Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигини такомиллаштиришга оид қонун ҳужжатлари қабул қилиниши муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Солиқ кодексининг амалга оширилишини ҳар томонлама мониторинг ва таҳлил қилиш махсус идоралараро гуруҳи (Р.С. Азимов) икки ой муддатда ҳукумат қарорлари билан аввал берилган солиқ имтиёзларини тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 27 февраль,
ПФ-4087-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида»1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон Фармонида:
а) 4-бандда:
биринчи хатбошидаги «бошқа тўловларнинг» сўзлари «бошқа мажбурий тўловларнинг (кейинги ўринларда — бюджетга тўловлар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Солиқ ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига» сўзлари «Муддати ўтиб кетган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича республика комиссиясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Муддати ўтиб кетган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича республика комиссияси йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай бюджетга тааллуқли барча тўловлар тўла тушишига доир ишларнинг аҳволини, ҳудудлар бўйича боқиманданинг камайтирилишини кўриб чиқиб, солиқ, молия ва банк органлари раҳбарлари ҳамда мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги таклифларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон Фармони билан тасдиқланган Бюджетга тўловларнинг тушиши ҳамда бюджетга тўловлар бўйича қарзларнинг камайтирилишига доир белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларни рағбатлантириш ва уларнинг жавобгарлигини ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 3-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари «Муддати ўтиб кетган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича республика комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин»;
б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Мазкур Низомнинг ижросини Муддати ўтиб кетган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича республика комиссияси назорат қилиб боради, у ҳар чоракда ўз мажлисларида республика минтақалари бўйича бюджетга тўловларнинг тушишига доир аҳволни кўриб чиқади ҳамда раҳбарлар ва мансабдор шахсларни рағбатлантириш ва уларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади»;
в) 7-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси» сўзлари «Муддати ўтиб кетган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича республика комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармони 6-бандининг иккинчи хатбошидаги «солиқларни ва» сўзларидан кейин «бошқа» сўзи қўшиб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетига солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар беришни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 26 июлдаги ПФ-2343-сон Фармони 1-бандининг биринчи хатбошидаги «солиқлар, йиғимлар ҳамда божхона» сўзлари «солиқлар ва бошқа мажбурий» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-1987-сон Фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги ПФ-3305-сон Фармони 2-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«микрофирмалар ва кичик корхоналар ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлашда ўриндошлик, пудрат шартномаси ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимлар сони, шунингдек унитар (шўъба) корхоналар, ваколатхоналар ҳамда филиалларда ишлаётганлар сони ҳам ҳисобга олинади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004 — 2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида» 2004 йил 21 майдаги ПФ-3431-сон Фармони 5-бандининг биринчи хатбошидаги «даромад (фойда)» сўзлари «фойда» сўзи билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш материаллари саноатида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тармоқни жадал ривожлантириш тўғрисида» 2005 йил 24 мартдаги ПФ-3586-сон Фармони 8-иловасининг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«*Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган талабларга жавоб берадиган қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари ягона ер солиғини тўлайдилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармонида:
а) 1-бандининг биринчи хатбошидаги «даромад (фойда)» сўзлари «фойда» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 7-бандининг иккинчи хатбошидаги «олинадиган даромадларга солиқ миқдори» сўзлари «олинадиган даромадлар бўйича фойда солиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг хўжалик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлари учун молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш тўғрисида» 2005 йил 24 июндаги ПФ-3622-сон Фармонининг 2-бандидаги «солиқлар, йиғимлар» сўзлари «солиқлар» сўзи билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 9 январдаги ПФ-3709-сон Фармони 5-бандининг «б» кичик бандидаги «даромад (фойда)» сўзлари «фойда» сўзи билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги ПФ-4841-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 442-модда)
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 5 майдаги ПФ-3750-сон Фармони 8-бандининг иккинчи хатбошидаги «даромад (фойда)» сўзлари «фойда» сўзи билан алмаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. 2007 йилнинг 1 октябридан аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) тиббиёт муассасалари 5 йил муддатга барча турдаги солиқлар ва Республика йўл жамғармаси ҳамда Мактаб таълими жамғармасига ўтказиладиган мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилсин, бўшайдиган маблағлар тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли равишда йўналтирилсин».
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармони 7-бандининг иккинчи хатбошидаги «солиқлар, йиғимлар, божлар ва мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмалар» сўзлари «солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 105-модда; 2016 й., 38-сон, 442-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 06/18/5296/0534-сон, 30.07.2018 й., 06/18/5490/1584-сон; 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)