Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
«ЭЛЕКТРОН ҲИСОБЛАШ МАШИНАЛАРИ УЧУН ЯРАТИЛГАН ДАСТУРЛАР ВА МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумотлар базалари яратиш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган, мазкур Қонун амалга киритилганидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.
3. Белгилаб қўйилсинки, 1996 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Қонун амалга киритилишидан илгари босиб чиқарилган (эълон қилинган) электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларидан илмий-тадқиқот, ўқув-маърифий ҳамда шахсий мақсадларда фойда (даромад) орттирмаган тарзда муаллифнинг (ҳуқуқий эгасининг) розилигисиз ва унга ҳақ тўламай фодаланишга йўл қўйилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддат ичида:
Ўзбекистон Республикасининг қонунларини «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштириш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига киритсин;
Ҳукуматнинг қарорларини «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралар ўзларининг мазкур Қонунга зид норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси вазифасини бажарувчи Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 6 май,
1061-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 137-модда)