30.10.2008 йилдаги 893-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қарори, 30.10.2008 йилдаги 893-I-сон
Кучга кириш санаси
30.10.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА СПОРТ МАСАЛАЛАРИ ҚЎМИТАСИНИНГ 2005 — 2007 ЙИЛЛАР ҲАМДА 2008 ЙИЛНИНГ ЎН ОЙИ МОБАЙНИДАГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2005 — 2007 йиллар ҳамда 2008 йилнинг ўн ойи мобайнидаги фаолиятини эшитиб ва муҳокама қилиб, шуни таъкидлайдики, Қўмитанинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2005 йил 28 январдаги қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан илгари сурилган жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш концепциясини амалга ошириш мақсадида депутатлар томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йилга ва келгуси йилларга мўлжалланган қонунчилик фаолияти дастурига мувофиқ амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фан, таълим, маданият ва спорт масалаларига оид қонунчилик базасини такомиллаштириш ҳамда тегишли қонунлар ижроси устидан назорат-таҳлил ишларини ташкил этиш юзасидан режада белгиланган тадбирларни бажарган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда Қонунчилик палатаси муҳокамасидан ўтган қонун лойиҳаларининг ўн биттаси бевосита қўмита масъуллигида (улардан биттаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда) тайёрланган. Қонун лойиҳалари интеллектуал мулк (муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар, ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари), туризм, номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, давлат мукофотлари эгаларини моддий рағбатлантириш, музейлар фаолиятини тартибга солиш, фан, таълим каби соҳалардаги муҳим йўналишларни, шунингдек айрим давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолиятини қамраб олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитада қонун ташаббускорлиги ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда бевосита депутатлар томонидан қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш иши йўлга қўйилган. Жумладан, Қўмита аъзолари Азамат Зиё ва Э. Юсуповнинг қонунчилик ташаббуси билан тайёрланган, «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги, «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги, «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги, «Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида»ги қонунларга ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи «Баъзи давлат органларининг қайта ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонун 2005 йил 15 сентябрдан кучга кирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари Азамат Зиё ва О. Исаевнинг қонунчилик ташаббуси билан тайёрланган «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2008 йил 13 сентябрдан кучга кирди. Ҳозирги вақтда қўмита аъзолари бир қатор қонун лойиҳалари устида иш олиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат-таҳлил фаолиятини амалга оширишда қўмита асосий эътиборни бугунги кунда мамлакатимиз ҳаётида ва унинг бундан буёнги ривожланишида ўта муҳим аҳамият касб этаётган йўналишларга қаратмоқда. Бинобарин, «Таълим тўғрисида»ги, «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги, «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги, «Давлат тили ҳақида»ги, «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонунлар ижросининг назорат-таҳлили Қўмитанинг ҳар йилги режасидан жой олган. Шунингдек, «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги ҳамда «Архивлар тўғрисида»ги қонунлар ижросининг назорат-таҳлили олиб борилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат-таҳлил фаолиятида асосий эътибор тегишли қонунларнинг моддама-модда ижроси, мавжуд камчиликлар ва муаммолар таҳлили, қонун бузилиши ҳолатлари бўйича жавобгарликни кучайтириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора кўриш масалаларига қаратилмоқда. Қўмита қарорлари бўйича тегишли вазирликлар, ҳокимликлар, ташкилотлар томонидан чора-тадбирлар белгилаш ҳамда назорат-таҳлил жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Қўмитага доимий равишда ахборотлар бериб борилиши назоратга олинган. Шунингдек, Қўмитанинг назорат-таҳлил якунлари бўйича қарорларини бевосита жойларда муҳокама қилишга ҳам эътибор қаратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат-таҳлил якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун Қўмита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳамда Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти билан муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда. Чунончи, Қўмитанинг тегишли қарорлари мазкур департаментларда муҳокама қилиниб, назорат-таҳлил жараёнида аниқланган муаммолар устида ишлаш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг назорат-таҳлил жараёнида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жавобгарликни кучайтириш бўйича Бош прокуратурага расмий мурожаатлари ўз натижасини бермоқда. Чунончи, таълим, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда амалга оширилган қатор хатти-ҳаракатларга прокуратура органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилди ва улар юзасидан қонуний чоралар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида турли мавзуларга бағишланган конференциялар, илмий-амалий семинарлар, давра суҳбатлари ўтказилиб, уларда Қўмита йўналишларига оид масалалар ҳамда муаммоларнинг назарий, ҳуқуқий ва амалий жиҳатлари кўриб чиқилган, тегишли қарорлар ва тавсиялар қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита аъзолари жойларда аҳоли ҳамда сайловчилар билан 900 дан ортиқ учрашув ўтказиб, парламент томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсади, аҳамияти ва самарадорлиги ҳақида ахборот бериб, аҳолининг мамлакатимизда кечаётган тарихий жараёнга дахлдорлик ҳиссини мустаҳкамлашга, уларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтиришга, жойларда ва турли соҳаларда мавжуд муаммоларнинг қонуний ечимини топишга ўз муносиб улушларини қўшиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Қонунчилик палатасида ва Қўмитада олиб борилаётган ишларни ёритишда оммавий ахборот воситалари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Ҳисобот даврида ОАВда жами 471 маротаба чиқиш ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга ҳисобот даврида қўмита томонидан тегишли соҳалардаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, қонунчилик ташаббускорлиги ҳуқуқи субъектларининг, жумладан депутатларнинг бу борадаги имкониятларидан изчил фойдаланиш етарли даражада деб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат-таҳлил фаолиятида айрим қонунларнинг ижросини текшириш Қўмита диққат-эътиборидан четда қолиб келмоқда. Бюджет маблағларининг ноқонуний сарф этилиши, қонунлар ижросида тегишли вазирликлар ва республика идораларининг тутган ўрнига эътиборни қаратиш, Қўмитанинг қонунлар ижросининг назорат-таҳлили якунларига бағишланган йиғилишларини бевосита жойларда ўтказиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, Қўмита масъуллигидаги қонун лойиҳаларини тайёрлаш жараёнида эксперт гуруҳлари имкониятларидан зарур даражада фойдаланиш йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита қарорларининг бажарилиши юзасидан тегишли ташкилотларнинг ахборотини мунтазам тарзда эшитиш талаб даражасида эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2005 — 2007 йиллар ҳамда 2008 йилнинг ўн ойи давомидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида уларнинг олдини олиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин. Ушбу мақсадда қўмита:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилнинг 4-чорагидаги ва 2009 йилги иш режасини бугунги кун талабларини ҳисобга олган ҳолда ва кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш нуқтаи назаридан такомиллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ташаббуси субъектлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш самарадорлигини ошириш ҳамда режада назарда тутилган қонун лойиҳаларини ўз вақтида тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита мутасаддилик қиладиган соҳалардаги мавжуд муаммоларнинг ҳуқуқий ечимини таъминлаш мақсадида депутатларнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи имкониятларидан фойдаланишни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари таркибини қайта кўриб чиқиб, унга салоҳиятли олимлар ва мутахассисларни жалб этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади ва аҳамиятини аҳолига тушунтириб бориш, йўл қўйилаётган қонунбузарликларнинг оқибатлари ва улар юзасидан кўрилган чораларни жамоатчилик ҳамда тегишли ташкилотлар эътиборига етказиш ишларини фаоллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарорнинг ижроси устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосари Х.Н. Дўстмуҳамедов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 30 октябр,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
893-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 10-сон, 549-модда)