ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
«ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ШИРКАТ ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИГА УЛАРГА ТЕГИШЛИ ПАХТА ЁҒИ, ШРОТ ВА ШЕЛУХАНИ ЁҒ-МОЙ КОРХОНАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ШоХОБЧАЛАРИДАН ЎЗ ВАҚТИДА ХАРИД ҚИЛИШЛАРИ УЧУН КРЕДИТ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 февралда 1520-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-842-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 17 сон, 130-модда) мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 22 октябрдаги 23/9-сонли «Тижорат банклари томонидан ширкат ва фермер хўжаликларига уларга тегишли пахта ёғи, шрот ва шелухани ёғ-мой корхоналари ва уларнинг шохобчаларидан ўз вақтидан харид қилишлари учун кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (2005 йил 7 ноябрь, рўйхат рақами 1520 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 45-сон, 345-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 24 январь,
2/2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 94-модда)