Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 октябрдаги ПФ-5848-сонли «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментини ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 24 ноябрдаги ПҚ-1005-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг 8-банди «г» кичик бандининг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«хорижий давлатлар ва халқаро молия институтларининг техникавий, мурувват, беғараз ёрдами ва бошқа ёрдамларини ўрганиб чиқиш ҳамда олиш жараёнида иштирок этади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорининг 2-банди мазмуни қуйидагича хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасига келаётган барча турдаги, шу жумладан номоддий шаклдаги мурувват ёрдами ва техникавий кўмаклашиш воситаларининг тўлиқ ҳамда тизимли ҳисоб-китобини юритиш».
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 10 февраль,
ПҚ-1055-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 7-сон, 68-модда; 2016 й., 48-сон, 547-модда)