ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
КОРХОНА, ТАШКИЛОТ, МУАССАСА, ЖАМОА ХЎЖАЛИГИ, ЎҚУВ ЮРТИНИНГ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА БЎЙИЧА КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 17 февралда 431-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 29 августдаги 32-Б-сонли «Корхона, ташкилот, муассаса, фермер хўжалиги, ўқув юртининг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 431-2, 16.09.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сонли «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил., 15-сон, 156-модда) асосан буюраман:
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазир в.б. А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 28 январь,
4/Б-сон
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 январдаги 4/Б-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Корхона, ташкилот, муассаса, жамоа хўжалиги, ўқув юртининг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Низомнинг номланишидаги ва 1.1- банддаги «жамоа хўжалиги» деган сўзлар «фермер хўжалиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 1.4-банддаги «пенсия жамғармаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. II-бўлимнинг биринчи хатбошисида «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузурида пенсия жамғармасини ташкил қилиш тўғрисида»ги 1996 йил 27 декабрдаги 459-сонли қарорига,» деган сўзлари чиқариб ташлансин.
4. 2.2-банд «ҳамда ишлаб чиқаришдаги суғурта ҳодисаларини белгиланган тартибда текширилишида иштирок этади» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
5. 2.3-бандда «Пенсия жамғармаси» деган сўзларидан кейин «туман (шаҳар) бўлими» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
6. 2.4-бандда «Маъмурият» деган сўзи «Иш берувчи» деган сўзлари билан алмаштирилсин.
7. 2.6-банддаги «12 («б»—«ж»-бандлари) ва 15-моддасига» деган сўзлари «12-моддаси «б»—«ж» бандлари ва 15-моддаси «а» бандига» деган сўзлари билан алмаштирилсин.
8. 3.2-бандда «туман (шаҳар) бўлими» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
9. Мазкур Низомга киритилаётган ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки билан келишилган.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 20 январь
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Тошкент ш.,
2009 йил 20 январь
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 20 январь
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 20 январь
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 20 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 8-сон, 86-модда)