Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 майдаги 135-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат активларини биржа савдоларида ва биржадан ташқари савдоларда сотиш механизмларини, давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушумларни ҳисобга олиш ва маблағларни тақсимлаш тартибини янада такомиллаштириш, шунингдек инвесторларнинг қабул қилинган мажбуриятлар бажарилиши юзасидан масъулиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Давлат активларини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Давлат активларини биржадан ташқари савдоларда сотиш, шу жумладан инвестиция мажбуриятлари билан сотиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Давлат активларининг олди-сотди шартномалари шартларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Хусусийлаштиришдан тушумларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва маблағлардан фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 29 январь,
27-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Давлат активларини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат активларини биржа савдоларига қўйиш ва сотиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат активлари — корхоналар, хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги акциялар (улушлар), ер участкалари ва давлат мулки ҳисобланадиган бошқа мулклар;
биржа савдолари — биржа савдоси қоидаларига мувофиқ биржа томонидан ташкил этиладиган давлат активлари савдолари;
лот — давлат активларини савдоларга қўйишда сотувчи томонидан белгиланадиган уларнинг ўлчов бирлиги;
сотувчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сотувчининг (харидорнинг) воситачиси — биржада сотувчи ёки харидор номидан битишувлар тузиш ҳуқуқига эга бўлган биржа аъзоси;
харидор — қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат активларини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ёки норезидентлари);
Ўзбекистон Республикаси резидентлари — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар, дахлсизлик ҳуқуқидан ва дипломатик имтиёзлардан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташкилотларининг хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмайдиган ваколатхоналари;
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари — Ўзбекистон Республикаси резиденти тушунчасига кирмайдиган шахслар;
ҳисоб-китоб-клиринг ташкилоти — давлат активларини сотиш бўйича савдоларга ҳисоб-китоб-клиринг хизматини амалга оширувчи ихтисослаштирилган ташкилот;
биржа битишуви — биржа томонидан савдонинг қайд этилган натижаси бўйича тузилган давлат активларининг биржа томонидан рўйхатдан ўтказилган олди-сотди шартномаси;
бошланғич нарх — давлат активини биржа савдоларига қўйиш учун унинг сотувчи томонидан белгиланган нархи;
баланс сақловчи — балансида ёки устав фондида сотиладиган давлат активи турган юридик шахс.
II. Давлат активларини савдоларга қўйиш тартиби
3. Давлат активларининг рўйхати ва уларни биржа савдоларига (кейинги ўринларда савдолар деб аталади) қўйиш муддатлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади.
4. Сотувчи белгиланган тартибда савдоларга қўйиладиган давлат активлари тўғрисидаги ахборотни очиш, харидорлар қидириш ва улар учун сотилиши назарда тутилган давлат активи билан олдиндан танишиш учун шароитлар яратиш ишларини ташкил қилади.
5. Давлат активларини савдоларга қўйиш сотувчининг тасарруф этувчи ҳужжати (буйруғи, фармойиши ёки топшириқномаси) асосида ва сотувчи билан тузилган шартнома-топшириқномага мувофиқ сотувчининг воситачиси томонидан амалга оширилади.
6. Сотувчи ва сотувчининг воситачиси ўртасидаги шартномада қуйидагилар бўлиши керак:
томонларнинг реквизитлари, шартноманинг тузилган санаси ва жойи;
шартнома предмети;
сотувчининг мажбуриятлари;
воситачининг мажбуриятлари;
воситачининг хизматлари учун ҳақ миқдори;
ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби;
низоларни ҳал этиш тартиби;
томонларнинг шартномани бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик учун жавобгарлиги;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа қоидалар.
7. Давлат активларини савдоларга қўйиш ва сотиш лотлар билан амалга оширилади. Лот миқдори сотувчи томонидан белгиланади.
8. Кўчмас мулк (бинолар, иншоотлар) объектларини савдоларга қўйиш улар жойлашган ер участкаларини ажратиш бўйича тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлганда ва ёндош ҳудуд мавжуд бўлганда амалга оширилади.
9. Давлат активлари савдоларга Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида қўйилади. Савдоларга қўйилаётган давлат активининг бошланғич нархи унинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида белгиланган тартибда аниқланган баҳолаш қийматидан паст бўлиши мумкин эмас.
10. Давлат активларини савдолардан чиқариш навбатдаги савдо сессияси бошлангунгача, сотувчининг ёзма топшириғига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.
Савдоларда турган давлат активлари қайта баҳоланмайди.
11. Илгари савдолардан чиқарилган ёки тузилган олди-сотди шартномаларининг бекор қилиниши муносабати билан давлат активларини савдоларга такроран қўйиш:
давлат активлари савдолардан чиқарилган ёки шартнома бекор қилинган санадан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддатда такрорий савдоларни ўтказишда — савдодан чиқарилган ёки шартнома тузилган санада шакллантирилган нарх бўйича;
давлат активлари савдолардан чиқарилган ёки шартнома бекор қилинган санадан бошлаб бир йилдан ортиқ муддатда такрорий савдоларни ўтказишда — уларнинг қиймати қайта баҳолангандан кейин амалга оширилади.
III. Савдоларга қўйиладиган давлат активлари тўғрисидаги ахборотни очиш
12. Сотувчи ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ сотилиши назарда тутилган давлат активлари рўйхатларини, шунингдек улар тўғрисидаги зарур маълумотларни умумий фойдаланиладиган оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет тармоғида ва ихтисослаштирилган нашрларда мунтазам равишда эълон қилади.
13. Сотувчи ёки унинг топшириғи бўйича сотувчининг воситачиси савдолар ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин оммавий ахборот воситаларида давлат активини савдоларга қўйиш тўғрисидаги эълонни чоп этади. Эълон Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида кенг тарқатиш учун мўлжалланган, икки минг нусхадан ортиқ миқдорда нашр этиладиган камида иккита даврий матбуот нашрларида, шунингдек сотувчининг Интернет тармоғидаги веб-сайтида чоп этилади.
14. Давлат активларини савдоларга қўйиш тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
савдоларни ўтказаётган биржанинг номи ва савдоларни ўтказиш санаси;
баланс сақловчининг номи ва почта манзили;
савдоларга қўйилаётган давлат активининг номи, миқдори ва бошланғич нархи;
давлат активининг тавсифи;
савдоларга қўйилаётган давлат активи тўғрисидаги бошқа маълумотлар.
15. Давлат активларини савдоларга такрорий қўйишда ахборотни очиш ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
IV. Маблағларни депозитга қўйиш тартиби
16. Давлат активларини миллий валютага сотиб олиш учун харидор (унинг вакили ёки воситачиси) савдолар бошлангунгача пул маблағларини давлат активларини сақлашга қўйиш санасидаги нархининг камида ўн беш фоизи миқдорида ҳисоб-китоб-клиринг ташкилотида депозитга қўйиши шарт. Пул маблағлари давлат активининг ва воситачининг номини кўрсатган ёки кўрсатмаган ҳолда депозитга қўйилиши мумкин.
Пул маблағлари харидорнинг воситачисини кўрсатмасдан депозитга қўйилган тақдирда ҳисоб-китоб-клиринг ташкилотига шартнома-топшириқноманинг нусхаси тақдим этилади.
17. Давлат активларини эркин алмаштириладиган валютага сотиб олиш учун харидорлар — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари сотувчининг ҳисоб рақамига депозитга қўйиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаб чиқилган давлат активларини давлат активининг ва воситачининг номи кўрсатилган ёки кўрсатилмаган ҳолда депозитга қўйилган нархининг камида ўн беш фоизи миқдорида эркин алмаштириладиган валютада маблағлар ўтказади.
Пул маблағлари харидорнинг воситачиси кўрсатилмасдан депозитга қўйилган тақдирда сотувчига шартнома-топшириқноманинг нусхаси тақдим этилади.
18. Депозитга қўйилган маблағлар ҳисоб-китоб-клиринг ташкилоти ёки сотувчи томонидан харидорнинг ёки унинг ишончли шахсининг ёзма аризасига биноан у олинган кундан бошлаб беш банк куни мобайнида депозитга қўйилган валютада қайтарилади.
19. Савдо ғолибига депозитга қўйилган маблағлар сотиб олинган давлат активи учун тўлов ҳисобига ўтказилади.
V. Давлат активлари билан биржа битишувларини амалга ошириш тартиби
20. Битишувлар биржа савдоси қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
21. Давлат активларини савдоларда Ўзбекистон Республикаси резидентларига сотиш Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга оширилади.
22. Харидорлар — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари давлат активларини эркин алмаштириладиган валютага ёки Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига сотиб олишлари мумкин.
Давлат активларини эркин алмаштириладиган валютага сотиб олишда харидор — Ўзбекистон Республикаси норезиденти билан унинг воситачиси ўртасида тузиладиган шартнома-топшириқномада харидорнинг давлат активлари қийматини эркин алмаштириладиган валютада тўлаш ҳамда воситачи, биржа ва депозитарий хизматлари тўловини Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўлаш бўйича мажбуриятлари назарда тутилган бўлиши керак.
23. Харидорлар — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ўзларининг ҳисоб-китоб-клиринг ташкилотларидаги ва «Халқ истеъмоли товарларининг кўргазма-ярмарка савдоси республика маркази» ёпиқ акциядорлик жамиятидаги, давлат активларини сотиб олиш учун республиканинг ваколатли банкларида очилган хорижий банкларнинг «лоро» воситачилик ҳисоб рақамларидаги махсус ҳисоб рақамларида мавжуд бўлган миллий валютадаги маблағлардан фойдаланиши мумкин.
24. Ҳисоб-китоб-клиринг ташкилоти биржа савдоси қоидаларида белгиланган муддатда, харидорнинг воситачисини кўрсатган ҳолда депозитга қўйилган пул маблағлари тўғрисидаги маълумотномани тузади ва биржага жўнатади.
25. Сотувчи биржага ва ўзининг воситачисига эркин алмаштириладиган валютада депозитга қўйилган пул маблағлари ёки тўловчини ва харидорнинг воситачисини кўрсатган ҳолда, уларнинг чиқариб олинганлиги тўғрисидаги ёзма хабарномани:
депозитга қўйилган маблағлар тушган кундан бошлаб кечи билан икки банк кунидан иборат муддатда;
уларнинг чиқариб олиш тўғрисидаги ариза олинган кунда жўнатади.
26. Биржа савдоси қоидаларига мувофиқ савдоларга қўйилаётган давлат активлари тўғрисидаги зарур маълумотлар биржага:
акциялар бўйича — Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб аталади) маълумотлари асосида ҳисоб-китоб-клиринг ташкилоти томонидан;
қолган бошқа давлат активлари бўйича — сотувчининг воситачиси томонидан тақдим этилади.
27. Савдога қўйилган давлат активлари йигирма биринчи савдо сессиясидан бошлаб йигирма савдо сессиялари мобайнида сотилмаган тақдирда давлат активлари нархни қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланган ҳолда сотилади.
28. Нархни қадамба-қадам пасайтириш механизмидан фойдаланилган тақдирда савдоларга қўйилган давлат активлари нархи йигирма биринчи сессиядан бошлаб кейинги ҳар қайси савдо сессияси учун қўйишдаги бошланғич нархнинг икки фоизига пасайтирилади, лекин у:
акциядорлик жамиятлари акциялари ва масъулияти чекланган жамиятлардаги улушлар учун — номинал қийматдан;
кўчмас мулк (бинолар, иншоотлар) объектлари ва мол-мулк учун — баҳолаш санасидаги қолдиқ баланс қийматидан;
баланс сақловчининг балансида акс эттирилган қурилиши тугалланмаган объектлар қийматидан паст бўлмаслиги керак.
29. Қолдиқ баланс қийматига эга бўлмаган давлат активларининг савдога қўйиш нархи уларнинг баҳолаш санасидаги тиклаш баланс қийматининг ўн фоизи даражасигача пасайтирилиши мумкин.
30. Сотилаётган давлат активини қўйишнинг бошланғич нархи ва сотишнинг йўл қўйиладиган энг кам нархи сотувчи томонидан давлат активини савдоларга қўйиш юзасидан кўрсатма ҳужжатида (буйруқ, фармойиш ёки топшириқномада) кўрсатилади.
31. Давлат активларини савдоларга қўйиш нархини пасайтиришнинг охирги қадами ушбу Низомнинг 28-бандига мувофиқ нархнинг йўл қўйиладиган энг кам даражасига эришиш учун икки фоиздан кам миқдорда белгиланади.
32. Савдолар давомида икки ва ундан ортиқ харидор корхонани, объектни (улушни, мол-мулкни) шаклланган нарх бўйича сотиб олиш учун буюртманома берган тақдирда биржа савдолари қоидаларида белгиланган ошириш қадами билан кимошди савдоси тартиби қўлланади, лекин у савдога қўйиш жорий баҳосининг 2 фоизидан паст бўлмаслиги керак. Энг юқори нарх таклиф этган харидор савдолар ғолиби деб эълон қилинади.
33. Савдоларга қўйилган давлат активлари ушбу Низомнинг 28-бандига мувофиқ нархнинг йўл қўйиладиган энг кам даражасига эришилгандан кейин уч ой мобайнида сотилмаган тақдирда сотувчи Тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясига кўриб чиқиш учун давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда мазкур давлат активларини уларга инвестиция мажбуриятлари эвазига бериш масаласини киритади.
