02.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1692-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси ҳузиридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлантириш ва назорат қилиш марказининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 02.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1692-1
Кучга кириш санаси
12.02.2009
Ҳужжат 12.02.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР МУОМАЛАСИ, РЕЗИДЕНТЛАР ТОМОНИДАН ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ СОТИБ ОЛИНИШИ, ШУНИНГДЕК РЕЗИДЕНТЛАР ЧИҚАРГАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ НОРЕЗИДЕНТЛАР ТОМОНИДАН СОТИБ ОЛИНИШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 2 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1692-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 29-30-сон, 278-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 4 апрелдаги 2007-04, 290-B-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (2007 йил 22 июнь, рўйхат рақами 1692 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 25-26-сон, 274-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 24 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009-03-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 24 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
290-В-1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Марказий банк Бошқарувининг 2009 йил 24 январдаги 2009-03, 290-В-1-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қарорнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида» ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 387-модда, 51-52-сон, 507-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Марказий банк Бошқаруви қарор қиладилар:».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида», «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентлар томонидан чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни сотиб олиниши, шунингдек резидентлар чиқарган қимматли қоғозларнинг норезидентлар томонидан сотиб олиниши тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида давлат рўйхатидан ўтказилган акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозларга (бундан кейинги ўринларда — қимматли қоғозлар) нисбатан татбиқ этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «пул» сўзи чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда — ҲКП) — ўзаро мажбуриятларни (қимматли қоғозларга доир битимлар бўйича ахборотни тўплаш, солиштириш, тузатиш ва уларга доир ҳужжатларини тайёрлаш) аниқлаш ҳамда қимматли қоғозларни етказиб бериш ва улар юзасидан ҳисоб-китоблар бўйича ўзаро мажбуриятларни ҳисобга олиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси — қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш ва уларнинг муомаласига, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейингина йўл қўйилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишда эмитент мазкур чиқарилишдаги қимматли қоғозлар номинал қийматининг 0,01 фоизи миқдорида республика бюджетига йиғим тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл валютасидаги қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатига олишга доир ҳужжатларни кўриб чиқиш учун олинадиган йиғим эмитентлар томонидан энг кам иш ҳақининг беш баробари миқдорида тўланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 7-банддаги «нақдсиз» сўзи «ҳужжатсиз» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 12-бандининг иккинчи хатбошидаги «инвестицион институтда» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 17-банддаги «инвестиция институти» сўзлари «қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Норезидент томонидан акция кўринишида сотиб олинган давлат активлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда норезидентнинг депозитарийдаги депо ҳисобварағига ўтказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) 36-банддаги «инвестиция институтлари томонидан» сўзлари «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) 42-бандда «эмиссия рисоласида (чиқариш анкетасида)» сўзлари «чиқариш тўғрисидаги қарорида ва эмиссия рисоласида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва савдо ташкилотчилари чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар бўйича ўзлари амалга ошираётган барча операциялар ва битимлар ҳисобини юритадилар ва улар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига маълумотлар тақдим этадилар».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 60-модда)