Ҳужжат кучини йўқотган 06.09.2013 27.02.1996 йилдаги 2-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 06.09.2013
Ҳужжат 27.02.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Контрабанда ва божхона қонунларини бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 6 сентябрдаги 18-сонли «Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портлатиш қурилмалари, наркотиклар ва бошқа олиб чиқиш ёки олиб кириш тақиқланган ашёларни контрабанда қилиш жамият ва давлат учун катта хавф туғдиради. Товар ва бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикаси божхонаси чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш ҳам республика иқтисодиёти барқарорлигига путур етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли ҳамда контрабанда ва божхона қонунларини бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиётида вужудга келган масалалар юзасидан тушунчалар бериш зарурлиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судларга тушунтирилсинки, контрабанда учун жиноий жавобгарлик Жиноят кодекси 246-моддаси диспозициясида кўрсатилган ашёлар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилган тақдирда, бу ашёлар ўзга МДҲ мамлакатларига ёки МДҲга кирмаган мамлакатларга ўтказилганлигидан қатъи назар вужудга келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жиноят кодексининг 182-моддаси бўйича божхона қонунларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик товар ёки бошқа қимматликлар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин кўп миқдорда содир этилса, шунингдек, ушбу моддада кўрсатилган бошқа жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда юзага келади. Товар ёки бошқа қимматликларни божхона чегарасидан ўтказишнинг бошқа ҳолларида айбдор шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади (божхонага доир қонун ҳужжатларини бузиш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тушунтирилсинки,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Жиноят кодексининг 246 ва 182-моддалари диспозициясида назарда тутилган ашёларни, товар ва бошқа қимматликларни божхона назоратини четлаб Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда уларни божхона органи бўлмаган жойдан ёки божхона расмийлаштируви ва назорати амалга ошириладиган вақтдан ташқари вақтда ўтказишни тушунмоқ лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Жиноят кодексининг 246 ва 182-моддалари диспозициясида назарда тутилган ашёларни, товар ва бошқа қимматликларни божхона назоратидан яшириб Ўзбекистон Республикасининг божхонаси чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни хуфя жойлардан ва топишни қийинлаштирадиган усуллардан фойдаланиб ёки бир тусдаги ашёга иккинчисининг кўринишини бериб ўтказишни тушунмоқ лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус сақлаш жойлари деб хуфя жойларни, шунингдек контрабанда мақсадларида транспорт воситаларига олдиндан қайта ишланиб, йиғилиб ва шунга ўхшаш йўллар билан жиҳозланган ва мослаштирилган конструктив сиғимли идишларни ва бошқа ашёларни ҳисобламоқ керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиш деганда, ашёларни, товар ва бошқа қимматликларни божхона чегарасидан ўтказиш учун асос тариқасида қалбаки ҳужжатларни, қонунга хилоф йўллар билан олинган ҳужжатларни ёхуд ёлғон маълумотлар ёзилган ҳужжатларни божхона назоратига тақдим этишни тушунмоқ лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси божхона қонунига мувофиқ божхона идентификация воситалари деганда, сўрғичлаш, муҳрлаш, рақамли, ҳарфли ва бошқача тамғалар, идентификация белгиларини қўйиш, штамплаш, намуна ва нусхалар олиш, товарларни, бошқа қимматликларни хатлаш, чизмалар тузиш, миқёсни тасвирлаш, фотосуратлар, расмлар тайёрлаш, товарлар билан бирга юбориладиган ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш ва ҳоказолар тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона идентификация воситаларидан алдаш йўли билан фойдаланиш деганда, шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ёки ўзга давлатлар божхона органлари томонидан татбиқ этилган идентификация воситаларини ўзгартириши, йўқ қилиши, бузиши ёхуд йўқотиши билан боғлиқ ҳаракатлари тушунилмоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасида қайд қилинган контрабанда ашёларини ёхуд 182-моддасида кўрсатилган товар ёки бошқа қимматликларни декларацияга киритмаслик ёки ўзгача ном билан декларацияга киритиш деганда шахсларнинг чегарадан ўтказилиши лозим бўлган контрабанда ашёларини ёхуд товар ёки бошқа қимматликларни декларация қилиш тартибини бузиши билан боғлиқ ҳаракатлари, яъни божхона қонунлари томонидан ўрнатилган декларация қилиш формаси ва жойи тўғрисидаги, уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, декларация ва бошқа қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги талабларга риоя этмаслик, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган ёки унинг ҳудудидан олиб чиқилаётган контрабанда ашёлари, товар ёки бошқа қимматликларнинг тури, сони хусусида декларацияга сохта маълумотлар киритиш тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Била туриб қалбаки ҳужжат тузган ёки ҳужжатга ёхуд била туриб олган қалбаки ҳужжатига сохта маълумотлар киритган ва уни божхона органларига ҳақиқий ҳужжат сифатида тақдим этган шахс жиноятлар мажмуи бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 209 ёки 228-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 182-моддаси 2-қисмининг «г» бандида назарда тутилган жиноятнинг субъекти чегарада назорат функциясини амалга ошираётган мансабдор ва бошқа шахслар, шунингдек, товар ва бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикаси чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилган шахслар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246, 182-моддаларида кўрсатилган контрабанда ашёларини, товар ёки бошқа қимматликларни ўтказиш улар ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон Республикаси чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилган пайтдан бошлаб тугалланган жиноят ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасида қайд этилган ашёларни контрабанда қилиш ёхуд Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддасида кўрсатилган товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикаси чегарасидан ўтказиш билан бир қаторда бошқа (масалан, қонунга хилоф равишда ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини эгаллаш ёки уларга эгалик қилиш, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш ва ҳоказо) жиноятларни содир этган ҳолларда айбдорнинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи билан квалификация қилинмоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 211-моддасига мувофиқ контрабанда ашёлари (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 246-моддаси) ёхуд товар ёки бошқа қимматликлар (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 182-моддаси) далилий ашё тариқасида мусодара қилиниши лозим. Шунингдек, хусусий (шахсий) мулк ҳуқуқи бўйича айбдорга тегишли бўлган ташиш воситалари ва бошқа воситалар ҳам жиноят қуроли тариқасида мусодара қилиниши лозим. Контрабанда ашёлари айбдор томонидан реализация қилинган бўлса, суд уларнинг қийматини судлангандан ундириш масаласини муҳокама қилиши керак (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 509-моддаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Контрабанда қилишда ёхуд товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикаси чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказишда айбдор бўлган шахсларга жазо тайинлашда, судлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 45-моддасига мувофиқ, бу шахсларни жиноятни содир этишда фойдаланган муайян ҳуқуқларидан маҳрум этиш масаласини ҳал қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Контрабанда тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 246-моддаси) ёки божхона қонунларини бузиш ҳақидаги (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 182-моддаси) ишларни кўришда судлар бу жиноятларнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлашлари ва уларга хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабатларини билдиришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 27 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-сон