ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ МУТАХАССИСЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ, УЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 14 февралда 1745-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й. 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й. 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2007 йил 30 октябрдаги 2007-10-сон буйруғи билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга (2007 йил 5 декабрь, рўйхат рақами 1745 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 494-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 9 февраль,
2009-11-сон
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2009 йил 9 февралдаги 2009-11-сонли буйруғига ИЛОВА
Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-бандида «ёхуд мустақил равишда жисмоний шахс — қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиси сифатида» сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 2-бандида «инвестиция институтларининг» ва «инвестиция институтида» сўзлари «қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларининг» ва «қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчисида» сўзлари билан тегишли равишда алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 9 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 8-сон, 81-модда)