34. Биржа битишувларини рўйхатдан ўтказиш битишувни тузиш кунида биржа томонидан амалга оширилади.
Акциялар тарзидаги давлат активлари миллий валютага сотилган тақдирда битишувни савдолар натижалари тўғрисидаги шартнома кучига эга бўлган протоколни имзолаш йўли билан расмийлаштиришга йўл қўйилади.
35. Биржа битишуви рўйхатдан ўтказилгандан кейин харидор битишувнинг барча суммасини, шунингдек савдоларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг воситачилик хизматлари қийматини:
биржа савдолари қоидаларида белгиланган тартибда ва муддатларда ҳисоб-китоб-клиринг ташкилотидаги махсус ҳисоб рақамларига маблағларни ўтказиш йўли билан (ўзаро ҳисоб-китоблар миллий валютада амалга оширилган тақдирда);
маблағларни сотувчининг махсус ҳисоб-китоб рақамларига биржа битишуви рўйхатдан ўтказилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича, олди-сотди шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда ўтказиш йўли билан (ўзаро ҳисоб-китоблар эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилган тақдирда) тўлаши шарт.
36. Ўзаро ҳисоб-китоблар миллий валютада амалга оширилган тақдирда ҳисоб-китоб-клиринг ташкилоти битишув бўйича маблағларнинг тўлиқ суммаси тушгандан кейин:
клиринг операциясини амалга оширади;
битишув суммасини сотувчининг ҳисоб рақамларига, шунингдек воситачилик тўловларини савдоларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳисоб рақамларига ўтказишни амалга оширади;
акцияларни ўтказиш юзасидан тегишли топшириқномаларни тақдим этади (акциялар тарзидаги давлат активлари сотилган тақдирда);
сотилган давлат активлари бўйича амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ҳисоботни сотувчининг воситачисига тақдим этади.
37. Ўзаро ҳисоб-китоблар эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилган тақдирда сотувчи битишув бўйича маблағларнинг тўлиқ суммаси тушгандан кейин:
икки банк куни мобайнида ўз воситачисига битишув суммасининг тўлиқ ҳажмда тўлангани тўғрисидаги ёзма тасдиқномани жўнатади.
воситачилик тўловларини савдоларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳисоб рақамларига ўтказишни амалга оширади.
38. Сотувчи тўлов тўлиқ ҳажмда тушгандан кейин сотилган давлат активлари (акциялар тарзидаги давлат активларини сотишдан ташқари) учун ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни (сертификат, ордерни) ўн иш куни мобайнида расмийлаштиради.
39. Акциялар тарзидаги давлат активлари сотилган тақдирда:
сотувчининг воситачиси сотувчидан ҳисоб-китоблар тугаганлиги тўғрисидаги тасдиқнома олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида Марказий депозитарийга сотувчининг ҳисоб рақамларидан акцияларни харидорнинг Марказий депозитарийдаги ҳисоб рақамига ўтказиш юзасидан топшириқнома тақдим этади;
харидорнинг воситачиси харидор ва унинг воситачиси ўртасида тузилган шартномада белгиланган муддатларда Марказий депозитарийга харидорнинг Марказий депозитарийдаги ҳисоб рақамларидан акцияларни харидорнинг хизмат кўрсатувчи депозитарийдаги ҳисоб рақамига ўтказиш юзасидан топшириқнома тақдим этади.
Марказий депозитарийдаги ва хизмат кўрсатувчи депозитарийдаги ҳисоб рақамлари бўйича ўтказиш харидор томонидан депозитар хизматлар учун ҳақ тўлангандан кейин амалга оширилади.
40. Акциялар тарзидаги давлат активлари сотиб олинган тақдирда харидорнинг акцияларга нисбатан ҳуқуқлари харидорнинг хизмат кўрсатувчи депозитарийдаги «депо» ҳисоб рақамидан кўчирма билан ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ акция бланкасида тегишли ёзувни қайд этган ҳолда тасдиқланади.
41. Харидорнинг айбига кўра тўлов муддати бузилган тақдирда тузилган олди-сотди шартномаси бекор қилинади ва ҳисоб-китоб-клиринг ташкилоти ёки сотувчи харидорнинг депозитга қўйилган маблағларидан сотувчининг фойдасига биржа битишуви суммасининг 12 фоизи миқдорида жарима санкциялари суммасини, шунингдек савдоларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларга воситачилик тўловини ушлаб қолади ва қолган маблағларни харидорнинг ҳисоб рақамига қайтаради.
42. Сотилган давлат активлари бўйича амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ҳисоб-китоб-клиринг ташкилоти ҳисоботи олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кечикмай сотувчининг воситачиси сотувчига давлат активларининг олди-сотди битишувини амалга ошириш бўйича топшириқнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
43. Сотувчи ўз воситачисининг ҳисоботи олинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида хўжалик жамиятига сотиб олинган улуш юзасидан мулкий ҳуқуқ учун сертификат бериш тўғрисида хабар қилади.
44. Сотиб олинган улуш юзасидан мулкий ҳуқуқ учун сотувчи томонидан харидорга берилган сертификат харидорнинг таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилгунгача хўжалик жамиятини бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
45. Баланс сақловчи (очиқ акциядорлик жамиятидан ташқари) олтмиш календарь кун мобайнида:
сотувчининг ёзма ахбороти ва сотиб олинган улуш юзасидан мулкий ҳуқуқ учун янги мулкдор томонидан тақдим этилган сертификат асосида таъсис ҳужжатларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминлаши шарт;
белгиланган тартибда сотувчи томонидан харидорга берилган давлат ордери асосида харидорга қабул қилиш-бериш далолатномаси бўйича давлат активини бериши шарт. Қабул қилиш-бериш далолатномаси сотувчи иштирокида баланс сақловчи ва харидор томонидан имзоланади.
VI. Савдолар қатнашчиларининг жавобгарлиги
46. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Давлат активларини биржадан ташқари савдоларда шу жумладан инвестиция мажбуриятлари билан сотиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат активларини биржадан ташқари савдоларда шу жумладан харидорнинг инвестиция мажбуриятлари билан сотиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
биржадан ташқари савдолар — аукцион, танлов (тендер) савдоларида ёки тўғридан-тўғри сотиш йўли билан амалга ошириладиган давлат активларини сотиш жараёни;
давлат активлари — давлат мулки ҳисобланган корхоналар, хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги акциялар (улушлар, ер участкалари ва бошқа мол-мулк);
савдо ташкилотчиси — сотувчи ёхуд унинг топшириғи бўйича сотувчи билан тузилган шартнома асосида аукционлар ва танловлар (тендерлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш хизматлари кўрсатадиган ихтисослаштирилган ташкилот;
Давлат тендер комиссияси — давлат мол-мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссияси;
ИИГ — тендер қатнашчиларини малакали танлаб олиш ва тендер таклифларни баҳолаш мақсадида Давлат тендер комиссиясининг қарори билан ташкил этилган вазирликлар ва идораларнинг масъул ходимларидан, тармоқ хўжалик бирлашмалари вакилларидан иборат идоралараро ишчи гуруҳ;
ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
талабгор — таклиф этилган шартларда биржадан ташқари савдоларда қатнашиш нияти тўғрисида ариза берган юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);
Ўзбекистон Республикаси резидентлари — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар, дахлсизлик ҳуқуқидан ва дипломатик имтиёзлардан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташкилотларининг хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмайдиган ваколатхоналари;
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари — Ўзбекистон Республикаси резиденти тушунчаси остига тушмайдиган шахслар;
қатнашчи — аукционда ва танловда (тендерда) қатнашиш учун қўйилган талабгор ёки унинг тўлиқ ваколатли вакили;
тўлиқ ваколатли вакил — ишончнома асосида талабгор томонидан биржадан ташқари савдоларда қатнашиш учун вакил қилинган юридик ёки жисмоний шахс;
сотувчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
харидор — биржадан ташқари савдо натижалари бўйича у билан давлат активи олди-сотди шартномаси тузиладиган юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);
савдо предмети — савдо қатнашчисининг биржадан ташқари савдо натижасида шаклланган сотув қиймати ва (ёки) инвестиция мажбуриятлари ва бошқа мажбуриятлар (агар бу назарда тутилган бўлса) бўйича давлат активининг олди-сотди шартномаси тузишга бўлган ҳуқуқи;
танлов (тендер) — танлов (тендер) ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали харидорни аниқлаш шакли. Танловлар (тендерлар) очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин;
очиқ танлов (тендер) — танлов (тендер)нинг давлат активларини сотиб олиш ва танлов (тендер) шартларини бажариш нияти тўғрисида буюртманома берган ҳар қандай юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган тури;
ёпиқ танлов (тендер) — танлов (тендер)нинг махсус таклифномалар бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган мезонлар бўйича олдиндан танланган юридик ва жисмоний шахслар қатнашадиган тури;
танлов (тендер) шартлари — танлов (тендер)ни ўтказиш тартиби, ўтказиш жойи, таклифнинг нархи, савдо қатнашчиларига қўйиладиган қўшимча юкламалар, инвестиция мажбуриятлари ва бошқа мажбуриятлар ҳамда талаблар бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;
танлов (тендер) ҳужжатлари — давлат активининг техник, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари, шунингдек танлов (тендер) шартлари ва тартиб-қоидаси тўғрисидаги бирламчи маълумотлар мавжуд бўлган танлов (тендер)ни ўтказиш қоидаларидан, танлов (тендер) таклифлари шакли ва ахборот меморандумидан иборат бўлган сотувчи томонидан тўлов эвазига талабгорларга бериладиган ҳужжатлар тўплами;
танлов (тендер) таклифи — танлов (тендер) ҳужжатларида белгиланадиган шартларда шартнома тузиш таклифи;
савдони ўтказиш санаси — аукцион ўтказиладиган кун ва танлов (тендер) якунлари чиқариладиган кун;
сотиб олиш тўлови — давлат активлари сотиб олинганлиги учун харидор томонидан сотувчининг махсус ҳисоб рақамига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб ўтказиладиган миллий ва (ёки) эркин муомаладаги валютадаги пул маблағлари;
инвестиция мажбуриятлари — биржадан ташқари савдоларда қатнашиш натижасида сотиб олинган объектларга инвестицияларни амалга ошириш бўйича давлат активларини сотиб олишда харидор томонидан олинадиган мажбуриятлар;
бошқа мажбуриятлар — қиймати баҳоланмайдиган давлат активини сотиб олишга нисбатан харидорнинг мажбуриятлари;
аукцион — мусобақалашиш асосида харидорни танлаш шакли, бунда давлат активи учун энг катта нархни таклиф қилган қатнашчи давлат активини сотиб олиш тўғрисида шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлади. Аукционлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин;
очиқ аукцион — аукционнинг тури, унда давлат активларини сотиб олиш тўғрисидаги нияти ҳақида ариза берган ҳар қандай юридик ва жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти) қатнашиши мумкин;
ёпиқ аукцион — аукционнинг тури, унда сотувчи томонидан белгиланган мезонлар бўйича олдиндан танланган юридик ва жисмоний шахслар махсус таклифномалар билан қатнашади;
тўғридан-тўғри сотиш — тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш натижалари бўйича сотувчи ва харидор ўртасида давлат активларининг олди-сотди шартномасини тузиш;
бошланғич нарх — давлат активининг уни биржадан ташқари савдоларга қўйиш учун сотувчи томонидан белгиланган нархи;
баланс сақловчи — балансида ёки устав фондида сотиладиган давлат активи бўлган юридик шахс.
3. Биржадан ташқари бозордаги савдолар қонунийлик, ошкоралик, очиқлик тамойиллари, рақобатни, ўзаро ҳисоб-китобларнинг кафолатини, савдонинг барча қатнашчилари учун тенг шартларни таъминлаш ва рағбатлантириш асосида амалга оширилиши керак.
4. Биржадан ташқари савдоларда давлат активларини сотиш рўйхати, усули, муддати ва шартларини белгилаш, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ёки Давлат тендер комиссиясининг қарорларида ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан амалга оширилади.
Давлат активларини сотувга қўйиш сотувчининг фармойиш берувчи ҳужжати (буйруғи, фармойиши ёки топшириғи) асосида амалга оширилади.
5. Давлат активларини сотишда танлов (тендер) савдоларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш учун сотувчи ёки савдо ташкилотчиси шартнома асосида мамлакатимиз воситачилари ва хорижий воситачиларни жалб қилиши мумкин, улар талабгорлар ёки уларнинг тўлиқ ваколатли вакиллари бўлиши мумкин эмас.
6. Савдоларда давлат активларини сотиш Ўзбекистон Республикаси резиденти томонидан Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари давлат активларини эркин муомаладаги валютада (ЭМВ) ёки Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида сотиб олишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари давлат активларини сотиб олиш учун биржаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг ташкилотларидаги ва «Халқ истеъмол товарлари билан савдо қилиш республика кўргазма-ярмарка савдо маркази» ёпиқ акциядорлик жамиятидаги ўзларининг махсус ҳисоб рақамларидаги, республиканинг ваколатли банкларида очилган хорижий банкларнинг «лоро» вакиллик ҳисоб рақамларидаги миллий валютадаги маблағлардан фойдаланишлари мумкин.
