Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
қўшма Қарори
КИЧИК ВА ЎРТА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ, ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ҚОНУНЛАРНИ СУД АМАЛИЁТИДА ҚЎЛЛАНИШИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Қўшма қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 17/288-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қўшма қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари, деҳқон-фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятини рағбатлантириш республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан биридир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур соҳа субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун ҳужжатларини суд амалиётида қўллаш тажрибаси шуни кўрсатадики, судлар уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, уларга нисбатан етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундиришга оид ишларни асосан тўғри ва қонун талабларига риоя этган ҳолда ҳал этмоқдалар.
Шу билан бир қаторда, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини аниқ ва бир хилда қўллаш борасида баъзи бир муаммолар борлиги кўзга ташланмоқда. Жумладан, тадбиркорлик фаолияти субъектлари манфаатларини кўзлаб судга даъво билан мурожаат этувчи органларнинг бу борадаги фаолияти асослари процессуал қонун ҳужжатларида тўлиқ ифода этилмаганлиги, низоларни тааллуқлилигига оид ягона суд амалиётининг мавжуд эмаслиги, тадбиркорлик субъектларининг судларга мурожаат этиш жараёнида беҳуда оворагарчиликларига сабаб бўлмоқда. Уларнинг ишчанлик обрўсига путур етказилганлиги учун зарар ундириш масаласини ҳал этишда судлар хатоликларга йўл қўймоқдалар.
Мавжуд камчиликларни бартараф этиш, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 17 ва 47-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди қўшма Пленуми қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Судларнинг эътибори кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари иштирокидаги ишларни кўришда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этишлари лозимлигига қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Судларга тушунтирилсинки, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий мақоми, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва имтиёзларини аниқлашда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни асосий ҳуқуқий манба бўлиб ҳисобланади. Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини бир-биридан фарқлашда, судлар юқорида қайд этилган қонуннинг 5-моддасида белгиланган мезонлардан келиб чиқиши, уларга берилган имтиёзларни назарда тутган ҳолда, ишда иштирок этаётган тарафларнинг кичик ёки ўрта тадбиркорлик субъектлари туркумига киришини аниқлаб, бу ҳақда тегишли суд ҳужжатларида қайд этишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига кўра, деҳқон хўжалигидаги фаолият тадбиркорлик фаолияти жумласига киради ҳамда деҳқон хўжалиги аъзоларининг истагига кўра, юридик шахс ташкил этиб ёки ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин. Деҳқон хўжалиги тадбиркорлик фаолиятининг субъекти тариқасида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига биноан, фермер хўжалиги тадбиркорлик фаолиятининг шаклларидан бири бўлиб, ташкил этилишидан кўзланган мақсадларга эришиш учун шу мақсадларга монанд тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари иштирокидаги ишларни судловга тааллуқлилиги масаласини ҳал этишда судларнинг эътибори низоли муносабатларнинг хусусияти ва субъектлар таркибини ифодаловчи асосий мезонларга қаратилиши лозим.
Иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар хўжалик судларига тааллуқлидир. Айнан шу турдаги низоларда бир тараф қонунда белгиланган тарзда тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган ёки юридик шахс мақомига эга бўлмаган фуқаролар (оила пудратчилари) бўлса, бундай даъволар тааллуқлилиги бўйича умумий юрисдикция судларида кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 11-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятининг субъекти тариқасида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик устидан келтирилган шикоятлар умумий юрисдикция судларига тааллуқлилиги уқдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судларга тушунтирилсинки, якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб эътироф этиш билан боғлиқ ишлар хўжалик судларига тааллуқлидир. Агар, якка тартибдаги тадбиркор хўжалик суди томонидан банкрот деб эътироф этилган ва фаолияти қонунда белгиланган тартибда тугатилган бўлса, унинг иштирокида вужудга келган барча низолар умумий юрисдикция судларига тааллуқлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судлар тадбиркорлик фаолияти субъектларининг даъвоси бўйича ишларни кўриб чиқишда ишчанлик обрўсига етказилган маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги талабни ҳам асосий даъвога қўшиб кўришга ҳақлидирлар. Бундай талабни бошқа судга тааллуқли, деган важ билан ишни тугатишга ёки даъво аризасини қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 100-моддасининг 9-қисми ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 35-моддаси 3-қисмига мувофиқ, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларига етказилган маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги даъво фақат уларнинг ишчанлик обрўсига путур етказилганда қаноатлантирилиши мумкин.
5. Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёки рўйхатдан ўтказиш муддатини бузиш ҳақидаги шикоятларни қабул қилиш ва иш қўзғатиш масаласини ҳал этишда ушбу талаб билан бирга бундай ҳаракат (ҳаракатсизлик)лар оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш ҳақидаги масала ҳам назарда тутилган бўлса иш даъво тартибида ҳал қилиниши судларга тушунтирилсин.
Судлар эътиборда тутсинларки, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 38-моддасида кўрсатилган тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини ҳал этишда, зарар қайси орган ёки мансабдор шахснинг қонунга хилоф ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ёки ғайриқонуний ҳужжат чиқариши натижасида етказилган бўлса, ўша орган ёки мансабдор шахс хизмат қиладиган орган томонидан қопланиши лозим. Зарарни ундириш ҳақидаги даъво ҳам ўша органга нисбатан қўзғатилади. Бу тоифа низоларни кўришда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 15-моддаси талабига кўра, етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан ушбу мансабдор шахслар зиммасига юклатилиши мумкин.
6. Деҳқон ва фермер хўжаликларини ташкил этиш, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш (фаолиятини тўхтатиш) тўғрисидаги низолар юзасидан келиб чиқадиган ишлар даъво юритиш тартибида кўрилади.
Судлар фермер хўжаликлари билан тузилган ер участкасини ижарага бериш шартномаларини бекор қилиш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300-сонли қарори билан тасдиқланган «Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини фуқароларга узоқ муддатли ижарага бериш Тартиби»да кўрсатилган қоидаларга амал қилишлари лозим.
Деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан ер участкаси белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги ёки ундан оқилона фойдаланилмаганлиги, ерни кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланиши, ердан экологик вазиятни ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилганлиги, ер солиғи, ижара ҳақи мунтазам тўлаб келинмаганлиги каби асослар бўйича ер участкаси ижара шартномасини бекор қилиш ёки ерни олиб қўйиш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда, судлар ушбу ҳолатлар тегишли мутахассислар томонидан ҳужжатлар асосида тасдиқланган бўлиши лозимлигига эътибор берсинлар.
Ердан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланиш деганда, ер эгаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 9-моддасида кўрсатилган ер фонди тоифаларининг ўзбошимчалик билан ўзгартирилиши назарда тутилади.
7. Ўзбекистон Республикаси «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Фермер хўжалиги тўғрисидаги» Қонунининг 32-моддасида деҳқон ва фермер хўжалигини тугатиш (фаолиятини тўхтатиш) асослари кўрсатилган бўлиб, бу асослар қатъий ва уларни кенгайтириб талқин этишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судларга тушунтирилсинки, деҳқон ёки фермер хўжалиги бошлиғининг туман ҳокимликлари қошидаги комиссияларида аттестациядан ўта олмаганлиги деҳқон ёки фермер хўжалигини тугатиш учун асос бўла олмайди.
8. Якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб эътироф этишнинг сабаб ва оқибатлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 26-моддасида белгиланган. Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг банкрот бўлиши жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Хўжалик судлари томонидан банкротлик ишлари кўрилаётганда тадбиркор мақомига эга бўлмаган жисмоний шахс ҳам қарздорнинг кредитори сифатида ишда қатнашиши мумкин. Бундай ҳолларда у бошқа кредиторлар каби Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 35-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.
9. Қонун ҳужжатларида белгиланган низоли муносабатни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари бўлмаган тақдирда, судлар шунга ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ меъёрини татбиқ этишлари, бордию бундай нормалар ҳам бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунларнинг умумий асослари ва мазмунига таянишлари лозим.
Бундай ҳолда судлар томонидан чиқарилган ҳужжатда қонун ўхшашлиги ёки ҳуқуқ ўхшашлиги бўйича низони ҳал қилиш мезони тавсифланиб, суд ҳужжатида бу ҳақидаги хулосалар баён қилиб берилиши зарур.
2002 йил 25 октябрь,
20/107-сон