Ҳужжат кучини йўқотган 28.02.2020 24.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1909
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 24.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1909
Кучга кириш санаси
06.03.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 28.02.2020
Ҳужжат 04.04.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1909]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 17 февралдаги 6 ва 2020-05-сонли «Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1909-6, 28.02.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 февралдаги 15 ва 2008-11-сон билан тасдиқланган «Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (2008 йил 5 март, рўйхат рақами 1776 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 67-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 10 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 10 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009-10-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 10 февралдаги 21, 2009-10-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига, «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича табиий газни реализация ҳажмларига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газни экспортга реализация қилишдан олинган соф тушум — қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига йўналтирилган маблағлар чегирилиб ташланган ҳолда экспортга табиий газнинг реализация қилишдан олинган тушум;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига йўналтирилган маблағлар — қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилиб ташланган холдаги табиий газни экспортга реализация қилишдан олинган тушумнинг «қирқиш баҳосидан» ошган қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб баҳоси ва «қирқиш баҳоси» — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги қарори билан ҳар йили келгуси йил учун тасдиқланадиган табиий газнинг баҳолар даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча фойда — табиий газни экспортга реализация қилишдан олинган соф тушум билан ҳисоб-китоб баҳоси ўртасидаги ижобий фарқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соф қўшимча фойда — қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар чегириб ташланган ҳисобот давридаги қўшимча фойда суммасидир.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 12 мартдаги 21, 2010-10-сонли қарорига (рўйхат рақами 1909-1, 25.03.2010 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 12-сон, 91-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқишда соф қўшимча фойда суммаси солиқ солинадиган базага қўшилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 12 мартдаги 21, 2010-10-сонли қарори (рўйхат рақами 1909-1, 25.03.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 12-сон, 91-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Солиқ тўловчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солиш объекти пайдо бўладиган, мулкчилик шаклидан қатъи назар, табиий газни экспортга реализация қилувчи юридик шахслар қўшимча фойда солиғини тўловчилар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Солиқ солиш объекти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Солиқ тўловчининг ҳисобот давридаги қўшимча фойда солиғи, қўшимча фойда солиғини солиш объекти ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Солиқ солинадиган база
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Соф қўшимча фойда солиқ солинадиган базадир.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 12 мартдаги 21, 2010-10-сонли қарори (рўйхат рақами 1909-1, 25.03.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 12-сон, 91-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Солиқ ставкаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қўшимча фойда солиғи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган ставка бўйича тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Солиқ даври. Ҳисобот даври
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Солиқ даври календарь йилдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳисобот даври ойдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қўшимча фойда солиғи суммаси солиқ солинадиган базанинг миқдоридан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қўшимча фойда солиғи республика бюджетига миллий валюта — сўмда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қўшимча фойда солиғининг ҳисоб-китоби давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача иловага биноан шаклда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Солиқ тўловчилар қўшимча фойда солиғини ҳисобот даврида маҳсулотни реализация қилишнинг ҳақиқий ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Солиқ тўловчи тасарруфида қоладиган маблағларни ҳисоблаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Солиқ тўловчининг ихтиёрида қоладиган маблағ солиқ солинадиган база ва қўшимча фойда солиғи ўртасидаги фарқ сифатида ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Солиқ тўловчи тасарруфида қоладиган маблағлар қўшимча фойда солиғини тўлаш учун белгиланган муддатларда табиий газ учун махсус очиладиган инвестиция ҳисоб рақамига тўлиқ ҳажмда ўтказилади. Мазкур инвестиция ҳисоб рақамидан маблағлар фақатгина Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, реализация қилиш учун белгиланган тартибда маъқулланган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга, инвестиция лойиҳаларини реализация қилиш, шунингдек асосий ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш учун жалб қилинган кредитларга хизмат кўрсатишга сарф қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Маблағлар солиқ тўловчининг хизмат кўрсатувчи банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилмаганда ёки махсус ҳисоб рақамда жамланган маблағлар мақсадсиз сарфланганда ушбу маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий жарималар қўлланган ҳолда тўлиқлигича давлат бюджетига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IХ. Қўшимча фойда солиғи ҳисобини юритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га мувофиқ (2002 йил 23 октябрь, рўйхат рақами 1181 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 20-сон; 2003 йил, 21-22-сон) қўшимча фойда солиғини ҳисоблаш билан боғлиқ операциялар ва қўшимча фойда солиғини тўлагандан кейин солиқ тўловчи тасарруфида кейинчалик мақсадли фойдаланиш учун қоладиган маблағлар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қўшимча фойда солиғини ҳисоблашда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи (9800) ҳисобварақнинг қўшимча очиладиган 9811 «Қўшимча фойда солиғи бўйича харажатлари» ҳисобварақнинг дебетида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» ҳисобварақнинг кредити;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) солиқ суммасини бюджетга ўтказишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» ҳисобварақнинг дебети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақнинг кредити;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) солиқ тўловчи тасарруфида қоладиган маблағлар кейинчалик мақсадли фойдаланишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи (9800) ҳисобварақнинг қўшимча очиладиган 9830 «Қўшимча фойдадан мақсадли молиялаштиришга ажратмалар бўйича харажатлар» ҳисобварақнинг дебети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8890 «Бошқа мақсадли тушумлар» ҳисобварағининг кредити;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) солиқ тўловчи тасарруфида қоладиган маблағларни махсус ҳисобвараққа ўтказишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкдаги махсус ҳисобварақлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақнинг дебети (5500);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақ кредити.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қўшимча фойда солиғини ва солиқ тўловчи тасарруфида кейинчалик мақсадли фойдаланиш учун қоладиган маблағларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китоб асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-сон шакл)да 9811 «Қўшимча фойда солиғи бўйича харажатлари» ҳисобварағида ҳисобга олинган, ҳисобот даври бошидан ҳисобланган қўшимча фойда солиғи суммаси қўшимча очиладиган «Қўшимча фойда солиғи» 251-сатрда, 9830 «Қўшимча фойдадан мақсадли молиялаштиришга ажратмалар бўйича харажатлар» ҳисобварағида ҳисобга олинган, ҳисобот даври бошидан ҳисобланган солиқ тўловчи тасарруфида кейинчалик мақсадли фойдаланиш учун қоладиган маблағлар суммаси эса қўшимча очиладиган «Қўшимча фойдадан мақсадли молиялаштиришга ажратмалар» 252-сатрда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ҳисобланадиган ва ўтказиладиган маблағлар билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тарзда акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) табиий газни реализация қилиш баҳосининг (қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилиб ташланган ҳолдаги) табиий газ учун «қирқиш баҳоси»дан ошиши ҳисобига юзага келган суммалар Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ҳисобланганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» ҳисобварағининг дебети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақда (6500) қўшимча очиладиган «Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тўловлар» ҳисобварағининг кредити;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) табиий газни реализация қилиш баҳосининг (қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилиб ташланган ҳолдаги) табиий газ учун «қирқиш баҳоси»дан ошиши ҳисобига юзага келган суммалар Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақда (6500) қўшимча очиладиган «Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тўловлар» ҳисобварағининг дебети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари ҳисобини юритувчи ҳисобварақнинг кредити
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х. Солиқ тўловчиларнинг жавобгарлиги ва давлат солиқ хизмати органлари назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Солиқ тўловчилар қўшимча фойда солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши, шунингдек солиқ тўловчининг хизмат кўрсатувчи банкдаги махсус ҳисоб рақамига маблағларни ўтказилиши ва махсус ҳисоб рақамдаги маблағларни мақсадли ишлатилиши учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қўшимча фойда солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс штампи‎
_____________________________ туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекциясига ‎‎
Солиқ тўловчи _____________________________________________________