7. Инвестиция мажбуриятлари харидор томонидан давлат мулкининг олди-сотди шартномасига мувофиқ қабул қилинади ва:
ўтказилган пул маблағлари, шунингдек инвесторнинг фаолиятидан олинган фойдани, шу жумладан унинг улушига ҳисобланган дивидендларни қайта инвестициялаш;
ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун хом ашё ва материаллар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар етказиб бериш;
таъмирлаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;
ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш;
корхонанинг бюджет, давлатнинг мақсадли фондлари олдидаги қарздорлигини, кредитлар ва бошқа мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман тўлаш;
маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг муайян турини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, ноу-хау, интеллектуал мулкнинг бошқа турларини жорий этиш;
кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга харажат қилиш йўли билан;
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклларда амалга оширилади.
Сотиб олинадиган давлат мулкига нисбатан харидорнинг инвестиция мажбуриятлари ва бошқа мажбуриятлари уларни бажариш муддатларига, инвестиция мажбуриятлари эса, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган қиймат баҳосига эга бўлиши керак.
Инвестиция мажбуриятлари харидор томонидан сотиб олиш тўловига қўшимча сифатида ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олиш тўловларини тўлаш ҳисобига қабул қилиниши мумкин.
8. Биржадан ташқари савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш савдонинг ташкилотчиси томонидан, агар сотувчи билан савдо ташкилотчиси ўртасида тузилган шартномада ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса, унинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
9. Хусусийлаштириладиган корхоналарнинг биржадан ташқари савдога қўйиладиган акциялар пакетлари Марказий депозитарий томонидан сотувчининг ёзма топшириғи асосида унинг «депо» ҳисоб рақамига захирага қўйилади.
10. Кўчмас мулк объектлари (бинолар, иншоотлар)ни савдога қўйиш улар жойлашган ер участкаларини, мавжуд бўлган тақдирда, туташиб кетган ҳудудни ажратиш бўйича тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
Харидор — инвестиция мажбуриятлари билан бино ёки иншоотни сотиб олган жисмоний шахс томонидан қўйиладиган инвестициялар юридик шахснинг балансида ҳисобга олинади, унга сотиб олинган давлат активига ҳуқуқ берилади.
11. Масъулияти чекланган жамиятлар ва ёпиқ акциядорлик жамиятлари устав фондларидаги давлат активларини сотиш тегишли равишда «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Агар ёпиқ акциядорлик жамияти акциядорлари ва жамиятнинг ўзи сотиладиган акцияларни сотиб олишда уларга берилган устунлик ҳуқуқидан фойдаланмаган тақдирда сотувчи ўзига тегишли акцияларни ушбу Низомда белгиланган тартибда сотади.
II. Аукционлар ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш тартиби
12. Аукционни ўтказиш учун сотувчи:
савдо ташкилотчиси билан давлат активлари савдосини ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатишга шартнома тузади, шартномада тарафларнинг реквизитлари, шартнома предмети, савдо ташкилотчиси ва сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан савдо ташкилотчисини зарур ҳужжатлар ва сотиладиган давлат активи тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш, тарафларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тартиби ва жавобгарлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар бўлиши керак;
аукционнинг санаси ва турини (очиқ ёки ёпиқ) белгилайди;
ушбу Низомнинг 13, 14-бандларига мувофиқ сотувчининг Интернет тармоғидаги веб-сайтида давлат активи савдога қўйилганлиги тўғрисида эълон беради (ёпиқ аукционлар ўтказиш ҳоллари бундан мустасно);
сотувчи, савдо ташкилотчиси, баланс сақловчининг вакилларидан ва, зарурият бўлганда, шу жумладан шартнома асосида жалб этиладиган экспертлар ва маслаҳатчилардан иборат бўлган камида 5 кишидан иборат таркибда доимий ёки вақтинча ишлайдиган аукцион комиссиясини тузади. Аукцион комиссиясига сотувчининг вакили бошчилик қилади.
Аукцион комиссияси ўз иши ренгламентини мустақил ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Қарор комиссия аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда аукцион комиссияси раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга бўлади.
Агар аукцион комиссияси мажлисида унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, унинг қарорлари қонуний ҳисобланади.
Аукцион комиссияси аукционни ўтказиш жараёнини назорат қилади, талабларнинг ягоналигини ва аукцион натижалари бўйича қарор қабул қилишнинг холислигини таъминлайди.
13. Савдо ташкилотчиси сотувчининг шартномада ва бошқа фармойиш берувчи ҳужжатларда кўрсатилган топшириқларига мувофиқ:
аукционда қатнашишга буюртманома бериш муддатини белгилайди;
очиқ аукцион ўтказилишидан олдин 30 кундан кечикмай, устун даражада Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида тарқатиш учун мўлжалланган, икки минг нусхадан ортиқ тиражда нашр этиладиган камида иккита даврий босма нашрда ва савдо ташкилотчисининг Интернет тармоғидаги веб-сайтида аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабарни эълон қилади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиладиган давлат активлари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилади;
аукционда қатнашиш учун талабгорларнинг буюртманомаларини рўйхатдан ўтказади;
ёпиқ аукционда қатнашиш учун сотувчи томонидан олдиндан белгиланган юридик ва жисмоний шахсларга таклифномалар юборади ва уларнинг буюртманомаларини олади;
аукционда қатнашиш истагини билдирган шахсларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди, шунингдек уларни расмийлаштиришда ёрдам беради;
ушбу Низомга мувофиқ талабгорлар орасидан аукцион қатнашчилари рўйхатини тузади;
аукцион қатнашчиларига қатнашчининг тартиб рақамини ва махсус рақамли белги кўрсатилган чиптани беради;
билдиришнома эълон қилинган пайтдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг сўровлари бўйича аукционда сотиладиган давлат активи тўғрисида қўшимча маълумотлар беради;
очиқ аукцион якунлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади, ушбу маълумотлар аукцион ўтказилган кундан бошлаб 30 календарь кун мобайнида илгари очиқ аукцион ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома эълон қилинган айни ўша оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади;
тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
14. Очиқ аукцион тўғрисидаги билдиришномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
савдо ташкилотчисининг номи ва манзили, унинг алоқа қилинадиган телефони, телефакси, электрон почта манзили;
аукционга қўйилган давлат активларининг номи, сони, тавсифи ва давлат активи жойлашган жой;
сотиладиган давлат активининг бошланғич нархи;
баланс сақловчининг номи, унинг фаолияти ихтисоси;
аукцион ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
олди-сотди шартномаси тузилишининг чекланган муддати;
гаровга қўйиш миқдори, муддати ва тартиби, уни қўйиш учун банк реквизитлари;
буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);
қўшимча маълумотлар олиш мумкин бўлган манзил ва алоқа қилинадиган телефон.
15. Ёпиқ аукционни ўтказишда сотувчи унинг талабларига мувофиқ бўлган юридик ва жисмоний шахслар доирасини аниқлайди, сотув ташкилотчиси бундай шахсларга аукцион бошланишидан 30 кун олдин бўлажак аукционда қатнашиш таклифи билан таклифнома ва ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ маълумотларни юборади. Ёпиқ аукцион ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон берилмайди ва аукцион таклиф этилган юридик ва жисмоний шахслар орасида ўтказилади.
16. Аукционда қатнашиш учун талабгор мажбуриятлар бажарилишининг таъминланиши кафолати сифатида давлат активи бошланғич нархининг камида 15 фоизи миқдорида закалат беради. Закалатнинг аниқ миқдори сотувчи томонидан белгиланади.
17. Аукционда қатнашиш учун буюртманомаларни қабул қилиш билдиришномада эълон қилинган санадан бошланади ва аукционни ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда тамом бўлади.
18. Аукционда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили аукцион ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта бўйича қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукционда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг аукционда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусхаси, аукционда тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.
19. Савдо ташкилотчиси буюртманоманинг иккинчи нусхасига ҳужжатларнинг рўйхати билан биргаликда берилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида улар қабул қилинган сана ва вақтни кўрсатган ҳолда белги қўяди, ушбу нусха талабгорга ёки унинг вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади. Очиқ аукционда қатнашиш учун буюртманомалар сотувчи томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олиниши керак.
20. Очиқ аукцион ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган қабул қилиш муддати тугагандан кейин тушган, шунингдек ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган ҳужжатлар савдо ташкилотчиси томонидан қабул қилинмайди.
Ҳужжатлар тушган сана савдо ташкилотчисининг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги белгиси бўйича аниқланади.
Бошқа асослар бўйича аукционда қатнашишга рад жавоби берилишига йўл қўйилмайди.
21. Савдо ташкилотчиси томонидан қабул қилинмаган ҳужжатлар ўша куннинг ўзида талабгор ёки унинг тўлиқ ваколатли вакилига тилхат остида топшириш ёхуд кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни қабул қилиш рад этилишининг сабаблари кўрсатилган ҳолда почта орқали (буюртмали хат) юбориш йўли билан қайтарилади. Бунда қўйилган закалат суммаси беш банк куни мобайнида қайтарилади.
22. Ҳужжатлари аукцион ташкилотчиси томонидан қабул қилиб олинган юридик ва жисмоний шахслар аукционда қатнашишга қўйилади.
23. Аукцион қатнашчиларига аукцион ўтказиладиган кунда аукцион қатнашчиси чиптаси берилади, унда қатнашчининг тартиб рақами ва аукционга қўйиладиган давлат активининг номи кўрсатилади. Қатнашчиларга, шунингдек аукцион давомида фойдаланиладиган махсус рақам белгилари берилади.
24. Аукцион қатнашчиси аукцион ўтказилишидан бир соат олдин савдо ташкилотчисига ёзма билдиришнома бериш йўли билан буюртманомани қайтариб олиши мумкин. Ушбу ҳолда қатнашчидан тушган закалат буюртманома қайтариб олиниши тўғрисидаги билдиришнома ташкилотчига тушган пайтдан бошлаб беш банк кунидан кеч бўлмаган муддатда қайтарилиши керак.
25. Агар буюртманома қабул қилиш тамом бўлиши санасигача бирорта ҳам буюртманома тушмаса ёки фақат битта буюртманома тушса, аукцион бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади.
Бунда савдо ташкилотчиси бу ҳақда аукцион комиссиясини, сотувчини, шунингдек ягона буюртманомани берган қатнашчини хабардор қилади.
26. Давлат активларини сотиш бўйича аукционлар давлат активининг бошланғич нархи босқичма-босқич оширилган ҳолда савдолашиш шаклида ўтказилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
27. Аукционни савдо ташкилотчиси томонидан тайинланадиган аукциончи ўтказади. Аукцион аукциончи томонидан савдо предмети, давлат активининг номи, қисқача тавсифи ва бошланғич нархи, шунингдек савдо жараёнида уни ошириш босқичи (аукцион босқичи) эълон қилинган ҳолда бошланади.
28. Аукционнинг дастлабки босқичи аукцион комиссияси томонидан бошланғич нархнинг бир фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
29. Аукцион жараёнида ҳар бир уч босқичдан кейин аукциончи аукцион босқичини ошириш томонга ўзгартириши мумкин. Бунда аукциончи нархни айтади, қатнашчилар эса қатнашчининг рақамини кўтариб объектни ушбу нархда сотиб олишга тайёрлиги тўғрисида билдирадилар.
30. Бир неча қатнашчилар томонидан қизиқиш намоён қилинган тақдирда аукциончи нархни аукцион босқичига мувофиқ ошириб навбатдаги нархни эълон қилади.
31. Аукцион навбатдаги нарх 3 марта эълон қилингандан кейин харидорлардан ҳеч бири чиптасини кўтармаса тугалланади. Чиптасининг рақами аукциончи томонидан охирги марта айтилган харидор аукционнинг ғолибига айланади. Шундан кейин аукциончи аукцион савдога қўйилган давлат активининг сотилганлигини эълон қилади, сотув нархини ва аукцион ғолибининг чиптаси рақамини айтади.
III. Танловлар (тендерлар)ни тайёрлаш ва ўтказиш тартиби
32. Танлов (тендер)ни ўтказиш учун сотувчи:
савдо ташкилотчиси билан давлат активлари савдосини ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатишга шартнома тузади, шартномада тарафларнинг реквизитлари, шартнома предмети, савдо ташкилотчиси ва сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан савдо ташкилотчисини зарур ҳужжатлар ва сотиладиган давлат активи тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш, тарафларнинг ўзаро ҳисоб-китоблари тартиби ва жавобгарлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар бўлиши керак;
танлов (тендер) санаси, шартлари ва турини белгилайди;
ушбу Низомнинг 33, 34-бандларига мувофиқ сотувчининг Интернет тармоғидаги веб-сайтида давлат активи танловга (тендерга) қўйилганлиги тўғрисида эълон беради (ёпиқ танловлар (тендерлар) ўтказилиши ҳоллари бундан мустасно);
сотувчи, савдо ташкилотчиси, баланс сақловчининг вакилларидан ва, зарурият бўлганда, шу жумладан шартнома асосида жалб этиладиган экспертлар ва маслаҳатчилардан иборат бўлган камида 5 кишидан иборат таркибда доимий ёки вақтинча ишлайдиган танлов (тендер) комиссиясини тузади. Танлов (тендер) комиссиясига сотувчининг вакили бошчилик қилади.
Танлов (тендер) комиссияси ўз иши регламентини мустақил ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Қарор комиссия аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда танлов (тендер) комиссияси раиси ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга бўлади.
Танлов (тендер) комиссияси мажлисида унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, унинг қарорлари қонуний ҳисобланади.
