ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 10 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1901]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 2 июндаги 42, 71, 2014-23-сонли «Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1901-2, 13.06.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1024-сон қарорига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Илова қилинаётган Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 28 январь,
11-сон
Иқтисодиёт вазири Б. ХЎЖАЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 28 январь,
64-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 28 январь,
2009-6-сон
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 28 январдаги 11, 64, 2009-6-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Дивиденд тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ, юридик ва жисмоний шахслар томонидан дивиденд тарзида олинадиган даромадларга солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
дивиденд — акциялар бўйича тўланиши лозим бўлган даромад; юридик шахс томонидан унинг муассислари ўртасида (иштирокчилари, аъзолари ўртасида уларнинг улушлари, пайлари, ҳиссалари бўйича) тақсимланадиган соф фойданинг ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми; юридик шахс тугатилганда мол-мулкни тақсимлашдан олинган, шунингдек муассис (иштирокчи, аъзо) томонидан юридик шахсда иштирок этиш улушини (пайини, ҳиссасини) олгандаги даромадлар, бундан муассис (иштирокчи, аъзо) устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида киритган мол-мулкнинг қиймати чегирилади;
инвестициялар — юридик шахслар томонидан модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, реконструкция қилиш ва қурилишга йўналтириладиган, шунингдек бошқа юридик шахсларнинг устав капиталига (фондига) қўйилма сифатида йўналтириладиган маблағлар;
капиталлашув — юридик шахслар томонидан ўз устав фондини (устав капиталини) оширишга маблағларни йўналтириш;
кредит — кредит ташкилотлари томонидан юридик шахсларга муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида кредит ташкилотига асосий қарз суммаси ва ссудадан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш шарти билан бериладиган пул шаклидаги ссуда.
2. 2009 йил 1 январдан 2014 йилнинг 1 январигача:
жисмоний шахслар — микрофирма ва кичик корхоналарнинг муассислари томонидан олинадиган дивиденд тарзидаги даромадлари;
юридик шахслар томонидан олинадиган дивиденд тарзидаги даромадларнинг капиталлашувга, инвестицияларга, аввал олинган кредитлар учун ҳисоб-китоб қилишга йўналтирилган қисми солиқ солишдан озод этилади.
Мазкур қоида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ доимий хусусиятга эга бўлган юридик шахсдан олиниб, унинг устав фондига (устав капиталига) йўналтириладиган солиқ солинмайдиган дивидендларга татбиқ этилмайди.
3. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган имтиёз 2009 йилнинг 1 январидан кейин ва 2014 йилнинг 1 январига қадар тўланадиган барча дивидендлар учун, улар қайси давр учун ҳисобланганлигидан қатъи назар, татбиқ этилади.
II. Жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендлар бўйича имтиёзни қўллаш тартиби
4. Жисмоний шахслар — муассисларга дивиденд тарзидаги даромад тўлайдиган микрофирма ва кичик корхоналар тўлов манбаида солиқ ушлаб қолмайдилар.
5. Имтиёз микрофирма ва кичик корхоналар томонидан мустақил тарзда, жисмоний шахснинг имтиёзни қўллаш тўғрисидаги аризаси тақдим этилмаган ҳолда қўлланилади.
III. Юридик шахсларга тўланадиган дивидендлар бўйича имтиёз қўллаш тартиби
6. Дивиденд тарзида даромад тўловчи юридик шахслар (бундан буён матнда тўлов манбаи деб юритилади) дивидендлар тарзида даромад олувчи юридик шахслар томонидан ушбу Низомда келтирилган мақсадларга мазкур маблағларни йўналтирган тақдирда фойда солиғини тўлов манбаида ушлаб қолмайдилар.
7. Дивидендлар тарзидаги даромадларни тўлов манбаида солиқ солишдан озод этиш учун юридик шахс тўлов манбаига мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда ариза тақдим этади. Мазкур ариза ҳар бир дивиденд тўланишида тақдим этилади. Ариза тўлов манбаи томонидан дивиденд тарзидаги даромад тўлангунига қадар юридик шахс томонидан берилади. Аризани тақдим этиш тўлов манбаида солиқ ушлаб қолмаслик учун асос бўлади.
8. Тўлов манбаида солиқ солинмаган дивидендлар тарзидаги даромадлар олувчи юридик шахслар банкда очилган махсус ҳисобварақда (22626 «Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари» алоҳида ҳисобварағи) ушбу маблағларни жамлайдилар. Дивидендлар тарзидаги даромадлар тушуми юридик шахснинг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
1) ҳисобланган дивидендлар:
4840 «Олинадиган дивидендлар» ҳисобварағининг дебети;
9520 «Дивидендлар кўринишидаги даромадлар» счётининг кредити;
2) дивидендларни махсус ҳисобвараққа келиб тушиши:
5530 «Бошқа махсус ҳисобварақлар» ҳисобварағининг дебети;
4840 «Олинадиган дивидендлар» ҳисобварағининг кредити.
9. Дивидендлар тарзида даромадлар олган юридик шахслар махсус ҳисобварақдаги маблағлардан фақат ушбу Низомда назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланадилар. Юридик шахслар маблағларни ўз устав фондини (устав капиталини) капиталлаштиришга йўналтирганда, жамланган сумма махсус ҳисобварақдан ҳисоб-китоб варағига капиталлашув суммаси миқдорида ўтказилади.
10. Юридик шахслар Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини топшириш учун назарда тутилган муддатларда рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ушбу Низом 2-иловасида келтирилган шаклда дивиденд тарзида олинган ва тўлов манбаида солиқ солинмаган маблағлардан фойдаланиш тўғрисида ҳисоб-китоб тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Тўлов манбаида фойда солиғи ушлаб қолинмаган дивиденд тарзида даромад олган юридик шахс маблағларни мақсадли равишда фойдаланмаган ёки 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига махсус ҳисобварақда фойдаланмаган маблағлар қолдиғига эга бўлган тақдирда, мазкур маблағларга дивиденд тарзидаги даромад сифатида тан олиниб фойда солиғи солинади, яъни мазкур маблағлар бўйича фойда солиғини тўлаш мажбурияти, мажбуриятлар вужудга келган пайтда белгиланган ставка бўйича дивиденд олган юридик шахсда вужудга келади.
Бунда, пул маблағларини мақсадга мувофиқ фойдаланилмаган ёки 2014 йил 1 январь ҳолатига махсус ҳисобварақда маблағлар қолдиғи мавжуд бўлган чоракдан кейинги ойнинг 25-куни, юридик шахс давлат солиқ хизмати органларига ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклда тўлов манбаида фойда солиғи солинмаган дивидендлар бўйича фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этади.
IV. Якуний қоида
12. Ушбу Низомда кўрсатилган имтиёзларнинг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Дивидендлар тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Изоҳ: мазкур ариза икки нусхада тақдим этилади. Дивиденд тарзида даромад тўловчи юридик шахс аризани олганлиги ҳақида белги қўяди ва бир нусхасини ариза берувчига қайтариб беради.
Дивидендлар тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Дивидендлар тарзидаги даромадларни солиқ солишдан озод этиш тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 7-сон, 72-модда; 2013 й., 38-сон, 502-модда)