Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.2024 12.02.2009 йилдаги 41-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.2024
Ҳужжат 01.06.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ КОМПЛЕКС ҚУРИШДА ШАҲАРСОЗЛИК НОРМАЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИ ҚАТЪИЙ БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан назоратнинг сусайтириб юборилганлиги натижасида, шунингдек шаҳарлар (туманлар) ҳокимларининг лоқайдлиги оқибатида аҳоли пунктларини реконструкция қилиш ва ободонлаштиришда, меъморий ва тарихий-маданий ёдгорликларни тиклашда, автомобиль йўллари қуришда, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини жойлаштиришда шаҳарсозлик фаолияти соҳасида белгиланган нормалар ва қоидаларнинг қўпол равишда бузилиши ҳоллари давом этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий архитектура ва қурилиш бўлинмалари раҳбарларида зарур қатъият йўқлиги оқибатида аҳоли пунктларини қуриш шаҳарсозлик ва архитектура нормалари, коммуникация, транспорт ва санитария талаблари, истиқболли қуриш режалари билан мутлақо боғланмасдан амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатиб ўтилган камчиликлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли мансабдор шахсларининг ҳаракатсизлиги, пассивлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг аҳоли пунктларини комплекс қуриш муаммоларини ҳал қилишдан ўзларини четга олишлари шаҳарлар ва туманларнинг ташқи қиёфаси бузилишига, аҳолининг асосли норозилигига олиб келмоқда, шунингдек республика меҳмонларида салбий таассурот туғдирмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика аҳоли пунктларини замонавий шаҳарсозлик талаблари ва миллий анъаналарга мувофиқ комплекс ривожлантиришни таъминлаш, меъморий-тарихий меросни сақлаб қолиш, қабул қилинаётган лойиҳа ечимлари сифатини ошириш, шунингдек шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг тегишли ҳудудда шаҳарсозлик фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, аҳоли пунктларини комплекс қуришда бош режаларга, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича ишлари қониқарсиз деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва унинг ҳудудий архитектура ва қурилиш бўлинмалари, давлат архитектура-назорати раҳбарлари аҳоли пунктларини комплекс қуриш бош режаларига риоя этилиши учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида 1-иловага мувофиқ таркибда Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) республика минтақалари бўйича ишчи гуруҳлари билан ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий архитектура ва қурилиш, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлинмалари, бошқа алоқадор органлар томонидан шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳудудий архитектура ва қурилиш бўлинмалари томонидан аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларининг асосий қоидалари амалга оширилишини назорат қилиш;

аҳоли пунктларини замонавий талаблар ва миллий анъаналарга мувофиқ шаҳарсозлик жиҳатидан комплекс ривожлантиришни, уларнинг меъморий-бадиий қиёфасини ва бой меъморий-тарихий меросни сақлаб қолишни таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш ва улар бўйича таклифлар киритиш;

шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экология хавфсизлиги талабларига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига риоя этилиши аҳволини ҳар томонлама ўрганиш;

ноқонуний қурилишларнинг, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкаларидан ноўрин фойдаланилишининг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

шаҳарсозлик фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли пунктлари бош режаларининг асосий қоидаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатлари юзасидан таклифлар тайёрлаш;

аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларининг қўпол бузилишига йўл қўйилганлиги учун тегишли мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш.

5. Белгилаб қўйилсинки, Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўн кун муддатда Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссиялари ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссияси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия (Н.Ханов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишининг ишчи гуруҳлар томонидан мунтазам равишда ўрганилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган жадвалга мувофиқ ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиш натижалари кўриб чиқилишини, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли раҳбарларининг ҳисоботлари эшитиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М.Ханов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 12 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги 41-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

