаш кичик майдончаларда ва кичик ҳажмларда ўтказилади ҳамда қуйидаги иш турларидан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим ўсимликлар нобуд бўлганда ва қариганда гулзорларни тиклаш, майсазорлар четларини ўриш, кичик участкалардаги (пайҳон бўлган, машиналар ўтиб шикастлаган, сув ювиб кетган) майсазорларни тиклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтлар, гуллар уруғларини сотиб олиб ва экиб майсазорлар, гулзорлар, шаклли гулзорларни барпо этиш, кўп йиллик, икки йиллик ва бир йиллик гул ва бута кўчатларини ушбу объектдаги жами майдоннинг 10 фоизигача ҳажмда битталаб ва қатор қилиб ўтқазиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғ-парк анжомлари, иншоотлар, болалар асбоб-анжомлари, ўриндиқлар, каваклар, сўрилар, айвонлар ва бошқа тиргак деворларни, парник ромларини, стеллажларни, иссиқхонанинг иситиш тизимини таъмирлаш, иссиқхона ва парникларнинг алоҳида ойналанган ромларини алмаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Дарахтларни парвариш қилиш ўсимликларнинг ер усти, ер ости қисмларини парваришлаш, зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш бўйича агротехника тадбирларини ўз вақтида ўтказишдан иборат бўлади ҳамда қуйидаги иш турларини ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахт ва буталарга шакл бериш, уларни санитария мақсадида каллаклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахтларни суғориш, ўсимликларнинг шох-шаббаларига сув пуркаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахтларни парвариш қилиш — чимли ерларни ўриш, суғориш, уларга механик ишлов бериш ва тупроқ тўкиш, юмшатиш, чопиш ва тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, бегона ўтларга қарши курашиш, ўғитлар солиш, ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш, уялардаги, гултуваклардаги тупроқни юмшатиш ҳамда бошқа агротехника тадбирлари ва ишларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. Ташқи ёритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ташқи ёритиш тармоқлари элементларига барча турлардаги кўчаларни ёритиш таянчлари ва ёритгичлари, трост тортгичлар, бажарувчи пунктлар ва такрорий ёқиш пунктлари, осма тармоқлар ва кабел воситасида 1000 вольтгача электр энергияси узатиш тармоқлари, диспетчерлик алоқаси, автоматика ва телемеханика аппаратлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ташқи ёритиш бўйича ишларни ташкил этиш уларни сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда фойдаланишга доир бошқа ишларни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ташқи ёритиш тармоқларини мукаммал таъмирлаш лойиҳа-смета ҳужжатлари ва белгиланган тартибда тасдиқланган аниқ манзилли рўйхатларга мувофиқ, ихтисослаштирилган пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ташқи ёритиш тармоқларини жорий таъмирлашда қуйидаги иш турлари амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр лампаларини ва очиқ ёритгичлардаги акс қайтарувчиларни комплекс алмаштириш, ёритгичлар, кронштейнлар, траверс ва таянчларнинг ушбу объектдаги умумий миқдорининг кўпи билан 20 фоизини текшириб кўриш ва таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр ускуналари, аппаратлари, тармоқларини режали-олдини олиш жиҳатидан таъмирлаш ва профилактик синаб кўриш, ҳаво ва кабелли тармоқларни, ерга улаш қурилмаларини, тақсимловчи шчитларни, автоматика ва телемеханика ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи ёритиш тармоқларининг барча элементларини созлаш ва ишлашини текшириб кўриш, бошқариш шкафлари, кронштейнлар, траверслар, оёқчалар, тиргакларни бўяш, яроқсиз ҳолга келган кабеллар, симлар ва ёритгичларнинг ушбу объектдаги умумий миқдорининг кўпи билан 20 фоизини алмаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ташқи ёритиш тармоқларини сақлаш ва улардан фойдаланиш ишлари ёритгичлардаги электр лампаларни, ишдан чиққан ёруғлик тарқатгичларни алмаштиришни, йўлларда, йўлкаларда, ҳудудлардаги ёритилганлик даражасини ўлчашни, электр асбоб-ускуналарини профилактик синаб кўришни, тақсимлаш тармоқларидаги кучланиш ва фазалар бўйича юкламалар даражасини текширишни, ўз вақтида ёндириш ва ўчиришни, электр