Танлов (тендер) комиссияси танлов (тендер) савдолари ўтказилиши жараёнларини назорат қилади, талабларнинг ягоналигини ва савдо натижалари бўйича қабул қилинган қарорларнинг холислигини таъминлайди, шунингдек танлов (тендер) ҳужжатларини тасдиқлайди. Ушбу ҳужжатлар умумий қабул қилинган белгилар ва номлардан фойдаланган ҳолда тушунарли тилда, икки хил талқин қилинмайдиган сўзлар ва жумлаларда тузилиши керак.
33. Савдо ташкилотчиси сотувчининг шартномада ва бошқа фармойиш берувчи ҳужжатларда кўрсатилган топшириқларига мувофиқ:
корхона ва сотиладиган давлат активи тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилади, инвесторларни, шу жумладан хорижий инвесторларни излашни ташкил этади ва талабгорларнинг корхона, унинг асосий техник-иқтисодий, молиявий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари билан танишиши учун шарт-шароитлар яратади;
танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлайди;
танлов (тендер)да қатнашиш учун буюртманомалар бериш муддатини белгилайди;
танлов (тендер) таклифлари билдирилган конвертларни очишнинг белгиланган санасигача ўттиз кундан кечикмай, устун даражада Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида тарқатиш учун мўлжалланган, икки минг нусхадан ортиқ тиражда нашр этиладиган камида иккита даврий босма нашрда ва савдо ташкилотчисининг Интернет тармоғидаги веб-сайтида очиқ танлов (тендер) ўтказилиши тўғрисидаги хабарни эълон қилади;
сотувчи томонидан белгиланган миқдордаги тўлов эвазига талабгорларга уларнинг сўровлари бўйича танлов (тендер) ҳужжатларини беради;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиладиган давлат активлари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилади;
танловда (тендерда) қатнашиш учун талабгорларнинг буюртманомаларини рўйхатдан ўтказади;
ёпиқ танловда (тендерда) қатнашиш учун сотувчи томонидан олдиндан белгиланган юридик ва жисмоний шахсларга таклифномалар юборади ва уларнинг буюртманомаларини олади;
савдода қатнашиш истагини билдирган шахсларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди, шунингдек уларни расмийлаштиришда ёрдам беради;
очиқ танлов (тендер) якунлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади. Маълумотлар танлов (тендер) ўтказилган кундан бошлаб 30 календарь кун мобайнида илгари ёпиқ танлов (тендер) ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома эълон қилинган айни ўша оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади;
тузилган шартномага мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
34. Очиқ танлов (тендер) тўғрисидаги билдиришномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
савдо ташкилотчисининг номи ва манзили, унинг алоқа қилинадиган телефони, телефакси, электрон почта манзили;
танлов (тендер)га қўйилган давлат активларининг номи, сони, тавсифи ва давлат активи жойлашган жой;
сотиладиган давлат активининг бошланғич нархи;
инвестиция мажбуриятларининг (қўйиш шакли ва шартлари ёйиб кўрсатилган ҳолда) ва бошқа мажбуриятларнинг энг кам ҳажми;
қўшимча юкламалар тўғрисидаги маълумотлар;
баланс сақловчининг номи, унинг фаолияти ихтисоси;
талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертларни очиш санаси, вақти ва жойи;
танлов (тендер) ўтказиш санаси, вақти, жойи;
олди-сотди шартномаси тузилишининг чекланган муддати;
гаров қўйиш миқдори, муддати ва тартиби, уни қўйиш учун банк реквизитлари;
буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);
танлов (тендер) ҳужжатларини ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил;
танлов (тендер) ҳужжатлари ва тўловни тўлаш учун банк реквизитлари учун тўлов миқдори.
35. Ёпиқ танлов (тендер)ни ўтказишда сотувчи юридик ва жисмоний шахслар доирасини олдиндан аниқлайди, сотув ташкилотчиси уларга ушбу Низомнинг 34-бандига мувофиқ танлов (тендер) таклифлари билдирилган конвертлар очилишидан 30 кун олдин бўлажак танлов (тендер) тўғрисидаги билдиришнома илова қилинган таклифномани юборади. Ёпиқ танлов (тендер) ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон берилмайди ва танлов (тендер) таклиф этилган юридик ва жисмоний шахслар орасида ўтказилади.
36. Танловда (тендерда) қатнашиш учун талабгор мажбуриятлар бажарилиши таъминланиши сифатида давлат активи бошланғич нархининг камида 15 фоизи миқдорида закалат ўтказиши керак. Закалатнинг аниқ миқдори сотувчи томонидан белгиланади.
37. Танловда (тендерда) қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили танлов (тендер) ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда (тендерда) қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда (тендерда) қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
жисмоний шахслар учун — паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил танловда (тендерда) қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
танлов (тендер) тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси;
танлов (тендер) ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов (тендер) таклифлари:
сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;
инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, уларни тўлаш шакли, муддати ва шартлари;
агар бу танлов (тендер) шартларида белгиланган бўлса қўшимча равишда талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва (ёки) тегишли тармоққа олдин амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар киритилиши мумкин.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов (тендер) таклифларининг амал қилиш муддати танлов (тендер) ҳужжатларида белгиланади.
38. Савдо ташкилотчиси буюртманоманинг иккинчи нусхасига ҳужжатларнинг рўйхати билан биргаликда берилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида улар қабул қилинган сана ва вақтни кўрсатган ҳолда белги қўяди, ушбу нусха талабгорга ёки унинг вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади. Танлов (тендер)да қатнашиш учун буюртманомалар сотувчи томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олиниши керак.
39. Танлов (тендер) ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган қабул қилиш муддатидан кейин тушган ҳужжатлар савдо ташкилотчиси томонидан қабул қилинмайди. Почта орқали юборилган ҳужжатлар тушган сана савдо ташкилотчисининг рўйхатга олиши бўйича белгиланади.
40. Савдо ташкилотчиси томонидан қабул қилинмаган ҳужжатлар ўша куннинг ўзида талабгор ёки унинг тўлиқ ваколатли вакилига тилхат остида топшириш ёхуд кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни қабул қилиш рад этилишининг сабаблари кўрсатилган ҳолда почта орқали (буюртмали хат) юбориш йўли билан қайтарилади. Бунда қўйилган закалат суммаси 5 банк куни мобайнида қайтарилади.
41. Талабгор агар:
мазкур Низомнинг 37-бандида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, ёхуд ҳужжатлар билдиришномада белгиланган муддатдан кеч тақдим этилган бўлса;
талабгор — юридик шахс тугатиш босқичида турганлиги ёки банкрот деб эътироф этилганлиги аниқланса танлов (тендер) комиссияси томонидан танлов (тендер) савдосига қўйилмайди.
Бошқа асослар бўйича танлов (тендер)да қатнашиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
42. Конвертларни очишнинг белгиланган санасигача талабгор ёзма билдиришнома бериш йўли билан ўзининг буюртманомасини ва танлов (тендер) таклифларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Савдо ташкилотчиси кўрсатиб ўтилган билдиришномани у тушган кунда рўйхатдан ўтказиши шарт. Ушбу ҳолда талабгордан тушган закалат тушган билдиришнома рўйхатга олинган кундан бошлаб беш банк кунидан кеч бўлмаган муддатда қайтарилиши керак.
43. Очиқ танлов (тендер)да қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва конвертларни очиш санаси кўрсатилган билдиришномагача уч соат олдин тамом бўлади.
44. Агар билдиришномада белгиланган конвертларни очиш санасида бирорта ҳам буюртманома тушмаса ёки фақат битта буюртманома тушса танлов (тендер) бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади.
Бунда савдо ташкилотчиси бу ҳақда танлов (тендер) комиссиясини, сотувчини, шунингдек ягона буюртманомани берган талабгорни хабардор қилади.
Танлов (тендер) комиссияси, агар берилган танлов (тендер) таклифларидан ҳеч бири танлов (тендер) шартларига мувофиқ бўлмаса, танлов (тендер)ни бўлиб ўтмаган деб ҳисоблаши мумкин.
45. Танлов (тендер) таклифлари билдирилган конвертларнинг биринчи нусхаларини очиш танлов (тендер) комиссияси томонидан амалга оширилади. Конвертларнинг иккинчи нусхалари савдо ташкилотчисида сақланади ва таклифларнинг мазмунига оид низолар келиб чиққан тақдирда очилади.
Ягона қатнашчининг танлов (тендер) таклифлари билдирилган конверт очилмайди.
Қатнашчилар ёки тўлиқ ваколатли вакиллар конвертларни очишда ҳозир бўлишлари мумкин.
Танлов (тендер) таклифлари билдирилган конвертларни очишда танлов (тендер) комиссияси томонидан шартлар ва тартиб-қоидаларга риоя қилиш, танлов (тендер) ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади.
Ушбу иш натижалари бўйича баённома тузилади, унда тушган барча таклифлар ҳамда уларнинг танлов шартлари ва тартиб-қоидаларига мувофиқлиги қайд этилади.
46. Танлов (тендер) таклифларини баҳолаш ва танлов (тендер) ғолибини аниқлаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:
TT = (T * 0,8) + (B * 0,2), бунда:
ТТ — қатнашчининг танлов (тендер) таклифи;
Т — давлат активини сотиб олиш тўлови бўйича қатнашчининг таклифи;
И — инвестиция мажбуриятлари миқдори бўйича қатнашчининг таклифи.
47. Танлов (тендер) туридан қатъи назар, танлов (тендер) ғолибини аниқлаш танлов (тендер) комиссиясининг ёпиқ мажлисида ўтказилади.
Танлов (тендер) таклифи танлов (тендер) шартларига энг кўп даражада мувофиқ деб эътироф этилган қатнашчи танлов (тендер) ғолиби деб эътироф этилади.
Бир ёки ундан ортиқ танлов (тендер) таклифлари тенг бўлган тақдирда таклифида сотиб олиш суммаси юқори бўлган қатнашчи ғолиб деб эътироф этилади, агар ҳам сотиб олиш тўлови суммаси бўйича, ҳам инвестиция мажбуриятлари миқдори бўйича бир хилдаги таклифлар берилган таклифлар эса — таклифи савдо ташкилотчиси томонидан олдин рўйхатдан ўтказилган қатнашчи ғолиб деб эътироф этилади.
Савдо ташкилотчиси танлов (тендер) якунлари тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида танлов (тендер) қатнашчиларини хабардор қилади.
IV. Аукцион ёки танлов (тендер) комиссиясининг ҳуқуқлари
48. Аукцион ёки танлов (тендер) комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган, аукцион ёки танлов (тендер) жараёнини бузган тил бириктириш ва бошқа олдиндан кўриб бўлмайдиган ҳолатлар аниқланган тақдирда аукцион ёки танлов (тендер)ни ўтказишни тўхтатиш;
тегишлича асослаган ҳолда аукцион ёки танлов (тендер)ни бўлмаган деб эътироф этиш;
танлов (тендер) қатнашчилари танлов (тендер) ҳужжатларига ва танлов (тендер) ўтказиш шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда бу ҳақда рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда савдо қатнашчисига хабар қилиб қатнашчиларнинг таклифларини рад этиш;
танлов (тендер) ўтказиш санасини илгари танлов (тендер) ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома эълон қилинган оммавий ахборот воситаларида тегишли билдиришнома эълон қилган ва мавжуд бўлган тақдирда буюртманомалар берган талабгорларни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда танлов (тендер) ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада белгиланган муддатдан икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кўчириш;
аукцион ўтказиш санасини илгари аукцион ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома эълон қилинган оммавий ахборот воситаларида тегишли билдиришнома эълон қилган ва мавжуд бўлган тақдирда буюртманомалар берган талабгорларни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аукцион ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада белгиланган муддатдан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кўчириш;
аукцион ёки танлов (тендер) ўтказилишини бекор қилиш, бу ҳақда сотувчи ва қатнашчиларни тегишлича асослаган ҳолда хабардор қилиш.
V. Аукцион ва танлов (тендер) савдолари натижаларини ва олди-сотди шартномалари тузилишини расмийлаштириш тартиби
49. Аукцион ёки танлов (тендер) ўтказиш якунлари бўйича аукцион ёки танлов (тендер) комиссияси томонидан тегишли равишда аукцион ёки танлов (тендер) савдолари баённомаси расмийлаштирилади, баённомада аукцион ёки танлов (тендер)нинг барча қатнашчилари, уларнинг таклифларининг мазмуни ва ғолибни танлаш тўғрисидаги қарор кўрсатилади.
Аукцион ёки танлов (тендер) комиссиясининг қарорига мувофиқ танлов ташкилотчиси ва ғолиб томонидан танлов ўтказилган кунда давлат активининг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун асос ҳисобланадиган ўтказилган савдоларнинг натижалари тўғрисидаги баённома имзоланади.
Ўтказилган савдонинг натижалари тўғрисидаги имзоланган баённома сотувчига ва харидорга тақдим этилади.
50. Ўтказилган савдо натижалари тўғрисидаги баённома асосида аукцион ёки танлов (тендер) ғолиби билан, агар савдо ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада ўзгача муддат кўрсатилмаган бўлса, баённома имзолангандан кейин 20 кундан кечикмай сотувчи ва ғолиб ўртасида давлат активининг олди-сотди шартномаси тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар савдо ғолиби томонидан тўланган закалат ўтказилган савдо натижалари тўғрисидаги баённомада қайд этилган сотиб олиш тўлови суммасининг 15 фоизидан камни ташкил этса, савдо ғолиби давлат активининг олди-сотди шартномаси тузилгунга қадар сотувчининг банк ҳисоб рақамига ёки закалат шартномага мувофиқ савдолар ташкилотчисининг банк ҳисоб рақамига етишмаётган суммани тўлаши шарт.