Ханов Н.М.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси‎
Шоабдураҳмонов Р.М.‎ —‎‎ Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари ‎
Қўлдошев А.Х.‎ —‎‎ Ички ишлар вазирининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари ‎
Максумов Н.Э.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ‎
Тохтаев А.Р.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг ўринбосари ‎
Шодиев М.И.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг ўринбосари ‎
Очилов М.Қ.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг ўринбосари ‎
Арабов А.С.‎ —‎‎ «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг раиси ‎
Алихонов Б.Б.‎ —‎‎ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси ‎
Холмухамедов Ў.О.‎ —‎‎ «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг бош директори‎
Ниязматов Б.И.‎ —‎‎ Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи ‎
Абдуллаев М.А.‎ —‎‎ «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси раиси‎
Ахмедов А.А.‎ —‎‎ «Маҳалла» жамғармасининг раиси ‎
Акопджанян В.А.‎ —‎‎ «ТошкентбошпланЛИТИ» институтининг директори‎
Леннешмидт Э.Ф.‎ —‎‎ «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» институтининг директори ‎
лавозимига кўра ‎ —‎‎ «Қишлоққурилишлойиҳа» институтининг директори‎
Қодиров Б.‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси, Комиссиянинг масъул котиби ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссиясининг ишчи гуруҳлари таркиблари

‎Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича ишчи гуруҳ

Арабов С.А.‎ —‎‎ «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг раиси, ишчи гуруҳ раҳбари ‎
Тошпўлатов Ф.Х.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармасининг бош мутахассиси ‎
Дадабоев А. ‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси архитектура ва шаҳарсозлик бошқармасининг бош мутахассиси ‎
Раҳматуллаев З.А.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси қурилишда танлов савдолари бошқармасининг бош мутахассиси ‎

‎Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари бўйича ишчи гуруҳ

Очилов М.Қ.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари‎
Амирсаидов Т.А.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармасининг бош мутахассиси ‎
Абдураҳмонов Д.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси архитектура ва шаҳарсозлик бошқармасининг бош мутахассиси ‎
Арипов С.Ш.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси қурилишда танлов савдолари бошқармасининг бош мутахассиси ‎

‎Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари бўйича ишчи гуруҳ

Қўлдошев А.Х.‎ —‎‎ Ички ишлар вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ‎
Акопджанян В.А.‎ —‎‎ «ТошкентбошпланЛИТИ» институтининг директори‎
Донаев Д.Т. ‎ —‎‎ «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси давлат кадастрлари бошқармасининг бўлим бошлиғи ‎
Мирзакаримов А.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси экспертиза бошқармасининг бош мутахассиси ‎
Саидов Г.Д. ‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси қурилишда танлов савдолари бошқармасининг бош мутахассиси ‎

‎Жиззах ва Сирдарё вилоятлари бўйича ишчи гуруҳ

Қодиров Б.‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси, ишчи гуруҳ раҳбари‎
Нуримов М.Х.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси қурилишда танлов савдолари бошқармасининг бош мутахассиси ‎
Нажимов Р.М.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармасининг етакчи мутахассиси‎
Тиллаев А. ‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар бошқармасининг бош мутахассиси ‎

‎Тошкент вилояти бўйича ишчи гуруҳ

Максумов Н.Э.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари‎
Абдурахманова К.Ч.‎ —‎‎ «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси Республика ахборот-таҳлил марказининг бўлим бошлиғи ‎
Мўминов А.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси лойиҳалаштириш ташкилотлари фаолияти мониторинги бошқармасининг бош мутахассиси ‎
Латипов А.Д.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси архитектура ва шаҳарсозлик бошқармасининг етакчи мутахассиси ‎

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари бўйича ишчи гуруҳ

Шоабдураҳмонов Р.М.‎ —‎‎ Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ‎
Норматов Т.‎ —‎‎ «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси Республика ахборот-таҳлил марказининг бош мутахассиси ‎
Султанов Р.И.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар бошқармасининг бош мутахассиси ‎
Рахматуллаев З.А.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси қурилишда танлов савдолари бошқармасининг бош мутахассиси ‎