энергиясини тежашни, ташқи ёритиш электр тармоқларининг, асбоб-ускуналар ва иншоотларнинг соз ҳолатдалигини назорат қилиш ва техник кўрикдан ўтказишни, электр тармоқларидаги ёритиш арматураси ва бошқа ёритишнинг техник анжомларидаги носозликларни тугатиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 3. Йўл-кўприк хўжалиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Йўл-кўприк хўжалиги элементларига кўчаларнинг юриш қисмидаги йўл полотноси, йўлкалар, бекат шийпонлари, ер ости ўтиш йўлаклари, кўприклар ва йўл ўтказгичлар, четки тўсиқлар, сув айириш тармоқлари ва бошқа иншоотлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Йўл-кўприк хўжалигини мукаммал ва жорий таъмирлаш лойиҳа-смета ҳужжатларига ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган аниқ манзилли рўйхатларга мувофиқ, ихтисослаштирилган пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Йўл ва йўлакларни сақлаш қуйидаги иш турларини ташкил этишни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ва йўлакларни тоза ва тартибли сақлаш, кичик носозликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ювиш машиналари ёрдамида чанг, ифлосликлар, қор, муздан тозалаш, ювиш, қоплама юзасидаги майда тошчаларни супуриб йўқотиш, сув ёрдамида сирпанчиқликни йўқотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўсиқларни, сигнал столбаларини вақти-вақти билан кўздан кечириш, носоз элементларни алмаштириш ва жузъий таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустаҳкамлагичларни қаттиқлаш, тўсиқларни чанг ва ифлосдан тозалаш, ювиш, бўяш, автопавильонларни, бекат майдончаларини тоза сақлаш, бўялган жойларни ювиш ва тиклаш, кичик бузилишларни тузатиш, бузилган деталларни алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказиш йўлларини, ер ости туннелларини тоза сақлаш, баъзи кичик бузилишларни, тўшамаларни, суянгичларни, брусларни созлаш, болтларни, илгакларни қаттиқлаш, конус мустаҳкамлагичларни созлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асфальт қопламали, шунингдек шағал қопламали йўллар юзасини текислаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқли ва тош йўлларни текислаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суянчиқлар, тўсиқлар, павильонлар, бекат майдончалари, тоннеллар, кўприклар ва йўл белгиларини бўяш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 4. Ирригация хўжалиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ирригация хўжалиги объектларига тупроқли ва қопламали суғориш тармоқлари, гидротехника иншоотлари, насос станциялари, қудуқлар, суғориш (ёмғирлатиб суғориш) қувурлари тармоқлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ирригация ишларини ташкил этиш суғориш сувини кўкаламзорлаштириш объектларига етказишни ва бир текис тақсимлашни таъминлайдиган ирригация хўжалиги объектларини сақлашни, мукаммал, жорий таъмирлашни ва бошқа ишларни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ирригация хўжалигини мукаммал таъмирлаш асбоб-ускуналарни алмаштирган ҳолда ирригация тизими ва иншоотларнинг айрим элементларини тўлиқ тиклаш ишларидан иборат бўлади ва лойиҳа-смета ҳужжатларига ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган аниқ манзилли рўйхатларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Гидротехника иншоотларининг ирригация хўжалигини жорий таъмирлаш қуйидаги иш турларини ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим участкалардаги каналлар, ўзанларни ва ирригация тармоқларини чўкиндилардан, ўтлар ва дарахт-бута ўсимликларидан тозалаш, лойқалар, айрим ёпиқ коллекторлар ва дренажларни балчиқ ёки темир қолдиқларидан тозалаш, фильтрловчилар, сўрғичлар, тиндиргичлар ва бошқа иншоотларни тозалаш, иншоотларни, канал ва йўлларнинг алоҳида участкаларини, каналларнинг нишаблари ва тубини мустаҳкамлагичларни таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув чиқариш иншоотларини ва йўлларнинг кесиб ўтиш жойларидаги қувурлар оғзини қисман таъмирлаш ва тиклаш, каналлар ўзанлари ва сув ўлчаш постлари, кузатиш қудуқлари, қирғоқ белгиларидаги деформацияларни созлаш, тўғонларнинг айрим элементларини (тамбаларни, сув кўтариш мосламаларини, хизмат