(50-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 578-модда)
51. Аукцион ғолиби баённомани ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки рад этган тақдирда аукцион комиссияси томонидан баённомага тегишли белги қўйилади ва сотувчи аукцион ғолиби таклиф этган нархга қараганда бир босқич қуйи паст нархни таклиф этган аукцион қатнашчиси билан шартнома тузишни таклиф қилади. Агар ушбу қатнашчи олди-сотди шартномасини имзолашни рад этса, аукцион натижалари бекор қилинади ва аукцион комиссиясининг қарори билан белгиланган муддатларда такрорий савдолар ўтказилади.
Танлов (тендер) ғолиби баённомани ёки давлат активининг олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки рад этган тақдирда танлов (тендер) комиссияси томонидан баённомага тегишли белги қўйилади ва сотувчи таклифи танлов (тендер) шартларига энг кўп мувофиқ бўлган танлов (тендер)нинг бошқа қатнашчиси билан шартнома тузишни таклиф қилади. Агар ушбу қатнашчи ҳам олди-сотди шартномасини имзолашни рад этса, танлов (тендер) натижалари бекор қилинади ва танлов (тендер) комиссиясининг қарори билан белгиланган муддатларда такрорий савдолар ўтказилади.
52. Аукцион ёки танлов (тендер) ғолиби баённомани ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки рад этган тақдирда у томонидан ўтказилган закалат қайтарилмайди.
53. Давлат активларининг (акциялардан ташқари) олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш сотувчи томонидан амалга оширилади.
54. Биржадан ташқари савдоларда сотилган акциялар шаклидаги давлат активларининг олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорининг ваколатли профессионал қатнашчиси томонидан амалга оширилади.
VI. Аукцион ёки танлов (тендер) савдоларида сотилмаган давлат активларини сотиш тартиби
55. Аукцион ёки танлов (тендер) бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган, савдо якунлари бекор қилинган, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда тузилган давлат активларининг олди-сотди шартномалари бекор қилинган ҳолларда аукцион ёки танлов (тендер) комиссиясининг қарори билан белгиланган муддатларда такрорий савдолар ўтказилади.
56. Аукцион тўрт марта бўлиб ўтмаган деб эътироф этилгандан кейин сотилмаган давлат активи аукцион комиссиясининг охирги баённомаси тасдиқланган санадан бошлаб бир ой муддатда давлат активини аукционга қўйишда белгиланган бошланғич нарх бўйича биржа савдоларига қўйилади.
57. Танлов (тендер) бўлиб ўтмаганлиги тўрт марта эътироф этилганидан кейин сотувчи сотувчи томонидан белгиланган шартларда ва ушбу Низомда белгиланган тартибда тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан (оммавий оферта) сотилмаган давлат активини сотиш тўғрисида эълон беради.
Агар ўтказилган танловлар (тендерлар) талабгорлар йўқлиги муносабати билан бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган тақдирда тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан давлат активини сотишда инвестиция мажбуриятлари суммаси сотувчи томонидан давлат активини танлов (тендер)га қўйишда белгиланган сумманинг 50 фоизигача пасайтирилиши мумкин.
Танловлар (тендерлар) бўлиб ўтмаганлиги эътироф этилган бошқа ҳолларда тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан давлат активларини сотиш шартлари қайта кўриб чиқилмайди.
58. Сотувчи оммавий оферта тўғрисидаги эълонни оммавий оферта бўйича буюртманомаларни қабул қилиш тамом бўлиш санасигача 30 кундан кечикмай, икки минг нусхадан ортиқ тиражда нашр қилинадиган камида иккита республика даврий нашрларида ва сотувчининг Интернет тармоғидаги веб-сайтида эълон қилади.
Оммавий оферта тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар эълон қилинади:
сотувчининг номи ва почта манзили, унинг алоқа қилинадиган телефонлари ва телефакси рақамлари;
сотиш таклиф қилинаётган давлат активларининг номи, сони, тавсифи ва давлат активи жойлашган жой;
баланс сақловчининг номи;
музокаралар ўтказиш санаси, вақти ва жойи;
олди-сотди шартномаларини тузиш шартлари (сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва инвестиция мажбуриятлари, уларни ўтказиш шакли, муддати ва шартлари);
талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш тамом бўлиши санаси ва вақти.
Талабгорларнинг таклифлари ушбу Низомнинг 37-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда оғзи ёпиштирилган конвертларда берилади. Талабгорларнинг тушган таклифлари сотувчи томонидан таклиф берилган сана ва вақт кўрсатилган ҳолда ҳар бир мурожаатга тартиб рақами берилган ҳолда махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.
59. Талабгорлар билан музокаралар сотувчи томонидан ўтказилади, уларнинг натижалари ушбу Низомнинг 81-бандига мувофиқ расмийлаштирилади.
Икки ва ундан ортиқ талабгорлардан таклифлар мавжуд бўлган тақдирда давлат активи учун энг кўп сотиб олиш нархини, шунингдек оммавий оферта тўғрисидаги эълонда кўрсатилган олди-сотди шартномалари тузиш шартларига мувофиқ бўлган инвестиция мажбуриятларини бажариш ҳажми ва муддатларини таклиф этган талабгор ғолиб деб эътироф этилади.
Талабгорларнинг таклифлари тенг бўлган тақдирда бошқалардан олдин буюртманома берган талабгор ғолиб деб эътироф этилади.
Бир нафар талабгор мавжуд бўлган тақдирда олди-сотди шартномаси сотувчи томонидан берилган таклиф оммавий оферта тўғрисидаги эълонда кўрсатилган шартларга мувофиқ бўлган тақдирда тузилади.
60. Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишнинг эълонда белгиланган санасида талабгорлар мавжуд бўлмаган тақдирда давлат активлари оммавий оферта тўғрисидаги эълонда кўрсатилган таклифларни қабул қилиш тамом бўлган санадан бошлаб бир ой муддатда сотувчи томонидан давлат активини танлов (тендер)га қўйишда белгиланган бошланғич нарх бўйича биржа савдоларига қўйилади.
Давлат активлари биржа савдоларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилади.
61. Биржа савдоларига қўйилган давлат активлари сотилмаган тақдирда сотувчи Давлат тендер комиссиясининг кўриб чиқиши учун ушбу давлат активларини инвестиция мажбуриятлари остида «нолинчи» сотиб олиш қиймати бўйича сотиш тўғрисидаги таклифни киритади.
62. Савдоси илгари бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган, улар бўйича савдо якунлари ёхуд олди-сотди шартномалари бекор қилинган давлат активларини аукцион ёки танлов (тендер) савдоларига такрорий қўйиш:
савдо бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган, савдо якунлари бекор қилинган ёхуд шартномалар бекор қилинган санадан бошлаб бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатда такрорий савдони ўтказишда — савдо бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган, савдо якунлари бекор қилинган ёхуд шартномалар бекор қилинган санада шаклланган нарх бўйича;
савдо бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган, савдо якунлари бекор қилинган ёхуд шартномалар бекор қилинган санадан бошлаб бир йилдан ортиқ бўлган муддатда такрорий савдолар ўтказишда — давлат активларининг қолдиқ қиймати қайта баҳолангандан кейин амалга оширилади.
VII. Давлат тендер комиссиясининг қарорлари бўйича тендер савдоларини ўтказиш тартиби
63. Давлат тендер комиссиясининг қарорлари асосида давлат активларини сотиш бўйича тендер ўтказилишини тайёрлаш ва ташкил этиш ушбу Низомга ва Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланган Иш регламентига мувофиқ унинг ишчи органи томонидан амалга оширилади.
Давлат тендер комиссияси, идоралараро ишчи гуруҳ ва ишчи органнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланади.
Тендерни ўтказиш шартлари ва ғолибни танлаш мезонлари Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланади ва тендер ҳужжатларида акс эттирилади.
64. Тендерни тайёрлаш ва ўтказишни ташкил этиш учун ишчи орган:
тендер ҳужжатларини ишлаб чиқади, шу жумладан маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқади;
хулоса тайёрлаш учун тендер ҳужжатлари ва таклиф этилаётган тендер шартларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига юборади ва уларни кўриб чиқиш учун идоралараро ишчи гуруҳга киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат тендер комиссиясининг кўриб чиқиши учун давлат активларини сотиш шартлари, уларнинг сотув қиймати, инвестиция таклифларини баҳолаш тартиби, ғолибни танлаш мезонлари, тўлов тартиби ва шартлари бўйича идоралараро ишчи комиссиянинг таклифларини киритади;
Давлат тендер комиссиясининг қарорига мувофиқ давлат активларини сотиш бўйича тендерни эълон қилади ва унинг ўтказилишини ташкил этади;
талабгорларни уларнинг буюртманомалари бўйича улар учун белгиланган тўлов эвазига тендер ҳужжатлари билан таъминлайди;
таклиф олинган сана ва вақтни кўрсатган ҳолда талабгорларнинг тендерда қатнашиш учун буюртманомалари ва уларнинг таклифларини қабул қилади;
буюртманомалар ва талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар белгиланган тартибда очилгунга қадар уларнинг сақланиши ва махфийлигини таъминлайди;
тендер таклифлари мавжуд бўлмаганда ёки фақат битта таклиф мавжуд бўлганда тендер таклифларини қабул қилиш муддатини узайтиради;
тендер эълон қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида давлат активини сотиб олиш тўғрисида таклиф бўлмаган тақдирда ёки тендер объектига талаб конъюнктурасига қараб Давлат тендер комиссиясига тендер шартларини ўзгартириш бўйича таклифлар киритади;
унга Давлат тендер комиссияси томонидан юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.
65. Очиқ тендер ўтказишда ишчи орган томонидан тендер таклифлари билдирилган конвертлар очилган санагача камида 30 кун олдин, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида устун даражада тарқатишга мўлжалланган, икки минг нусхадан ортиқ тиражда нашр этиладиган камида иккита даврий матбуот нашрида ва ўзининг Интернет тармоғидаги веб-сайтида тегишли билдиришнома эълон қилинади.
Очиқ тендер тўғрисидаги билдиришномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
тендер ташкилотчисининг номи, почта манзили, телефакси, алоқа қиладиган шахснинг телефони ва электрон почтаси манзили;
тендерга қўйилган давлат активларининг номи, сони, тавсифи;
хўжалик жамияти ёки баланс сақловчининг номи, унинг фаолияти ихтисоси ва жойлашган жойи;
сотиладиган давлат активининг бошланғич нархи ва талаб қилинадиган инвестицияларнинг энг кам ҳажми;
тендер ўтказиш санаси, вақти ва жойи;
тендер таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);
тендер ҳужжатларини олиш мумкин бўлган манзил ва унинг қиймати;
тендер ҳужжатлари учун тўлов миқдори ва уни ўтказиш учун банк реквизитлари.
66. Ёпиқ тендер ўтказишда унинг қатнашчилари рўйхати Давлат тендер комиссияси томонидан белгиланади. Бунда ишчи орган тендер таклифлари билдирилган конвертларнинг мўлжалланган очиш санасигача камида 30 кун олдин Давлат тендер комиссияси томонидан белгиланган юридик ва жисмоний шахсларга ушбу Низомнинг 63-бандига мувофиқ бўлажак тендер тўғрисидаги билдиришнома илова қилинган таклифномани юборади. Ёпиқ тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмайди.
Тендер таклиф этилган қатнашчилар орасида ушбу Низомда белгиланган тартибда ўтказилади.
67. Билдиришнома ёки ахборот хатида белгиланган муддатдан кейин тушган тендер таклифлари кўриб чиқилмайди. Таклифлар тушиши муддати уларни қабул қилиш рўйхатдан ўтказилган сана бўйича аниқланади.
68. Конвертларни очишнинг белгиланган санаси ва соатигача талабгорлар ўз тендер таклифларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
69. Давлат тендер комиссияси ёки унинг топшириғи бўйича ишчи орган илгари тендер ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома эълон қилинган оммавий ахборот воситаларида тегишли билдиришнома эълон қилинган ва буюртманомалар берган талабгорлар ёзма равишда хабардор қилинган ҳолда тендер таклифлари билдирилган конвертларни очиш санасини кечроқ муддатга кўчириши, шунингдек бу ҳақда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилиб тендерни бекор қилиши мумкин.
70. Агар билдиришномада белгиланган конвертларни очиш санасида бирорта ҳам таклиф тушмаса ёки фақат битта таклиф тушса тендер бўлиб ўтмаган деб эътироф этилади.
Бунда ишчи орган бу ҳақда Давлат тендер комиссиясини ва ягона буюртманомани берган талабгорни хабардор қилади.
Давлат тендер комиссияси, агар берилган тендер таклифларидан ҳеч бири тендер шартларига мувофиқ бўлмаса, тендерни бўлиб ўтмаган деб эътироф этиши мумкин.
71. Агар тендер бўлиб ўтган тақдирда ишчи орган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва тегишли тармоқ хўжалик бирлашмаларининг вакиллари билан биргаликда қатнашчиларнинг таклифлари билдирилган конвертларни очади, унинг натижалари баённома билан расмийлаштирилади.