‎‎‎Тошкент шаҳри бўйича ишчи гуруҳ

Ханов Н.М.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ‎
Содиқов Б.Г. ‎ —‎‎ «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг бўлим бошлиғи ‎
Собиров З. ‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси қурилишда танлов савдолари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ‎
Тошпўлатов Д.‎ —‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси экспертиза бошқармасининг бош мутахассиси ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: ишчи гуруҳлар аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда гуруҳлар таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги 41-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) республика аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссиялари (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) фаолият кўрсатади, уларнинг таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Комиссиянинг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий архитектура ва қурилиш, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлинмалари, бошқа алоқадор органлар томонидан шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳудудий архитектура ва қурилиш бўлинмалари томонидан аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларининг асосий қоидалари амалга оширилишини назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларини замонавий талаблар ва миллий анъаналарга мувофиқ шаҳарсозлик жиҳатидан комплекс ривожлантиришни, уларнинг меъморий-бадиий қиёфасини ва бой меъморий-тарихий меросни сақлаб қолишни таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш ва улар бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экология хавфсизлиги талабларига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига риоя этилиши аҳволини ҳар томонлама ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний қурилишларнинг, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкаларидан ноўрин фойдаланилишининг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли пунктлари бош режаларининг асосий қоидаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатлари юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларининг қўпол бузилишига йўл қўйилганлиги учун тегишли мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз қарорларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Комиссияга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари тегишли раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Комиссия қарорларининг бажарилишини таъминламаган тегишли мансабдор шахсларга интизомий ва бошқа жазо чоралари қўллаш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органларига тегишли ҳудудда шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда амалга оширилаётган шаҳарсозлик фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки белгиланган тартибда тақиқлаш тўғрисида тақдимномалар киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссияга раис бошчилик қилади, унинг ваколатларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисларини чақириш ва унинг кун тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияга юкланган вазифаларни бажариш юзасидан Комиссия аъзолари ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳлар фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг самарали ишлашини таъминлаш юзасидан бошқа хатти-ҳаракатларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия ўз ишларини Комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган йиллик режа ва ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган ўрганишлар натижаларини кўриб чиқиш жадвали асосида ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссия мажлислари тасдиқланган иш режаси ва жадвалга мувофиқ ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия мажлисини унинг раиси бошқаради. Комиссия раиси бўлмаган тақдирда мажлисни унинг ўринбосари бошқаради. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссия раиси билан келишган ҳолда унинг объектив сабабларга кўра мажлисда қатнашмаётган аъзолари ўрнига уларнинг ваколатли вакиллари овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комиссия мажлисига тегишли ишчи гуруҳлар аъзолари, ҳудудий комиссияларнинг раҳбарлари, ҳокимликларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари, шунингдек, кўриб чиқилаётган масалалар характерига кўра, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Комиссия мажлисларида ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган ўрганишларнинг натижалари кўриб чиқилади, шунингдек ҳудудий комиссияларнинг, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари тегишли раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Комиссия ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига бажарилган ишлар тўғрисида ахборот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Комиссиянинг ишчи гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Комиссия юкланган вазифаларни амалга ошириш учун ишчи гуруҳлар ташкил қилади, уларга ишлаш учун тегишли мутахассисларни жалб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ишчи гуруҳлар фаолияти Комиссиянинг унинг раиси томонидан тасдиқланадиган иш режасига ва жойларда аҳоли пунктларини комплекс қуриш масалаларини ўрганиш жадвалига мувофиқ ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ишчи гуруҳ жойларга борган ҳолда аҳоли пунктларини комплекс қуришнинг аҳволини ўрганади ва таҳлил қилади. Бунда ўрганиш ва таҳлил қилиш Комиссия раиси тасдиқлайдиган ўрганиш режасига ва саволларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини ҳудудий комиссиялар билан яқин ҳамкорликда амалга оширади. Жойлардаги ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш ҳудудий комиссиялар раислари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ишчи гуруҳ жойларга боргунгача, тайёрланган ўрганиш режаси ва саволлари тегишли ҳудудий комиссияга юборилади, ҳудудий комиссия улар асосида зарур материаллар тайёрланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ишчи