ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ АЙРИМ БУЙРУҚЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 февралда 1907-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 52-сон, 515-модда) 12-1-иловасига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2008 йил 29 августдаги 92-сонли «Автобензин ва дизел ёқилғиси учун қатъий миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкаларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги буйруғи (2008 йил 5 сентябрь, рўйхат рақами 1852 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 37-38-сон, 383-модда);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2008 йил 13 октябрдаги 100-сонли «Авиакеросин ёқилғиси учун қатъий миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкасини қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги буйруғи (2008 йил 16 октябрь, рўйхат рақами 1866 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 42-сон, 429-модда).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 17 февраль,
24-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 96-модда)