24.12.2008 йилдаги 944-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори , 24.12.2008 йилдаги 944-I-сон
Кучга кириш санаси
24.12.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ 2008 ЙИЛДАГИ ИШ ЯКУНЛАРИ ВА 2009 ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятида профессионал парламентни қарор топтириш, мамлакатда амалга оширилаётган тизимли ва изчил ислоҳотларнинг қонунчилик базасини таъминлаш, кучли ижтимоий йўналтирилган сиёсатни амалга ошириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ишини фаоллаштиришда катта аҳамиятга эга бўлди. Мазкур Қонун парламент қуйи палатаси ишида сиёсий партиялар фракцияларининг, фракциялар аъзоларининг қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ташаббуси ва қарорлар қабул қилиш борасидаги роли ҳамда аҳамиятини янада оширди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари ва сиёсий партиялар фракцияларининг қонун ижодкорлиги, қонунлар ижросини назорат-таҳлил қилиш, қабул қилинаётган қонунлар тўғрисида аҳолига ахборот бериш ва уларни тушунтириш, халқаро парламентлараро алоқалар каби йўналишларда аниқ мақсадга қаратилган ишлари ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги фаолиятида иқтисодий ислоҳотларни ва 2008 йилда мамлакатни ижтимоий-сиёсий ривожлантириш устуворликларини ҳуқуқий таъминлашга, Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг демократик жараёнларини янада ривожлантиришга қаратилган қонунлар ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишига устувор аҳамият берилди. Бунда «Ёшлар йили» дастурини рўёбга чиқариш борасидаги ишлар Қонунчилик палатаси фаолиятида муҳим аҳамият касб этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда халқаро жамоатчилик томонидан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллиги кенг нишонланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармонини амалда рўёбга чиқариш доирасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, шунингдек мамлакатда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳоти жараёнида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш Қонунчилик палатаси фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якунланаётган йилда қонун ижодкорлиги фаолиятининг натижаси ўлароқ, 10 та янги қонун, 34 та муқаддам қабул қилинган қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда 20 та халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш тартибида жами 64 та қонун қабул қилинди ва маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига юборилди. Қабул қилинган қонунлар бевосита ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда иқтисодиётни, солиқ-бюджет сиёсатини янада эркинлаштиришга, молия-банк соҳасини, бозор инфратузилмасини ривожлантириш ва рақобат муҳитини шакллантиришга қаратилгандир. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг ҳуқуқий базасини янада кенгайтириш масалаларига ҳам катта аҳамият берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси парламент назорати масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталарида қабул қилинган қонунлар, халқаро шартномалар, миллий дастурлар ижроси устидан назорат қилиш тартибида 40 дан ортиқ масала кўриб чиқилди. Бу борада мамлакатимиз барча минтақаларидаги ҳамда бир қатор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларидаги ишлар ҳолати ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан Давлат бюджетининг 2007 йил ва 2008 йилнинг ҳар бир чораги якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар кўриб чиқилди, шунингдек 2009 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тасдиқланди. Бунда қўмиталар, сиёсий партиялар фракциялари, депутатлар мамлакат асосий молиявий ҳужжатининг ижтимоий йўналтирилганлигига алоҳида эътибор қаратдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўзлари раҳбарлик қилаётган иқтисодиёт тармоқларидаги ишлар аҳволи ҳақидаги ахборотини эшитиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент назоратининг сифат жиҳатидан янги йўналишига айланди. Масалан, ҳисобот йилида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарларининг Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологияларининг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари тўғрисидаги, уй-жой фонди ва ижтимоий инфратузилма объектларини қишки мавсумда иссиқлик билан таъминлашнинг ҳолати ҳақидаги ахборотлари эшитилди. Қўмиталар томонидан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раисининг, Муаллифлик ҳуқуқлари агентлиги, «Ўзбекенгилсаноат» компанияси ва «Ўзэлтехсаноат» бирлашмаси раҳбарларининг мазкур муассасаларда айрим қонун ҳужжатларининг бажарилиши бўйича ахборотлари эшитилди. Бундай тадбирларнинг якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва қўмиталарнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари ва сиёсий партиялар фракцияларининг тадбирлари мажлисларда кўриб чиқиш учун режалаштирилган муайян қонунлар лойиҳаларини муҳокама қилиш билан комплекс тарзда, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялашнинг устувор йўналишлари ҳисобга олинган ҳолда ўтказилди. Қонунлар ижросини ўрганишга нисбатан комплекс ёндашув долзарблик касб этиб, икки палатали парламент шакллантирилганидан кейин қўмиталар фаолиятидаги энг самарали ёндашувга айланиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон — ЕИ» Парламент ҳамкорлиги қўмитасининг бўлиб ўтган еттинчи мажлиси 2008 йилда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида алоҳида аҳамиятга эга бўлди, унинг ишида Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнининг боришини ўрганиш, муаммоларни аниқлаш ва долзарб масалаларни ҳал этиш мақсадида депутатларнинг сайлов округларида сайловчилар билан ишлаш борасидаги фаолияти тизимли асосда йўлга қўйилди. Депутатларнинг (февраль, май ва ноябрь ойларида) бир ҳафта