(корхона, ташкилотнинг номи)‎‎

СТИР‎‎
Телефон ___________________________‎‎
Тўловчи манзили ___________________________________________________
Ҳисоб-китоб рақами ________________________________________________

(банк муассасаси номи, коди)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Табиий газга қўшимча фойда солиғи

ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар‎ Сатр коди‎ Ўлчов бирлиги‎ Суммаси‎
‎Экспортга реализация қилинган табиий газ ҳажми 010 минг куб. м
Қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилиб ташланган ҳолда барча ҳажмга реализация қилиш суммаси* 020‎ АҚШ долл.‎
Ҳисобот даврида валюта тушумини сотиш санасидаги АҚШ долларининг сўмга нисбатан ўртача курси (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича) ‎ 030‎ сўм‎
Контракт бўйича 1000 куб. м табиий газни қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегирилиб ташланган ҳолда реализация қилиш нархи
‎(020-сатр / 010-сатр) ‎
040‎ АҚШ долл.
шу жумладан, табиий газ учун «қирқиш баҳоси» доирасида‎ 0401‎ АҚШ долл.‎
1000 куб. м табиий газ учун ҳисоб-китоб нархи‎ 050‎ АҚШ долл.‎
Умумий ҳажмга қўшимча фойданинг жами суммаси
‎(ижобий фарқ (0401-сатр – 050-сатр) х 010-сатр)
060‎ АҚШ долл.‎
Қўшимча фойдага тўғри келадиган қисми бўйича ер қаъридан фойдалангани учун солиғи, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар, жами ___ % ставкада:
‎(060-сатр х ___ %)‎
070‎ АҚШ долл.‎
Солиқ солинадиган база
‎(060-сатр – 070-сатр)‎
080‎ АҚШ долл.‎
Қўшимча фойда солиғининг белгиланган ставкаси‎ 090‎ %‎
Бюджетга тўланадиган қўшимча фойда солиғи суммаси‎ 100‎
(080-сатр х 090-сатр)‎ 1001‎ АҚШ долл.‎
(1001-сатр х 030-сатр / 1000)‎ 1002‎ минг сўм
Ўтган ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланган қўшимча фойда солиғи суммаси‎ 110‎ минг сўм
Қўшимча фойда солиғи тўлангандан кейин ташкилот тасарруфида қоладиган ва махсус ҳисобварақда жамланадиган сумма
‎(080-сатр – 1001-сатр) ‎
120‎ АҚШ долл.‎

‎Раҳбар‎


‎_______________‎

‎‎
‎________________

(имзоси)‎

‎(Ф.И.Ш.)

Бош бухгалтер‎

_______________

‎‎________________

(имзоси)

‎‎(Ф.И.Ш.)

‎‎200__ йил «___»_____________ М.Ў.‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Агар табиий газни экспортга қўшилган қиймат солиғисиз реализация қилинса, у ҳолда фақат акциз солиғи чегирилиб ташланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 98-модда; 2010 й., 12-сон, 91-модда; 2010 й., 28-29-сон, 248-модда; 2014 й., 10-сон, 120-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 10/18/1909-4/0868-сон; 15.04.2019 й., 10/19/1909-5/2936-сон)