72. Тендер таклифларининг нусхалари ишчи орган томонидан эксперт баҳолаш ўтказилиши учун идоралараро ишчи комиссия аъзоларига юборилади. Тендер қатнашчиларининг таклифларини эксперт баҳолаш тендер ҳужжатларида белгиланган шартларда амалга оширилади.
Бунда тушган таклифларни баҳолаш учун идоралараро ишчи гуруҳ ёки Давлат тендер комиссияси томонидан қўшимча равишда бошқа экспертлар жалб қилиниши мумкин.
73. Давлат тендер комиссиясининг қарорига кўра тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш бир ёки бир неча босқичларда ўтказилиши мумкин.
74. Ишчи орган идоралараро ишчи гуруҳнинг топшириғи бўйича ҳар бир босқичдан кейин рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда тендер таклифлари рад этилганлиги тўғрисида қатнашчиларга маълум қилади.
75. Зарурият бўлганда Давлат тендер комиссияси ёки идоралараро ишчи гуруҳ тендер қатнашчисига унинг ўз фаолияти билан боғлиқ қўшимча маълумотларни тақдим этиш имконини бериши мумкин.
76. Тендер таклифларини баҳолаш натижалари, тендер ғолибини ва тендер ғолиблигига захира номзодларни аниқлаш бўйича таклифлар ишчи орган томонидан кўриб чиқиш учун Давлат тендер комиссиясига киритилади.
77. Тендер савдолари якунлари Давлат тендер комиссиясининг мажлисда қатнашган аъзолари томонидан имзоланадиган ва Давлат тендер комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
78. Ишчи орган тендер қатнашчиларини унинг натижалари тўғрисида Давлат тендер комиссиясининг тендер якунлари тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида хабардор қилиши шарт.
Тендер ғолибини аниқлашда, ўша муддатда унга давлат активининг олди-сотди шартномасини тузиш бўйича музокаралар олиб бориш таклифи билдирилган билдиришнома юборилади.
Агар ғолиб билан музокаралар тендер объектининг олди-сотди шартномасини имзолаш билан якунланмаса, Давлат тендер комиссиясининг қарори билан захира номзодлар деб эътироф этилган тендер қатнашчилари ўзларининг тендер таклифлари амал қилиши муддати мобайнида давлат активининг олди-сотди шартномасини тузиш бўйича музокараларга таклиф қилиниши мумкин.
79. Тендер савдолари ва олиб борилган музокаралар натижалари бўйича ғолиб мавжуд бўлмаган тақдирда Давлат тендер комиссияси томонидан давлат активларини сотишнинг бошқа усуллари (биржа савдолари ёки потенциал инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан сотиш) тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.
VIII. Давлат активларини тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш тартиби
80. Давлат активлари:
ушбу Низомнинг 57-бандида белгиланган ҳолларда;
масъулияти чекланган жамиятлар қатнашчиларига, масъулияти чекланган жамиятларнинг ўзига, ёпиқ акциядорлик жамиятлари акциядорларига, ёпиқ акциядорлик жамиятларининг ўзига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ушбу жамиятларнинг устав фондларидаги давлат улушини сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда;
Давлат тендер комиссиясининг қарори бўйича тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилиши мумкин.
81. Давлат активларини сотиш тўғрисида харидорлар билан тўғридан-тўғри музокаралар натижалари баённомалар билан расмийлаштирилади, унинг асосида сотувчи тегишли буйруқ чиқаради ва баённома тасдиқлангандан кейин йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда харидор билан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда давлат активининг олди-сотди шартномасини тузиш тўғрисида шартнома тузади.
82. Давлат тендер комиссиясининг давлат активини харидор билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан сотиш тўғрисида қарори қабул қилинган тақдирда олди-сотди шартномаларини тузиш шартлари Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланади.
IХ. Биржадан ташқари савдолар якунлари бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби
83. Биржа савдоларида давлат активларининг олди-сотди шартномалари тузилгандан кейин харидор ёки унинг вакили сотиб олиш тўловларини амалга оширади ва тузилган шартнома шартларига мувофиқ инвестиция мажбуриятларини бажаради. Бунда аукцион ёки танлов (тендер) ютилган тақдирда ғолиб томонидан ўтказилган закалат шартнома суммасига киритилади, савдонинг бошқа қатнашчиларига эса ўтказилган закалат беш банк куни мобайнида қайтарилади.
84. Биржадан ташқари савдоларда сотилган давлат активлари бўйича сотиб олиш тўловларини тўлаш муддати сотувчи томонидан белгиланади, бироқ, ушбу муддат агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса олди-сотди шартномаси кучга кирган кундан бошлаб бир йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Харидор сотиб олинаётган давлат мулки учун муддатидан олдин ҳақ тўлашга ҳақлидир.
85. Инвестиция мажбуриятларисиз биржадан ташқари савдоларда сотилган давлат активлари бўйича сотувчи сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида:
баланс сақловчини хабардор қилади;
харидорга хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги улушларга нисбатан харидорнинг мулкчилик ҳуқуқи тўғрисида сертификат беради;
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига харидор томонидан депозитар хизматларга ҳақ тўлаш шарти билан акциядорлик жамиятларининг акциялари шаклидаги давлат активлари бўйича — акцияларни сотувчининг «депо» ҳисоб рақамидан харидорнинг «депо» ҳисоб рақамига ҳисобдан чиқаришга топшириқ беради;
харидорга давлат активларининг бошқа турлари бўйича мулкчилик ҳуқуқига давлат ордери беради.
86. Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари олинган ҳолда биржадан ташқари савдоларда сотилган давлат активлари бўйича сотувчи сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида олди-сотди шартномаси бўйича харидор томонидан барча мажбуриятлар бажарилиши муддатига:
сотилган давлат активларига (акциялардан ташқари) эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи харидорда пайдо бўлиши тўғрисида расмий билдиришнома беради;
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига инвестиция мажбуриятлари ва бошқа мажбуриятлар бажарилгунга қадар ушбу акциялар юзасидан ҳисоб рақамини блокировка қилган ҳолда харидор томонидан депозитар хизматларга ҳақ тўлаш шарти билан акциядорлик жамиятларининг акциялари шаклидаги давлат активлари бўйича — акцияларни сотувчининг «депо» ҳисоб рақамидан харидорнинг «депо» ҳисоб рақамига ҳисобдан чиқаришга топшириқ беради;
харидорнинг давлат активлари бошқа турлари бўйича эгалик қилиш ва фойдаланишига ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланадиган ишончнома беради.
Х. Баланс сақловчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
87. Баланс сақловчи хусусийлаштирилган давлат активларига ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатлар харидор томонидан тақдим этилган кундан бошлаб:
таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини ва уларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини (масъулияти чекланган жамиятда улуш сифатидаги давлат активлари сотилган тақдирда) — олтмиш календарь кун мобайнида;
сотувчи иштирокида қабул қилиш — топшириш далолатномасини расмийлаштиришни ва харидорга давлат активини беришни — бир ой мобайнида;
агар баланс сақловчи реестр сақловчи ҳисобланса харидорни акциядорлар реестрига киритишни — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда таъминлаши шарт.
88. Инвестиция мажбуриятлари билан давлат активларининг олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин ўн кун муддатда харидор ва баланс сақловчи харидор томонидан ўтказиладиган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузиши шарт, қуйидагилар унинг мажбурий шартлари бўлиши керак:
инвестиция мажбуриятларини бажариш сифатида қўшилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш;
инвестиция мажбуриятларини бажариш сифатида қўшилган ишлаб чиқаришларни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш учун инвестициялаш объекти, хом ашё ва материаллар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар сақланишини таъминлаш;
қўшилган инвестицияларни қоплаш шартлари ёки сотиб олинган акцияларга (улушларга) мулкчилик ҳуқуқи кучга киргандан кейин баланс сақловчининг устав фондида харидорнинг улушини кўпайтириш (капиталлаштириш) тўғрисида.
Инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузишни рад этишга йўл қўйилмайди.
89. Харидор томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилиши давомида баланс сақловчи:
харидорга объект (мол-мулк) билан танишиш имконини ҳамда харидор томонидан ўз инвестиция мажбуриятлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши боғлиқ бўлган объект (мол-мулк) тўғрисидаги ахборотни бериш;
харидорнинг талаби бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилишини тасдиқлайдиган тегишли бухгалтерия ҳужжатларини бериш;
олди-сотди шартномасига ва бизнес-режага мувофиқ корхонада (объектда) инвестиция мажбуриятларини бажаришда харидорга тўсқинлик қилмаслиги;
баланс сақловчи инвестиция мажбуриятлари бажарилиши давомида молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар ўзгариши тўғрисида сотувчини хабардор қилиши шарт.
ХI. Биржадан ташқари савдоларда давлат активларини сотишда қатнашаётган тарафларнинг жавобгарлиги
90. Савдо ташкилотчиси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда савдо қатнашчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши ва махфийлиги таъминланиши учун жавоб беради.
91. Баланс сақловчи қонун ҳужжатларига мувофиқ:
сотилаётган давлат активлари улар янги мулкдорга берилгунга қадар сақланиши таъминланиши, мол-мулк (объект)нинг қабул қилиш-топшириш далолатномаси ўз вақтида расмийлаштирилиши, таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиши ва акциядорларнинг акциядорлик жамияти акциядорлари реестрига киритилишини таъминлаш;
ушбу Низомга мувофиқ бериладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
92. Сотувчи, савдо ташкилотчиси ва қатнашчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низом талабларига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.
93. Биржадан ташқари савдоларда давлат активларини сотишда пайдо бўладиган низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Давлат активлари олди-сотди шартномалари шартларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат активлари олди-сотди шартномалари шартларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат активлари — корхоналар, хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги акциялар (улушлар), ер участкалари ва давлат мулки ҳисобланадиган бошқа мулклар;
сотувчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
харидор — унинг билан давлат активлари олди-сотди шартномаси тузиладиган юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);
Ўзбекистон Республикаси резидентлари — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар, дахлсизлик ҳуқуқидан ва дипломатик имтиёзлардан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташкилотларининг хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмайдиган ваколатхоналари;
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари — Ўзбекистон Республикаси резиденти тушунчасига кирмайдиган шахслар;
сотиб олиш тўловлари — харидор томонидан сотиб олинаётган давлат активлари учун сотувчининг махсус ҳисоб рақамига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган миллий ёки эркин алмаштириладиган валютадаги пул маблағлари;
инвестиция мажбуриятлари — харидор томонидан давлат активларини сотиб олишда қабул қилинадиган, пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
инвестициялаш объекти — унга нисбатан инвестиция мажбуриятлари бажариладиган юридик шахс.
II. Давлат активлари олди-сотди шартномалари шартларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби
3. Давлат активлари олди-сотди шартномалари шартларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш:
тузилган давлат активлари олди-сотди шартномаларини, шунингдек уларга мувофиқ сотиб олиш тўловларини ва инвестиция мажбуриятларини киритиш мониторингини ҳисобга олиш;
ушбу Низомда ва давлат активлари олди-сотди шартномаси шартларида (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) белгиланган тартибда харидорлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.
4. Тузилган шартномаларни ҳисобга олиш сотувчи томонидан, шартнома бўйича асосий мажбуриятларни ва уларнинг бажарилишини кўрсатган ҳолда, шартномалар реестрини юритиш йўли билан амалга оширилади.
5. Харидорлар томонидан сотиб олиш тўловлари киритилиши юзасидан мониторинг хизмат кўрсатувчи банкдан сотувчининг махсус ҳисоб рақамидаги маблағлар ҳаракати тўғрисида кўчирмалар олиш йўли билан амалга оширилади.
6. Харидорлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторинг сотувчи томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
7. Тегишли маблағларнинг сотувчининг махсус рақамига тушган санаси сотиб олиш тўловлари киритилган сана ҳисобланади.
8. Инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши инвестицияларнинг инвестициялаш объектига тушган санаси бўйича ҳисобга олинади.
9. Инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги ёзма ахборот харидор томонидан сотувчига шартномада белгиланган муддатларда тақдим этилиши керак. Ушбу ахборотга инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади.
III. Инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини қабул қилиш тартиби
10. Харидор томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишини қабул қилиш шартномада назарда тутилган даврийликка мувофиқ, бироқ йилига камида бир марта амалга оширилади.
11. Инвестиция мажбуриятларининг харидор томонидан бажарилишини қабул қилиш сотувчи томонидан харидорнинг инвестиция мажбуриятларининг бажарилганлиги тўғрисидаги ёзма ахбороти асосида амалга оширилади. Бунда инвестиция мажбуриятларининг тўлиқ ҳажмда бажарилганлигини қабул қилиш харидорнинг кўрсатиб ўтилган инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши тугалланганлиги тўғрисидаги ёзма ахбороти олинган кундан бошлаб икки ойдан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.
12. Инвестиция мажбуриятларининг бажарилганлигини қабул қилишни ташкил этиш мақсадида сотувчи:
инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини қабул қилиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) ташкил қилади;
комиссия билан келишган ҳолда, экспертиза ўтказиш учун шартнома асосида мустақил экспертни (баҳолаш, аудитор, молия, консалтинг ташкилотини ва шу кабиларни) жалб этиши мумкин.
