ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1909]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 17 февралдаги 6 ва 2020-05-сонли «Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1909-6, 28.02.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Илова қилинаётган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 февралдаги 15 ва 2008-11-сон билан тасдиқланган «Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (2008 йил 5 март, рўйхат рақами 1776 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 67-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 10 февраль,
21-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 10 февраль,
2009-10-сон
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 10 февралдаги 21, 2009-10-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига, «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича табиий газни реализация ҳажмларига татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
табиий газни экспортга реализация қилишдан олинган соф тушум — қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига йўналтирилган маблағлар чегирилиб ташланган ҳолда экспортга табиий газнинг реализация қилишдан олинган тушум;
Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига йўналтирилган маблағлар — қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилиб ташланган холдаги табиий газни экспортга реализация қилишдан олинган тушумнинг «қирқиш баҳосидан» ошган қисми;
ҳисоб-китоб баҳоси ва «қирқиш баҳоси» — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги қарори билан ҳар йили келгуси йил учун тасдиқланадиган табиий газнинг баҳолар даражаси;
қўшимча фойда — табиий газни экспортга реализация қилишдан олинган соф тушум билан ҳисоб-китоб баҳоси ўртасидаги ижобий фарқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қўшимча фойда солиғи суммаси ва қўшимча фойда солиғи тўлангандан кейин солиқ тўловчи ихтиёрида қоладиган маблағ, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқишда солиқ солинадиган базага қўшилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Солиқ тўловчилар
4. Қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солиш объекти пайдо бўладиган, мулкчилик шаклидан қатъи назар, табиий газни экспортга реализация қилувчи юридик шахслар қўшимча фойда солиғини тўловчилар бўлади.
III. Солиқ солиш объекти
5. Солиқ тўловчининг ҳисобот давридаги қўшимча фойда солиғи, қўшимча фойда солиғини солиш объекти ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Солиқ солинадиган база
6. Солиқ солинадиган база ҳисобот даврида қўшимча фойда суммасидан келиб чиқиб, қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиғи, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмаларни чегирилиб ташланган ҳолда аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Солиқ ставкаси
7. Қўшимча фойда солиғи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган ставка бўйича тўланади.
VI. Солиқ даври. Ҳисобот даври
8. Солиқ даври календарь йилдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ҳисобот даври ойдир.
VII. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва тўлаш тартиби
10. Қўшимча фойда солиғи суммаси солиқ солинадиган базанинг миқдоридан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
11. Қўшимча фойда солиғи республика бюджетига миллий валюта — сўмда ўтказилади.
12. Қўшимча фойда солиғининг ҳисоб-китоби давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача иловага биноан шаклда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Солиқ тўловчилар қўшимча фойда солиғини ҳисобот даврида маҳсулотни реализация қилишнинг ҳақиқий ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўлайдилар.
VIII. Солиқ тўловчи тасарруфида қоладиган маблағларни ҳисоблаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тартиби
14. Солиқ тўловчининг ихтиёрида қоладиган маблағ солиқ солинадиган база ва қўшимча фойда солиғи ўртасидаги фарқ сифатида ҳисоблаб чиқарилади.
15. Солиқ тўловчи тасарруфида қоладиган маблағлар қўшимча фойда солиғини тўлаш учун белгиланган муддатларда табиий газ учун махсус очиладиган инвестиция ҳисоб рақамига тўлиқ ҳажмда ўтказилади. Мазкур инвестиция ҳисоб рақамидан маблағлар фақатгина Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, реализация қилиш учун белгиланган тартибда маъқулланган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга, инвестиция лойиҳаларини реализация қилиш, шунингдек асосий ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш учун жалб қилинган кредитларга хизмат кўрсатишга сарф қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Маблағлар солиқ тўловчининг хизмат кўрсатувчи банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилмаганда ёки махсус ҳисоб рақамда жамланган маблағлар мақсадсиз сарфланганда ушбу маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий жарималар қўлланган ҳолда тўлиқлигича давлат бюджетига ўтказилади.
IХ. Қўшимча фойда солиғи ҳисобини юритиш тартиби
17. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га мувофиқ (2002 йил 23 октябрь, рўйхат рақами 1181 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 20-сон; 2003 йил, 21-22-сон) қўшимча фойда солиғини ҳисоблаш билан боғлиқ операциялар ва қўшимча фойда солиғини тўлагандан кейин солиқ тўловчи тасарруфида кейинчалик мақсадли фойдаланиш учун қоладиган маблағлар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) қўшимча фойда солиғини ҳисоблашда:
солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи (9800) ҳисобварақнинг қўшимча очиладиган 9811 «Қўшимча фойда солиғи бўйича харажатлари» ҳисобварақнинг дебетида;
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» ҳисобварақнинг кредити;
б) солиқ суммасини бюджетга ўтказишда:
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» ҳисобварақнинг дебети;
пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақнинг кредити;
в) солиқ тўловчи тасарруфида қоладиган маблағлар кейинчалик мақсадли фойдаланишда:
солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи (9800) ҳисобварақнинг қўшимча очиладиган 9830 «Қўшимча фойдадан мақсадли молиялаштиришга ажратмалар бўйича харажатлар» ҳисобварақнинг дебети;
8890 «Бошқа мақсадли тушумлар» ҳисобварағининг кредити;
г) солиқ тўловчи тасарруфида қоладиган маблағларни махсус ҳисобвараққа ўтказишда:
банкдаги махсус ҳисобварақлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақнинг дебети (5500);
пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақ кредити.
18. Қўшимча фойда солиғини ва солиқ тўловчи тасарруфида кейинчалик мақсадли фойдаланиш учун қоладиган маблағларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китоб асос бўлади.
19. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-сон шакл)да 9811 «Қўшимча фойда солиғи бўйича харажатлари» ҳисобварағида ҳисобга олинган, ҳисобот даври бошидан ҳисобланган қўшимча фойда солиғи суммаси қўшимча очиладиган «Қўшимча фойда солиғи» 251-сатрда, 9830 «Қўшимча фойдадан мақсадли молиялаштиришга ажратмалар бўйича харажатлар» ҳисобварағида ҳисобга олинган, ҳисобот даври бошидан ҳисобланган солиқ тўловчи тасарруфида кейинчалик мақсадли фойдаланиш учун қоладиган маблағлар суммаси эса қўшимча очиладиган «Қўшимча фойдадан мақсадли молиялаштиришга ажратмалар» 252-сатрда кўрсатилади.
20. Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ҳисобланадиган ва ўтказиладиган маблағлар билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тарзда акс эттирилади:
а) табиий газни реализация қилиш баҳосининг (қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилиб ташланган ҳолдаги) табиий газ учун «қирқиш баҳоси»дан ошиши ҳисобига юзага келган суммалар Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ҳисобланганда:
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» ҳисобварағининг дебети;
суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақда (6500) қўшимча очиладиган «Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тўловлар» ҳисобварағининг кредити;
б) табиий газни реализация қилиш баҳосининг (қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилиб ташланган ҳолдаги) табиий газ учун «қирқиш баҳоси»дан ошиши ҳисобига юзага келган суммалар Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилганда:
суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақда (6500) қўшимча очиладиган «Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тўловлар» ҳисобварағининг дебети;
пул маблағлари ҳисобини юритувчи ҳисобварақнинг кредити
Х. Солиқ тўловчиларнинг жавобгарлиги ва давлат солиқ хизмати органлари назорати
21. Солиқ тўловчилар қўшимча фойда солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши, шунингдек солиқ тўловчининг хизмат кўрсатувчи банкдаги махсус ҳисоб рақамига маблағларни ўтказилиши ва махсус ҳисоб рақамдаги маблағларни мақсадли ишлатилиши учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
22. Қўшимча фойда солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| Юридик шахс штампи | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | ||||||||||
| _____________________________ туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекциясига | |||||||||||||||||||||||||||||
| Солиқ тўловчи _____________________________________________________ | |||||||||||||||||||||||||||||
|
(корхона, ташкилотнинг номи) | |||||||||||||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| СТИР | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | ||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| Телефон ___________________________ | |||||||||||||||||||||||||||||
| Тўловчи манзили ___________________________________________________ | |||||||||||||||||||||||||||||
| Ҳисоб-китоб рақами ________________________________________________ | |||||||||||||||||||||||||||||
|
(банк муассасаси номи, коди) | |||||||||||||||||||||||||||||
|
Табиий газга қўшимча фойда солиғи | |||
|
ҲИСОБ-КИТОБИ | |||
| Кўрсаткичлар | Сатр коди | Ўлчов бирлиги | Суммаси |
| Экспортга реализация қилинган табиий газ ҳажми | 010 | минг куб. м | |
| Қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилиб ташланган ҳолда барча ҳажмга реализация қилиш суммаси* | 020 | АҚШ долл. | |
| Ҳисобот даврида валюта тушумини сотиш санасидаги АҚШ долларининг сўмга нисбатан ўртача курси (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича) | 030 | сўм | |
| Контракт бўйича 1000 куб. м табиий газни қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилиб ташланган ҳолда реализация қилиш нархи (020-сатр / 010-сатр) |
040 | АҚШ долл. | |
| шу жумладан, табиий газ учун «қирқиш баҳоси» доирасида | 0401 | АҚШ долл. | |
| 1000 куб. м табиий газ учун ҳисоб-китоб нархи | 050 | АҚШ долл. | |
| Умумий ҳажмга қўшимча фойданинг жами суммаси (ижобий фарқ (0401-сатр – 050-сатр) х 010-сатр) |
060 | АҚШ долл. | |
| Қўшимча фойдага тўғри келадиган қисми бўйича ер қаъридан фойдалангани учун солиғи, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар, жами ___ % ставкада: (060-сатр х ___ %) |
070 | АҚШ долл. | |
| Солиқ солинадиган база (060-сатр – 070-сатр) |
080 | АҚШ долл. | |
| Қўшимча фойда солиғининг белгиланган ставкаси | 090 | % | |
| Бюджетга тўланадиган қўшимча фойда солиғи суммаси | 100 | | |
| (080-сатр х 090-сатр) | 1001 | АҚШ долл. | |
| (1001-сатр х 030-сатр / 1000) | 1002 | минг сўм | |
| Ўтган ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланган қўшимча фойда солиғи суммаси | 110 | минг сўм | |
| Қўшимча фойда солиғи тўлангандан кейин ташкилот тасарруфида қоладиган ва махсус ҳисобварақда жамланадиган сумма (080-сатр – 1001-сатр) |
120 | АҚШ долл. | |
Раҳбар |
|
| |
| |
(имзоси) |
(Ф.И.Ш.) | |
| Бош бухгалтер |
_______________ |
________________ | |
| |
(имзоси) |
(Ф.И.Ш.) | |
| 200__ йил «___»_____________ | М.Ў. | | |
* Агар табиий газни экспортга қўшилган қиймат солиғисиз реализация қилинса, у ҳолда фақат акциз солиғи чегирилиб ташланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 98-модда; 2010 й., 12-сон, 91-модда; 2010 й., 28-29-сон, 248-модда; 2014 й., 10-сон, 120-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 10/18/1909-4/0868-сон; 15.04.2019 й., 10/19/1909-5/2936-сон)