ўз сайлов округларига бориб ишлаши доимий амалиётга айланди, бундай хизмат сафарлари давомида сайловчилар билан 2800дан ортиқ учрашув ва суҳбатлар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессионал парламент иши тўғрисида аҳоли ўртасида холис фикрни шакллантириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш масалалари ҳам ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг доимий диққат марказида бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарининг 2005 — 2008 йиллардаги фаолиятига доир ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш амалиётининг жорий қилинганлиги парламент ишининг янги шакли бўлиб қолди. Ҳисоботларни эшитиш жараёнида қўмиталар фаолиятидаги камчиликлар ва депутатларнинг иш самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама этилди, муҳокамалар якунлари бўйича палатанинг қўмиталар фаолиятини янада яхшилашга қаратилган тегишли қарорлари қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни бир вақтда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 — 2008 йиллар давридаги қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти якунлари таҳлили мамлакатимиз Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 16 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги, шунингдек халқ депутатлари Навоий ва Тошкент вилоятлари Кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларидаги нутқларида олдинга қўйилган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда 2009 йилда қўмиталар, фракциялар, барча депутатлар ва умуман Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг фаолиятини янада такомиллаштириш зарурлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 16 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш — бизнинг олий мақсадимиз» мавзусидаги маърузасида баён қилинган хулосалардан, белгилаб берилган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда палата қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятининг асосий йўналишларини муҳокама қилсин. Жорий йилдаги фаолият натижалари асосида ва 2009 йил «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» деб эълон қилинганлигини ҳисобга олган ҳолда икки ҳафта муддат ичида қўмиталар фаолиятининг устувор йўналишлари ишлаб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарининг тегишли соҳага доир амалдаги қонун ҳужжатлари ҳолатини мунтазам таҳлил қилиб боришни ва фаолият устувор йўналишлари бўйича қонун ижодкорлиги ишлари ташкил этишни иш амалиётига жорий этиш орқали қонун лойиҳалари концепцияларини ишлаб чиқиш бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан ҳамкорлиги кучайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари депутатларнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини рўёбга чиқариш ва қонун ижодкорлиги жараёнида фаол иштирок этиш борасидаги фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватласин. Депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритиладиган қонун лойиҳалари аниқланиб, қўмиталарнинг 2009 йилга мўлжалланган иш режаларига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари қўмиталар томонидан ишлаб чиқилган қонун нормаларини мутахассислар ва ижрочиларни жалб этган ҳолда батафсил тушунтиришга бағишланган тадбирларни ташкил этиш ва уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш борасидаги ишга кўпроқ эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарининг назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни татбиқ этиш амалиётини тизимли ўрганиш, жойларда қонунлар бузилишининг сабабларини аниқлашга комплекс ёндашиш, қонун ҳужжатларидаги аниқланган камчиликларни таҳлил қилиш ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва қонунлар ижросини таъминлаш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар кўрилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисларида ҳукумат аъзоларининг, қўмиталарнинг мажлисларида эса, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Қонунчилик палатаси ва қўмиталар қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларини эшитиш амалиёти кенгайтирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган қонунларни норматив таъминлашнинг мунтазам мониторинги амалиётга жорий этилсин, қонунларни ижрочиларга етказиш ва қонунларни ижро этиш учун норматив ҳужжатлар тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлинмалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси ўз ишига тармоқлар мутахассисларини, етакчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг вакилларини жалб этиш бўйича чора-тадбирлар кўрсин. Бунда комиссия ишида энг янги ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланиш учун барча зарур шароитлар яратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига парламентнинг мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг самарали қонунчилик базасини шакллантириш бўйича фаолиятини ташкил этишда сиёсий партиялар роли ва таъсирини янада ошириш, 2009 йил декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига навбатдаги сайлов ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти даражасини такомиллаштириш борасидаги ишни йўналтириб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони депутатларнинг ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришларида ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида тадбирларни самарали ўтказишларида уларга ахборот, ташкилий ва техник жиҳатдан кўмаклашишни кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Қарорнинг ижроси устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари Х. Дўстмуҳамедов, А. Рустамов, И. Саифназаров ва А. Шодмонов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 24 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
944-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 12-сон, 703-модда)