13. Комиссия таркибига сотувчининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг, инвестициялаш объектининг вакиллари киритилади.
Давлат активларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бериш тўғрисидаги шартнома юзасидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини қабул қилишда комиссия таркибига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда Давлат солиқ қўмитаси вакили киритилади. Комиссия фаолиятига раҳбарликни унинг раиси — сотувчининг вакили амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комиссия мажлисларида харидорнинг вакили қатнашишга ҳақлидир.
14. Комиссия икки ҳафта муддатда харидор ва инвестициялаш объекти томонидан тақдим этилган инвестиция мажбуриятларининг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни киритилган инвестицияларнинг шартнома шартларига мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосани ҳисобга олган ҳолда ўрганади. Зарурият бўлганда комиссия инвестициялаш объектига боради.
15. Комиссия ўз ишлари натижалари бўйича инвестиция мажбуриятларини бажарилган ёки бажарилмаган деб эътироф этиш тўғрисида асосланган қарор қабул қилади.
16. Комиссия қарори унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва протокол билан расмийлаштирилади. Комиссиянинг у қабул қилган қарорга рози бўлмаган аъзоси ўз позициясини ёзма равишда баён қилиш ва уни протоколга илова қилиш ҳуқуқига эга.
17. Комиссия томонидан инвестиция мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда бажарилган деб эътироф этилган тақдирда сотувчи харидорга сотиб олинган давлат активларини тасарруф этиш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва қуйидаги ҳаракатлардан бирини амалга оширади:
харидорнинг хизмат кўрсатувчи депозитарийсига сотувчи томонидан кўрсатиб ўтилган қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кун мобайнида — харидор сотиб олган акцияларни ажратиб олиш юзасидан топшириқнома тақдим этади;
масъулияти чекланган жамият устав фондидаги улушга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги сертификатга харидорда у сотиб олган улушни тасарруф этиш ҳуқуқи пайдо бўлиши тўғрисида — у харидор томонидан тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ёзувни қайд этади;
мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи учун давлат ордерига харидорда у сотиб олган кўчмас мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи пайдо бўлиш ёзувини — харидор томонидан у тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида киритади.
18. Комиссия томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган деб эътироф этилган тақдирда сотувчи шартномага мувофиқ қарор қабул қилади.
19. Сотувчи 5 иш куни мобайнида харидорни ва инвестициялаш объектини ўз қарори тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
IV. Харидорнинг шартнома шартларини бажармаганлик учун жавобгарлиги
20. Харидор томонидан шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда сотувчи:
сотиб олиш тўловлари ва (ёки) инвестиция мажбуриятларини киритиш муддати, шунингдек тегишли ахборот тақдим этиш муддати юзасидан йўл қўйилган бузилишни бартараф этиш тўғрисида харидорга ёзма талабнома жўнатади;
шартномага мувофиқ сотиб олиш тўловларини киритишнинг ҳар бир ўтказиб юборилган куни учун пеня ҳисоблаб ёзади;
шартнома шартларига мувофиқ харидордан жарима ушлаб қолади; агар харидор томонидан шартномада назарда тутилган муддат ўтгандан кейин уч ой мобайнида сотиб олиш тўловлари ва (ёки) инвестиция мажбуриятларининг навбатдаги қисми шартномада назарда тутилган ҳажмда киритилмаган бўлса, белгиланган тартибда шартномани бекор қилиш ташаббуси билан чиқади.
Жаримани қўлланиш миқдори ва тартиби, шунингдек шартномани бекор қилиш шартлари шартномада кўрсатилади.
21. Шартнома бекор қилинган тақдирда сотувчи сотилган давлат активларини давлат мулкига қайтариш, шунингдек харидорга шартномага мувофиқ қайтарилиши керак бўлган, у киритган маблағларни қайтариш чора-тадбирларини кўради.
22. Харидор томонидан сотиб олиш тўловлари шартномада белгиланган муддатда, лекин уларни киритишнинг оралиқ муддатлари бузилган ҳолда тўлиқ ҳажмда тўланган тақдирда, харидорнинг тегишли мурожаати асосида ушбу бузилиш учун ҳисоблаб ёзилган пеня суммаси сотувчи томонидан, шартномада назарда тутилган қабул қилинган инвестиция мажбуриятларига қўшимча сифатида, уларни бажариш муддатини узайтирмасдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Хусусийлаштиришдан тушумларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва маблағлардан фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Хусусийлаштиришдан тушган маблағларни шакллантириш манбалари ва уларни тақсимлаш тартиби
1. Хусусийлаштиришдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг бир қисми ҳисобланади ва қуйидагилар:
корхоналарни, хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги акциялар (улушлар)ни, ер участкаларини ва давлат мулки ҳисобланадиган бошқа мулкларни (кейинги ўринларда давлат активлари деб аталади) сотиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат мулки қўмитаси деб аталади) томонидан илгари берилган кредитлар ҳамда олинган кредитлар (қарзлар)нинг асосий суммасини қайтариш тарзидаги қарзлар ва улар бўйича ҳисобланган фоизлар бўйича қарздорлардан тушумлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тузилган ва бекор қилинган давлат активлари олди-сотди шартномалари, берилган кредитлар ва қарзлар бўйича тушган пенялар ва жарималар;
устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатишдан тушумлар;
ишончли бошқарувчилар томонидан талаб қилиб олинмаган Давлат мулки қўмитасининг субҳисоб рақамларидан қайтарилган маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
протоколни ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган ёки уни рад этган кимошди савдолари ёки танловлар (тендерлар) ғолибларидан ушлаб қолинган закалат суммаси;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига мувофиқ еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 578-модда)
суд қарорлари бўйича давлат мулки қўмитасининг махсус ҳисоб рақамига ва унинг ҳудудий бошқармалари иккиламчи махсус ҳисоб рақамларига тушумлар ҳисобига ҳосил бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Хусусийлаштиришдан тушган маблағларни (ушбу Низомнинг 4, 5 ва 5-1-бандларига мувофиқ тақсимланадиган маблағлардан ташқари) тақсимлаш Давлат мулки қўмитаси томонидан ҳар ойда миллий валютада, қуйидаги нисбатларда амалга оширилади:
(2-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 578-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
68,5 фоизи — республика бюджетига;
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
25 фоизи — ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш, бозор инфратузилмаси институтларини шакллантириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4 фоизи — уларни фақат бозор инфратузилмасини ривожлантиришга ва тадбиркорларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлашга мақсадли йўналтирган ҳолда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига;
(2-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2,5 фоизи — тасарруф этиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шу жумладан Хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини ахборотлар билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш учун Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари ҳисоб рақамларига.
(2-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарорига асосан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 578-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Хусусийлаштиришдан хорижий валютада тушадиган маблағлар Давлат мулки қўмитасининг Марказий банкдаги махсус валюта ҳисоб рақамига ўтказилади, кейинчалик улар белгиланган тартибда, тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий тартибда сотилади. Миллий валютадаги тушумларни тақсимлаш ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 578-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ер участкаларини резидентларга хусусийлаштиришдан тушган маблағлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, Давлат мулки қўмитасининг махсус ҳисоб рақамида ҳамда Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг иккиламчи махсус ҳисоб рақамларида жамланади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 578-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
80 фоизи — республика бюджетига ажратилади. Бунда ер участкаларини хусусийлаштиришдан республика бюджетига тушган маблағларнинг камида 3 фоизи муҳандислик инфраструктурасининг бош режалари ва схемаларини хатловдан ўтказиш, ишлаб чиқиш ва уларга тузатишлар киритиш, ер кадастрларини шакллантириш ва ерларни иқтисодий зоналарга бўлиш харажатларини қоплашга ажратилади;
20 фоизи — маҳаллий бюджетларга мувофиқ ҳудудларнинг инфратузилмасини ривожлантириш ва ободонлаштириш учун мақсадли фойдаланган ҳолда тегишли маҳаллий бюджетларга ажратилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ёки уларнинг бир қисми бошқа мақсадларга йўналтирилган тақдирда ушбу Низом уларнинг қолган қисмига татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-1. Давлат активлари олди-сотдиси бўйича тузилган ва бекор қилинган шартномалар, берилган кредитлар ва қарзлар бўйича тушган пеня ва жарималар суммалари қуйидаги тартибда тақсимланади:
50 фоизи тасарруф этиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шу жумладан Хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини ахборотлар билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш учун Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари ҳисоб рақамларига йўналтирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қолган қисми ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ тақсимланади.
(5-1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига мувофиқ киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 578-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Маблағларни ушбу Низомнинг 2, 3 ва 4-бандларига мувофиқ тақсимлашда қуйидагилар ҳисобга олинмайди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бўйича хусусийлаштиришдан тушган умумий маблағлардан бир йўла тўловлар;
белгиланган тартибда бекор қилинган шартномалар бўйича Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан харидорларга қайтариладиган маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
улар бўйича битишувлар тузилмаган ва уларнинг эгаларига қайтарилиши керак бўлган битишувлар тузиш учун талабгорлар томонидан депозитга қўйилган маблағлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тусга эга бўлган давлат активларини сотиш бўйича тендерлар ўтказиш харажатлари;
банк томонидан тўловчиларга нотўғри ўтказилган суммалар, шунингдек Давлат мулки қўмитасининг махсус ҳисоб рақамига ва унинг ҳудудий бошқармаларининг иккиламчи ҳисоб рақамларига тушган суммалар аниқлаштирилгунгача;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг акцияларини чиқариш, сақлаш ва сотиш, шунингдек бошқа давлат активларини сотиш билан боғлиқ харажатлар;
амалий тадқиқотларни бажариш бўйича баҳолаш, илмий-тадқиқот, аудитор, молия, консалтинг ва бошқа хорижий ва мамлакатимиз компанияларининг хизматлари, норматив-методик ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш, ишлаб чиқиш, давлат активларини сотишдан олдинги тайёрлаш бўйича харажатлар;
юридик шахсларнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни, шунингдек бошқа активларни давлат манфаатлари учун сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар;
давлат активларини бошқариш бўйича хизматлар ҳақини тўлаш бўйича харажатлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6-1. Давлат мулки қўмитаси (унинг ҳудудий бошқармалари) томонидан харажатларни амалга оширишда етказиб берувчилар билан шартномалар қуйидаги ҳолларда танлов (танлаб олиш)ни ўтказмасдан тузилиши мумкин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат активлари тўғрисидаги рекламаларни ва ахборот тусидаги эълонларни оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш, шунингдек реклама ва эълонларни ташқи реклама манбаларида (билбордлар, баннерлар ва бошқаларда) жойлаштириш;
давлат активларини сотишда, шунингдек юридик шахслар акциялари (улушлари, пайлари)ни ва бошқа активларни давлат манфаатларини кўзлаб сотиб олишда биржа ва биржадан ташқари савдоларга хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан хизматлар кўрсатиш;
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ қилиш маркази томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий-тадқиқот ва бошқа ишлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Республика бизнес-мактаби томонидан корпоратив бошқарувни ривожлантириш мақсадида Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати ва таркибий бўлинмалари, шунингдек давлат ишончли вакиллари малакасини ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги «Хусусийлаштириш ахборот тизимлари» ахборот технологиялари маркази» давлат унитар корхонаси томонидан замонавий ахборот-технология компьютер дастурларини, маҳаллий компьютер ва интернет тармоғини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва уларга хизмат кўрсатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат тендер комиссияси қарорлари асосида давлат активларини сотишда мамлакатимиздаги ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
баҳолаш ташкилотлари томонидан хизматлар кўрсатиш.
Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияси бўлган баҳоловчи ташкилотлар хизматларига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ амалга оширилади.
(6-1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига мувофиқ киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 578-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Аниқ давлат активини сотишдан тушган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган мақсадларга аниқ суммасини кўрсатмасдан ўтказилиши керак бўлган маблағлар ушбу давлат активини сотиш билан боғлиқ харажатларни (баҳолаш компаниялари, савдолар ташкилотчилари, воситачилар, депозитарийлар ва ҳисоб-китоб-клиринг харажатларини) чегирган ҳолда кўрсатиб ўтилган мақсадларга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳри бўйича Бош бошқармасининг ҳисоб-китоб-касса марказидаги Давлат мулки қўмитасининг махсус ҳисоб рақамида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий бош бошқармаларида очилган Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг иккиламчи махсус ҳисоб рақамларида жамланади.
Хусусийлаштиришдан тушган, Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг иккиламчи махсус ҳисоб рақамларида жамланадиган ҳамда ушбу Низомнинг 2 ва 4-бандларига мувофиқ тақсимланадиган маблағлар ҳар ҳафтада ҳисоб-китоб-касса марказидаги Давлат мулки қўмитасининг махсус ҳисоб рақамига Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг иккиламчи махсус ҳисоб рақамларидан тушган ва сарфланадиган маблағлар Давлат мулки қўмитасига ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий бош бошқармасига ҳар ҳафтада тақдим этиладиган, Давлат мулки қўмитаси тасдиқлайдиган шакл бўйича ҳисоботда акс эттирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Давлат мулки қўмитасининг ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ҳисоб рақамларига манбаларнинг барча турлари бўйича тушган маблағлардан солиқ олинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби
11. Давлат мулки қўмитасининг ва унинг ҳудудий бошқармаларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳудудий бош бошқармаларидаги махсус ҳисоб рақамларига маблағларни ўтказиш тегишли тижорат банклари томонидан, харидорнинг (юридик ёки жисмоний шахснинг) топшириқномаси бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Банкда ҳисоб рақамига эга бўлмаган жисмоний шахслар банк орқали нақд маблағларини топшириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Давлат активлари харидорлари тўлов ҳужжатларида қуйидагиларни кўрсатишлари шарт:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳудудий бош бошқармасида очилган Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармасининг махсус ҳисоб рақами реквизитлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат активи олди-сотди шартномасига мувофиқ тўловнинг номи;
маблағларни ўтказишнинг асоси (олди-сотди шартномасининг ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатнинг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами);
давлат активининг номи.
