ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
«ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» ДАТК
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
«ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» ДАТК
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ ЙЎЛОВЧИЛАРИНИНГ ҚЎЛ ЮКИНИ, БАГАЖИНИ, ВАЛЮТАСИНИ ВА ВАЛЮТА БОЙЛИКЛАРИНИ БОЖХОНА НАЗОРАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 25 февралда 619-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 20 мартдаги 01-02/12-11, 13, 8, 120-В-6-сонли «Темир йўл транспортида юрувчи йўловчилар қўл юки, юки, валюта ва валюта қимматликларининг божхона назорати ва расмийлаштириш тартиби, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 619-6, 02.05.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси, Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартибининг (1999 йил 5 февраль, рўйхат рақами 619 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 3-сон) биринчи банди тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар — Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ёки хорижий давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар жумласига киритилган, қиймати чет эл валютасида ифодаланган пул ҳужжатларидир».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 февраль,
01-02/12-3-сон
«Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси раиси А. РАМАТОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 февраль,
95-юр-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 февраль,
25-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 февраль,
120-В-2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 102-модда)