кўприкларини, сув чиқаргич ва сув тозалагичларнинг айрим қисмларини) таъмирлаш, тамбалар ва шлюзларнинг металл қисмларини бўяш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ирригация тизимларидан фойдаланиш қуйидаги иш турларини назарда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахтзорларни суғориш, сув тармоқларини вақти-вақти билан тозалаш, ўсимлик қолдиқларини йўқотиш, ўтларни ўриш ҳамда бошқа балчиқ ва аралашмаларни йўқотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ирригация тизимлари иншоотларини ўсимликларнинг ўсиш даврига тайёрлаш, суғориш, ёмғирлатиб суғориш қувурлари тармоқларини консервация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимда сувдан тўғри фойдаланишни ва унинг сарфланишини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 5. Дренаж хўжалиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Дренаж ишларини ташкил этиш дренаж хўжалигини сақлашни, уни мукаммал, жорий таъмирлашни ва ундан фойдаланиш бўйича бошқа ишларни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Дренаж хўжалигини мукаммал таъмирлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзанни чуқурлаштирган ва тўғрилаган ҳолда механизация воситасида тозалаш, тешикли қувурлар қисмларини алмаштириш, қўшимча кузатиш қудуқлари қуриш, ёпиқ коллекторларни илдизлар ва бошқа предметлардан тозалаш ва уларни йўқотиш бўйича ғоввослик ишларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вертикал сув пасайтириш қудуқларини, вертикал ва горизонтал дренаж тармоқларини, коллекторларни таъмирлаш, ишдан чиққан дренаж линияларини ва коллекторларнинг айрим тизимларини тозалаш ёки тўлиқ қайта жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мукаммал таъмирлаш ихтисослаштирилган пудрат ташкилотлари томонидан, лойиҳа-смета ҳужжатларига ва белгиланган тартибда тасдиқланган аниқ манзилли рўйхатларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Дренаж объектларидан фойдаланиш иншоотларнинг ишлашини доимий назорат қилишни, режали-олдини олиш ишларини бажаришни, жорий таъмирлашни, линия иншоотларини тозалаш ва вақти-вақти билан кўздан кечиришни, сизот сувлар сатҳини назорат қилиш ва зарур даражада сақлашни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 6. Санитария жиҳатидан тозалаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш тизимига ташқарини тозалаш — ҳовли ҳудудларини, кўчаларни ва умумий фойдаланиладиган жойларни тозалаш киради, булар ёзги тозалашга (супуриб-сидириш, ювиш, чангларни йўқотиш) ва қишки тозалашга (қорни, музлаган жойларни йўқотиш) бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Уйларнинг атрофини тозалаш канализация биноларини суюқ чиқиндилардан (ифлосликлардан) тозалашни, барча биноларни, шу жумладан уй-жойларни қаттиқ маиший чиқиндилардан (ахлатлардан) тозалашни, уларни ахлатхоналарга (полигонларга) ташиб кетишни назарда тутади, бу ишлар шартнома асосида, хўжалик ҳисоби бўйича фаолият юритадиган ихтисослаштирилган транспорт корхоналари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 7. Дафн этиш жойлари (қабристонлар)ни сақлаш ва улардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Қабристонлар бевосита туман, шаҳар давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлади, уларни зарур ҳолатда сақлаш ва ободонлаштириш вазифаси уларга юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабристонларни ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланишга, дафн этиш хизматлари кўрсатишга доир бевосита фаолият маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан таъсис этиладиган туманлар (шаҳарлар) ободонлаштириш бошқармалари (фуқаролик хизмати кўрсатиш бошқармалари) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Қабристонларни ободонлаштириш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, уларни зарур ҳолатда сақлаш, маблағларни харажатларнинг алоҳида моддаси бўйича ажратган ҳолда, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Бунда гўрковлар ва маросим хизматлари кўрсатувчи ходимлар таъминоти маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича кўрсатиладиган пулли хизматлар учун аҳолидан тушадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабристонларни сақлаш ва ободонлаштириш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг хайр-эҳсонларидан ҳам фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабристонларни ободонлаштириш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кўмагида ҳашар йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабристонлар ҳудудини ободонлаштириш элементларига қабристонлар ҳудудини тўсиқ билан ўраш, дафн жойлари, яшил ўсимликлар, ўтиш жойлари, хиёбонлар, йўллар ва йўлкалар, хўжалик ҳовлилари, маъмурий бинолар ва ёрдамчи иморатлар, муҳандислик иншоотлари ва бошқалар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабристонлар ҳудуди тўсиқлар билан ўралади ҳамда ўзаро йўллар ва хиёбонлар билан бўлинган, тартиб рақамлари қўйилган секторларга, участкаларга бўлинади.
(VI бўлимнинг 7-параграфи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 138-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Ҳудудларни ободонлаштириш ишларини амалга ошириш юзасидан юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан қўйиладиган умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Юридик ва жисмоний шахслар — аҳоли пунктидаги бинолар ва иншоотларнинг мулкдорлари ёки фойдаланувчилари, шу жумладан ижарачилари ўзларига бириктирилган ер участкаси ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши учун масъул ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Бинолар ёки иншоотларнинг мулкдорлари ёки фойдаланувчилари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар ва иншоотларнинг ташқи қиёфасини қониқарли сақланишини таъминлайдилар ҳамда заруриятга кўра бинолар ва иншоотларнинг ташқи кўринишини (фасадларини таъмирлаш) архитектура ва қурилиш бўйича ҳудудий органлар билан келишган ҳолда ўзгартириши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар ва иншоотларга туташган (ажратилган) ер участкаларида ободонлаштириш ишларини амалга оширадилар, кўкаламзорлаштириш ҳудудларида дарахтлар ва гуллар ўтқазишни ва суғоришни, уларни парвариш қилишни таъминлайдилар. Дарахтлар касалланишининг олдини олиш, дарахтларни буташ, уларга шакл бериш, оқлаш ишларини ташкил қиладилар. Кўрсатиб ўтилган ҳудудларда дарахтларни кесиш табиатни муҳофаза қилиш органларининг рухсати билан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуднинг одамлар ўтадиган қисмлари атрофида қурилиш материаллари бўлаклари, асбоб-ускуналар, қурилиш чиқиндилари ва маиший чиқиндилар тўпланишининг, йўл чеккаларининг, ўтиш жойларининг ва йўлакларнинг ифлосланишининг олдини оладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш ишларини бажариш жараёнида эстетик кўринишни таъминлаш ва хавфсизлик техникасига риоя этиш мақсадида қурилиш майдончалари атрофининг сифатли ўралишини таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости ва ер усти муҳандислик тармоқларининг техник ҳолатини техник шартларда белгиланган тартибда қониқарли сақлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланиладиган ерларида иморатлар ва иншоотлар барпо этишга фақат ерлардан фойдаланишнинг белгиланган мақсадларига мувофиқ рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланиладиган ерларидан участкалар, йўллар ва ариқ тармоқларидан ташқари, юридик ва жисмоний шахсларга енгил типдаги иморатлар ва иншоотлар (савдо палаткалари, дўкончалари, реклама иншоотлари) қуриш учун ижара шартларида вақтинчалик фойдаланишга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари рухсати билан берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Зарур даражада бўлмаган ва белгиланган стандартларга жавоб бермайдиган реклама воситаларини ўрнатиш, шу жумладан эълонлар ва афишаларни ушбу мақсадлар учун рухсат этилмаган ва мўлжалланмаган жойларда осиб қўйиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Ободонлаштириш қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Юридик ва жисмоний шахслар ободонлаштириш ишларини амалга оширишдан бош тортганлик ёки ободонлаштириш қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 112-модда; 2011 й., 14-сон, 138-модда; 45-46-сон, 470-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)