гуруҳ жойларга келгач ҳудудий комиссия томонидан тайёрланган материалларни, ҳудудий комиссия фаолиятини, Комиссия қарорларининг бажарилишини ўрганади ва таҳлил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли пунктларини комплекс қуришнинг аҳволини ўрганиш ишчи гуруҳ томонидан, тегишли аҳоли пунктларига, ишлаётган, қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларга, келгусида қуриш мўлжалланаётган ҳудудларга бевосита борган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ ўз вазифаларини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларини комплекс қуришнинг аҳволини ўрганиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларининг мутахассисларини жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бўлинмаларидан зарур маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари тегишли раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудий комиссияларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бўлинмаларига аҳоли пунктларини комплекс қуриш соҳасидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, шаҳарсозликка доир қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қатъий ва изчил риоя қилинишини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш тўғрисида таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бўлинмаларига Комиссия қарорлари бажарилишини таъминламаган тегишли мансабдор шахсларга нисбатан интизомий ва бошқа жазо чоралари қўллаш тўғрисида тақдимномалар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ишчи гуруҳ ўрганиш натижалари бўйича ҳудудий комиссия билан биргаликда, комиссия мажлисларида кўриб чиқиш учун хулоса ва тегишли материаллар тайёрлайди. Хулоса ишчи гуруҳ ва ҳудудий комиссия раҳбари томонидан имзоланади ҳамда бошқа материаллар билан бирга Комиссияга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳлар ва ҳудудий комиссияларнинг раҳбарлари ва аъзолари тайёрланган материалларнинг сифати ва холисоналиги учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ишчи гуруҳларнинг иш регламенти, шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ишларнинг аҳволини ўрганиш ва Комиссия мажлисида кўриб чиқишга киритиш учун тегишли таклифлар тайёрлаш тартиби Комиссия томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Комиссиянинг ишчи органи ва котиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Комиссиянинг ишчи органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навбатдаги давр учун Комиссиянинг иш режаси лойиҳасини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ва вазирликлар, идоралар, юридик шахслар бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари, корхоналар ҳамда Комиссия аъзоларидан зарур материаллар ва эксперт хулосаларни олиш ҳуқуқига эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлашни ва Комиссия мажлисларини ўтказишни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияга кўриб чиқиш учун ахборот ва таҳлилий материалларни тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияга кўриб чиқиш учун унинг қарорларига мувофиқ бошқа материалларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Комиссия котиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисига материалларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳлар ва ишчи орган ишларини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартибидаги масалалар бўйича Комиссия мажлисларини ўтказишни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раиси билан мажлисларни ўтказиш муддатлари ва жойини, шунингдек таклиф этиладиганлар контингентини келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказилиш санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорларининг бажарилиши мониторингини олиб боради ва унинг натижаларини Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни Комиссия аъзоларига, манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Комиссия мажлисига материаллар тайёрлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ишчи гуруҳлар ва ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этилган материалларни ишчи орган кўриб чиқади, у Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун уларни расмийлаштиради, Комиссия мажлисининг кун тартибини тайёрлайди ва ҳужжатлар пакетини Комиссия котибига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Комиссия мажлиси кун тартибидаги ҳар бир масала учун ҳужжатлар пакетида қарор қабул қилиш учун зарур материаллар (ишчи гуруҳларнинг хулосалари, таҳлилий маълумотномалар, жадваллар ва шу кабилар) ҳамда Комиссия қарорининг лойиҳаси мавжуд бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Комиссия котиби тақдим этилган материаллар тўғрисида Комиссия раисига ахборот беради, Комиссия раиси кун тартиби ва тақдим этилган материаллар маъқулланган тақдирда Комиссия мажлиси ўтказиладиган вақтни ва санани, шунингдек Комиссия мажлисига таклиф этиладиган шахсларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Комиссия котиби ишчи орган билан биргаликда мажлис материалларини протокол лойиҳаси билан бирга Комиссия аъзоларига, зарурият бўлганда, шунингдек мажлисга таклиф этилган бошқа шахсларга юборишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Комиссия томонидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Комиссия қарори Комиссиянинг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Комиссия раиси қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида Комиссиянинг алоҳида масалалар бўйича Комиссия аъзолари билан келишилган қарорларини сўров йўли билан тасдиқлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Комиссия қарорлари Комиссия мажлиси протоколи билан расмийлаштирилади. Комиссия мажлиси протоколига унинг барча аъзолари томонидан розилик белгиси қўйилади, у котиб томонидан имзоланади, Комиссия раиси томонидан тасдиқланади ва бир ҳафта муддатда Комиссия аъзоларига ҳамда манфаатдор ташкилотларга юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Комиссия протоколининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментида сақланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 400-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Комиссия қарорларининг бажарилишини назорат қилиш Комиссиянинг ишчи органи ва ишчи гуруҳлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ишчи орган ва ишчи гуруҳлар Комиссия қарорларини бажарилишини мунтазам равишда ўрганишади ва кўриб чиқишади, зарурият бўлганда Комиссия раисига тегишли таклифлар киритишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган қарорлар бажарилмаган тақдирда Комиссия раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига айбдор мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Комиссия қарорларининг ҳудудларда бажарилишини ташкил этиш ҳудудий комиссияларга юкланади. Ҳудудий комиссиялар Комиссия қарорлари бажарилишини ташкил этиш бўйича зарур тадбирларни ишлаб чиқадилар ва уларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ишчи орган, ишчи гуруҳлар ва ҳудудий комиссиялар Комиссия қарорларининг бажарилиши натижалари тўғрисида ҳар ойда Комиссияга зарур материалларни илова қилган ҳолда тегишли таҳлилий маълумотнома тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Комиссия қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши аҳволини ўз мажлисларида мунтазам равишда кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги 41-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссиялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тегишли ҳудудда аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссияси (кейинги ўринларда ҳудудий комиссия деб аталади) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссияси тўғрисидаги Низомга, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳудудий комиссия тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссиясига (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ҳисоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларининг туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, ҳудудий архитектура ва қурилиш бўлинмалари, шунингдек тегишли ҳудудда жойлашган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, уларнинг таркибий бўлинмалари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ҳудудий комиссиянинг вазифалари ва ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар ҳудудий комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, ҳудудий архитектура ва қурилиш, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлинмалари, бошқа алоқадор органлар томонидан шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, ҳудудий архитектура ва қурилиш бўлинмалари томонидан аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларининг асосий қоидалари, ҳудудларни режалаштириш схемалари, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, ободонлаштириш схема ва лойиҳалари, туманни (туманлар гуруҳини) режалаштириш лойиҳалари, қуриш қоидалари амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни оқилона жойлаштириш, ривожлантириш, аҳоли пунктлари ерларидан мақсадли фойдаланиш, уй-жой фонди ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш мақсадидаги объектлар сақланишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий талаблар ва миллий анъаналарга мувофиқ аҳоли пунктларини шаҳарсозлик бўйича комплекс ривожлантиришни, уларнинг меъморий-бадиий қиёфаси ва бой меъморий-тарихий мерос сақланишини таъминлаш бўйича масалаларни кўриб чиқиш ва таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик фаолияти объектларининг, шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш, уларни экспертизадан ўтказиш, шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизлик талабларига, шунингдек санитария норма ва қоидаларига риоя этилиши мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний қурилишларнинг, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкаларидан ноўрин фойдаланишнинг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли пунктлари бош режалари асосий қоидаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, шаҳарсозликка доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳудудий комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз қарорларининг шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ҳудудий комиссияга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари тегишли раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Комиссия қарорларининг бажарилишини таъминламаган тегишли мансабдор шахсларга нисбатан интизомий ва бошқа жазо чораларини қўллаш шунингдек айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 31-сон, 327-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органларига тегишли ҳудудда шаҳарсозликка доир қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда амалга оширилаётган шаҳарсозлик фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки белгиланган тартибда тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ҳудудий комиссиялар фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳудудий комиссия ушбу Низомга иловага мувофиқ таркибда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳудудий комиссияга раис бошчилик қилади, унинг ваколатига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссия фаолиятини унга юкланган вазифаларга мувофиқ ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссия мажлисларини чақириш ва уларнинг кун тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ва ҳудудий комиссия қарорлари бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссия аъзоларининг унга юкланган вазифаларни бажариш бўйича ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссиянинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа хатти-ҳаракатларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий комиссия раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияга ва унинг ишчи гуруҳларига ҳаққоний ва муфассал ахборотнинг ўз вақтида тақдим этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссиянинг унга юкланган вазифаларни бажариш бўйича фаолиятининг натижадорлиги учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳудудий комиссия аъзолари улар ўртасида тақсимланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳудудий комиссия ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссияси иш режасига мувофиқ ишлаб чиқиладиган ва ҳудудий комиссия раиси тасдиқлайдиган йиллик режа асосида ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳудудий комиссия доимий ва мунтазам равишда, тегишли аҳоли пунктларига, ишлаётган, қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларга истиқболли қуриш мўлжалланаётган ҳудудларга бевосита борган ҳолда шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг талаблари бажарилишининг аҳволини ўрганади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳудудий комиссия мажлислари тасдиқланган иш режасига мувофиқ ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Ҳудудий комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳудудий комиссия мажлисини унинг раиси бошқаради. Ҳудудий комиссия раиси бўлмаган тақдирда мажлисни унинг ўринбосари бошқаради. Ҳудудий комиссия мажлиси унда ўз аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий комиссия қарори аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда ҳудудий комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳудудий комиссия раиси билан келишган ҳолда унинг объектив сабабларга кўра мажлисда қатнашмаётган аъзолари ўрнига уларнинг ваколатли вакиллари овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳудудий комиссия раиси қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида ҳудудий комиссия аъзолари билан келишилган алоҳида масалалар бўйича қарорларни сўров йўли билан тасдиқлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳудудий комиссия мажлисларига ҳокимликларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари, шунингдек, кўриб чиқилаётган масалалар характерига кўра, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бўлинмалари раҳбарлари таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий комиссия мажлисларида ҳудудий гуруҳлар томонидан ўтказилган ўрганишларнинг натижалари кўриб чиқилади, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий бўлинмалари тегишли раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳудудий комиссия қарорлари ҳудудий комиссия мажлисининг протоколи билан расмийлаштирилади. Ҳудудий комиссия мажлиси протоколига унинг барча аъзоларининг розилик белгиси қўйилади, протокол котиб томонидан имзоланади, ҳудудий комиссия раиси томонидан тасдиқланади ҳамда бир ҳафта муддатда ҳудудий комиссия аъзоларига, манфаатдор ташкилотларга ва Комиссиянинг ишчи органига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳудудий комиссия протоколининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар ҳудудий комиссиянинг ишчи органида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳудудий комиссия қарорларининг бажарилишини назорат қилиш ҳудудий комиссиянинг ишчи органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳудудий комиссия ҳар ойда, ой тугагандан кейин 10 кун мобайнида Комиссияга ҳисобот даврида бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ҳудудий комиссиянинг ишчи органи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари тегишли равишда ҳудудий комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ҳудудий комиссиянинг ишчи органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навбатдаги давр учун ҳудудий комиссиянинг иш режаси лойиҳасини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ва маҳаллий давлат ҳокимияти тегишли органларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органларидан ҳамда ҳудудий комиссия аъзоларидан зарур материаллар ва эксперт хулосаларни олиш ҳуқуқига эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материаллар тайёрлашни ва ҳудудий комиссия мажлисларини ўтказишни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссияга кўриб чиқиш учун ахборот ва таҳлилий материалларни тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссияга кўриб чиқиш учун унинг қарорларига мувофиқ бошқа материалларни тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартибидаги масалалар бўйича ҳудудий комиссиянинг мажлисларини ўтказишни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссия раиси билан мажлисларни ўтказиш муддатлари ва жойини, шунингдек таклиф этиладиганлар контингентини келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссия аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказилиш санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссия қарорларининг бажарилиши мониторингини олиб боради ва унинг натижаларини ҳудудий комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссия протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни ҳудудий комиссия аъзоларига, манфаатдор ташкилотларга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссияси тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қурилиш масалаларига мутасадди ўринбосари (ҳудудий комиссия раиси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳудудий архитектура ва қурилиш бўлинмаси раҳбари ва раҳбарининг ўринбосарлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳудудий ер ресурслари ва давлат кадастри бўлинмасининг раҳбари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳудудий санитария-эпидемиология назорати бўлинмасининг раҳбари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш бўлинмасининг раҳбари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳудудий ички ишлар бўлинмаси раҳбарининг ўринбосари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳудудий иқтисодиёт бўлинмасининг раҳбари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Маҳалла» жамғармасининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бошқа алоқадор органлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахслари.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 8-сон, 77-модда; 2011 й., 31-сон, 327-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)