Харидор томонидан тўлов топшириқномасини тўлдириш учун зарур бўлган ҳисоб рақамининг тартиб рақами ва бошқа банк реквизитлари давлат активи олди-сотди шартномасида ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатда кўрсатилади.
13. Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари тармоқлар ва тушум манбалари бўйича ҳар бир хусусийлаштириш объекти бўйича маблағларнинг тушиши, ҳаракати ва тақсимланиши ҳисобини юритадилар улар бўйича Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланган ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган тартибда ва шаклларда ҳисоботлар тузадилар.
Хусусийлаштиришдан маблағларнинг тушиши ва тақсимланиши тўғрисидаги йиғма жадваллар ҳудудий бошқармалар томонидан ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи кунидаги ҳолатига кўра ойнинг бешинчи кунигача Давлат мулки қўмитасига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Биржа савдоларида сотилган давлат активлари учун ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида қилинганлиги юзасидан назоратни ҳисоб-китоб-клиринг хизматлари кўрсатиш юзасидан тузилган шартномага мувофиқ ҳисоб-китоб-клиринг ташкилоти, биржадан ташқари савдоларда сотилган давлат активлари бўйича эса қонун ҳужжатларига мувофиқ Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган, белгиланган муддатларда киритилмаган маблағлар суммаси харидорлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади.
III. Хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан фойдаланиш, уларни Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари махсус ҳисоб рақамларидан ўтказиш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ушбу Низомнинг 2 ва 4-бандларида кўрсатилган олувчилар томонидан маблағлардан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
17. Маблағларни республика бюджетига ўтказиш ҳар ойда Давлат мулки қўмитасининг махсус ҳисоб рақамларидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Маблағлар Давлат мулки қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжлари учун (25 фоиз) ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача, уларнинг ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ғазначилик ҳисобларидан маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида қуйидаги йўналишлар бўйича сарфланади:
а) маблағларнинг 50 фоизи 1991 йилгача қурилган кўп квартирали уй-жойларнинг умумий фойдаланиладиган жойларини ва муҳандислик коммуникацияларини мукаммал таъмирлашни, шунингдек умумтаълим мактаблари ва мактабгача тарбия муассасаларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашни молиялаштиришга йўналтирилади;
б) маблағларнинг камида 25 фоизи аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган тоифалари учун уй-жой қурилишини молиялаштиришга йўналтирилади;
в) маблағларнинг қолгани:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур бўлган муҳандислик ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари, сув қувурлари, канализация тизимлари ва иншоотлар, газ ва электр таъминоти тармоқлари, йўллар қурилишини, шунингдек ижтимоий инфратузилмани — таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт объектлари қурилишини молиялаштиришга;
лойиҳалаш ҳужжатларини, шу жумладан шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштиришга йўналтирилади.
20. Маблағларнинг йўналишлар бўйича ўз вақтида ўтишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмалари ва банк муассасалари таъминлайдилар.
21. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ушбу Низомга иловадаги шакл бўйича маблағлардан фойдаланишнинг йўналишлари тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Тасарруф этиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шу жумладан Хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини ахборотлар билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш учун Давлат мулки қўмитаси ихтиёрида қолдириладиган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ фойдаланилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 578-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби
23. Ушбу Низомга мувофиқ тақсимланиши керак бўлган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
24. Давлат мулки қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига хусусийлаштиришдан маблағларнинг тушиши ва сарфланиши тўғрисида ахборот тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Хусусийлаштиришдан маблағларнинг тушиши ва сарфланиши бўйича бошланғич ҳужжатларни текширишлар ҳар йили камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорининг 4-банди ва ушбу қарорга 8 ва 9-иловалар.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарорининг 9-банди ва ушбу қарорга 2 ва 3-иловалар.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарори 4-бандининг иккинчи—тўртинчи хатбоши, 5-банди, шунингдек мазкур қарорга 5-илова ва 8-илованинг 1-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1999 йил 21 майдаги 263-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 27-модда) 2-илова II бўлимининг 1—3-бандлари.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда) 6-илова II бўлимининг 7, 16 ва 18-бандлари.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2002 йил 27 февралдаги 70-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 2-сон, 11-модда) илованинг 4-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 30-модда) 6-илова II бўлимининг 6 ва 9-бандлари.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда) 1-бандининг учинчи хатбоши ва ушбу қарорга 2-илова.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 14 ноябрдаги 512-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 120-модда).
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 123-модда) 2-илованинг 14-банди.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 24 декабрдаги 563-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 12-сон, 131-модда) илованинг 3-банди.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 11 февралдаги 67-сон қарорига илованинг 2-банди.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 11 февралдаги 68-сон қарори.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки айрим объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 5 майдаги 209-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 45-модда) 2-илованинг 1, 2-бандлари ҳамда 7-банднинг учинчи хатбоши.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда) 3-илованинг 11-банди.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 4 августдаги 185-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибига қўшимча киритиш тўғрисида» 2006 йил 4 январдаги 3-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 2-модда).
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ–335-сон қарори)» 2006 йил 9 июндаги 112-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 43-модда) ва ушбу қарорга 1-илова.
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарорига
6-ИЛОВА
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда.
а) I бўлимга қуйидаги мазмундаги 21 ва 22-бандлар қўшилсин:
«21. Хусусийлаштирилаётган корхона меҳнат жамоаси акциялари улушини сотиш тартиби Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланади.
22. Агар биржа ва биржадан ташқари савдолар қоидалари билан бошқа таъриф усули белгиланмаган бўлса, акциянинг курс қиймати (акция курси) биржа ва биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тузилган битишувнинг якуний қиймати сифатида белгиланади (битишувларнинг миқдорий ҳажми эмитентлар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларнинг умумий сонининг камида 5 фоизини ташкил этган тақдирда)»;
б) IV бўлимда:
қуйидаги мазмундаги 201 ва 251-бандлар қўшилсин:
«201. Сотувчи ёки сотиб олувчи ёки уларнинг вакиллари — қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш, олди-сотди шартномалари бўйича томонлар сифатида иштирок этиш ва агар ушбу битишувларнинг якуни қонун ҳужжатлари бузилишига олиб келган тақдирда, уни имзолашга ҳақли эмас.
Қимматли қоғозлар билан битишувларни амалга оширишда рўйхатга олувчи сифатида иштирок этаётган қимматли қоғозлар савдолари ташкилотчилари, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, агар улар қонун ҳужжатларини бузган ҳолда амалга оширилган ёки уларнинг якуни қонун ҳужжатлари бузилишига олиб келган бўлса, қимматли қоғозлар билан битишувларни рўйхатдан ўтказмаслиги шарт»;
«251. Депозитарий қуйидагиларга мажбур:
битишувлар қонун ҳужжатларини бузган ҳолда амалга оширилган ёки уларнинг якуни қонун ҳужжатлари бузилишига олиб келган бўлса, қимматли қоғозлар билан битишувларни рўйхатдан ўтказмасликка ва «депо» ҳисоб рақамларига пул ўтказмасликка;
қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг натижаси қонун ҳужжатлари бузилишига олиб келадиган қимматли қоғозлар билан битишувларни рўйхатдан ўтказиш, «депо» ҳисоб рақамларига пул ўтказиш ҳақидаги мурожаатлари тўғрисида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига зудлик билан хабар беришга»;
27-банддаги «аъзоларининг» сўзи «кузатув кенгашининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 281 ва 282-бандлар қўшилсин:
«281. Фонд биржаси қуйидагиларга мажбур:
қимматли қоғозларнинг нормал муомалада бўлиши, уларнинг бозор нархларини белгилаш ва улар тўғрисида зарур ахборотни тарқатиш, қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг юқори профессионаллик даражасини қўллаб-қувватлаш учун зарур шарт-шароитларни таъминлашга;
савдога қўйиладиган қимматли қоғозларни экспертизадан ўтказишга, унда биржа томонидан белгиланган талабларга эмитентларнинг молия-хўжалик ва бошқа кўрсаткичлари мувофиқлигини таҳлил қилиш, эмитентнинг ишчанлик обрўсини ва унинг молиявий ишончлилиги тўғрисида ахборот берадиган бошқа маълумотларни баҳолаш назарда тутилади;
савдога қўйиладиган, молиявий барқарор эмитентларнинг муомалада бўлган акциялари рўйхатини ўз ичига оладиган қимматли қоғозларнинг биржа листингини доимий равишда юритишга;
қимматли қоғозлар биржа савдолари якунлари асосида қимматли қоғозларнинг котировкасини белгилашга (акциялар курсини, энг кам ва энг юқори нархларни, курс қийматидаги ўзгаришлар ва бошқаларни белгилаш);
қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари бўлган биржа савдолари операторларини (трейдерларни) ўқитишга;
қимматли қоғозлар операциялари бўйича низоларни ўз вақтида кўриб чиқишга.
«282. Битишувларнинг барча иштирокчилари қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисида улар аниқланган вақтдан бошлаб икки кун мобайнида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига хабар бериши шарт».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда) билан тасдиқланган Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан инвесторларга танлов асосида бепул бериш тўғрисидаги Низомнинг 8-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналарни ва хусусийлаштириладиган давлат корхоналари акцияларини сотиш бўйича тендерлар ўтказиш тартибига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган танлов савдоларини ўтказиш тартибига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 июлдаги 145-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисида низомда:
16-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш Давлат комиссияси қарорларига кўра хусусийлаштирилаётган корхоналар (объектлар) бўйича, шунингдек хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини (улушларини) сотишда Комиссия ташкил этиш талаб қилинмайди»;
24-банднинг иккинчи хатбошидаги «давлат тасарруфидан чиқаришнинг намунавий режасига мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин;
27-банднинг биринчи хатбошидаги «ишлаб чиқариш ва бошқа бўлинмаларнинг, ер участкаларини тақсимлашнинг тавсифи (режа-схемаси, ҳажмлари, жойлашиши)» сўзлари «кадастр ҳужжатлари (корхоналар сотилган тақдирда мулкий комплекслар сифатида)» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банднинг тўртинчи хатбошидаги «ҳужжатлар асосида» сўзларидан олдин «хусусийлаштириш объектининг бошланғич баҳосини тасдиқлайдиган» сўзлари қўшилсин;
бешинчи хатбошидаги «айланма» сўзи «жорий» сўзи билан алмаштирилсин;
ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7) корхонанинг охирги (баҳолаш санасидаги) ҳисобот бухгалтерия баланси маълумотлари ёки хатлаш маълумотлари асосида жорий активлар қиймати, шунингдек корхонанинг мажбуриятлари аниқланади»;
ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«9) товар-моддий бойликларга тегишли бўлган инвентарлар ва хўжалик буюмлари амалдаги улгуржи ёки чакана (бозор нархларидан юқори бўлмаган) нархларда ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра «ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентарлари» гуруҳи бўйича асосий фондларни қайта баҳолашнинг ҳар йилги коэффициентини инвентарлар ва хўжалик буюмларининг баланс қийматига қўллаш йўли орқали баҳоланади»;
37-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Давлат активлари бошланғич нархи, устав фондининг тайинланадиган миқдори баҳолаш ташкилотлари томонидан ушбу Низомнинг 34-бандида назарда тутилган баҳолашнинг учта усули: харажатли, даромадли, қиёсий сотувлар натижалари бўйича олинган энг юқори баҳолаш қийматидан паст бўлиши мумкин эмас»;
38-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Инвестиция мажбуриятларини бажариш муддати беш йилдан ошмаслиги керак, давлат активларини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ёки Давлат мулкини хорижий инвесторга сотишда тендер савдоларини ўтказувчи Давлат комиссияси қарорларига кўра сотиш ҳоллари бундан мустасно».
рус тилидаги матнда 55-банднинг иккинчи хатбошидаги «аннулирования» сўзи «расторжения» сўзи билан алмаштирилган;
тўртинчи хатбошидаги «тузилган битишув нархига кирган инвестиция мажбуриятлари бажарилиши ҳам шу жумлага киради» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда корхона (объект)ни сотиб олган инвесторга — инвестиция мажбуриятларини тўлиқ бажаргунга қадар амалда бўлган «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» белгили сотиб олиш тўловлари тўлангандан кейин;
объектни «ноль» қийматида сотиб олган инвесторга — корхонани модернизация қилишни, техник ва технологик қайта жиҳозлашни назарда тутувчи олинган инвестиция мажбуриятлари бажарилгандан кейин ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва (ёки) хизматлар кўрсатиш бошлангандан кейин берилади»;
Давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисида низомга 11-илова I бўлимининг 7-бандидаги «Айланма» сўзи «Жорий» сўзи билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 51-модда, 52-сон, 578-модда; 2010 й., 14-15-сон, 106-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2014 й., 41-сон, 506-модда)