Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Навоий» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Навоий вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг «Навоий» эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда «Навоий» ЭИЗ деб аталади) Навоий вилояти Кармана тумани «Дўстлик» агрофирмасининг 205 — 216; 381а — 388; 404 — 470 контурлардаги 500 гектар ер майдонларига жойлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар:
«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тузилмасида эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилсин, қўшимча 3 нафар штат бирлиги ажратилсин, унга Маъмурий кенгаш ишчи органи функциялари юклансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Навоий» эркин иқтисодий зонасининг бошқарув ходимларининг дастлабки сони 5 нафар бўлган дирекцияси ташкил этилсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги «Навоий» эркин иқтисодий зонаси тўғрисидаги низомнинг амал қилиши самарадорлиги юзасидан мониторинг олиб борсинлар ҳамда зарур бўлганда «Навоий» ЭИЗ ҳудудида хўжалик фаолияти юритиш амалиётини ҳисобга олган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида тезкорлик билан таклифлар киритсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилаб қўйилсинки, «Навоий» ЭИЗ дирекцияси:
Давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этиладиган юридик шахс ҳисобланади;
«Навоий» ЭИЗнинг Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджетининг бир қисми, харажатлар сметаси доирасида белгиланган тартибда ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Навоий» ЭИЗ хўжалик фаолияти қатнашчиларини рўйхатдан ўтказади ва «Навоий» ЭИЗнинг қатнашчилари бўлмаган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритади;
инвесторлар билан «Навоий» ЭИЗ ҳудудига инвестиция киритиш, «Навоий» ЭИЗ ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар билан ер участкалари ижараси юзасидан шартномалар тузади;
белгиланган тартибда танлаб олинган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилади, натижаларини кейинчалик Маъмурий кенгашга тақдим этади;
«Навоий» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Навоий» ЭИЗ дирекцияси» давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда «Навоий» ЭИЗ дирекцияси деб аталади) муассиси этиб белгилансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги:
бир ҳафта муддатда — «Навоий» ЭИИЗ дирекцияси тўғрисидаги низом лойиҳасини, унинг штатлар жадвалини ҳамда «Навоий» ЭИИЗ дирекциясини юқори малакали раҳбар кадрлар ва мутахассислар билан таъминлаш юзасидан таклифлар киритсин;
икки ҳафта муддатда — Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда «Навоий» ЭИИЗ дирекциясининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини ҳамда хорижий ва миллий валютада банк ҳисоб рақамлари очилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Навоий» ЭИИЗ дирекциясининг устав фондини республика бюджетидан молиялаштириладиган 2008 йилги Инвестиция дастури бўйича тежалган 4,89 млрд сўм миқдорида шакллантирсин, уларни мақсадли равишда:
«Навоий» ЭИИЗ дирекцияси ҳудуди атрофини периметр бўйича халқаро нормаларга мувофиқ тўсиқ билан ўрашга;
ташқи муҳандислик коммуникациялари, шу жумладан сув таъминоти, газ таъминоти, электр таъминоти ва канализация коммуникациялари келтиришга;
Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси доирасида «Навоий» ЭИИЗ дирекцияси таъминотига йўналтирсин.
8. Белгилансинки:
хизматлар кўрсатиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинган даромадларнинг бир қисми Маъмурий кенгаш томонидан белгиланган тартибда сарфланган бюджет маблағларини қоплашга йўналтирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Е-40 трассасидан «Навоий» ЭИЗ ҳудудигача (2,2 км) тўрт полосали автомобиль йўли қурилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан амалга оширилади;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Навоий» ЭИЗ ташқи энергия таъминоти объектлари қурилиши «Ўзбекэнерго» АЖ маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
9. Қуйидагилар:
Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — тўсиқлар ва «Навоий» ЭИИЗ ҳудудигача муҳандислик коммуникациялари қурилиши бўйича буюртмачи этиб;
«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг Зарафшон қурилиш бошқармаси — «Навоий» ЭИИЗ ҳудуди атрофига тўсиқлар қурилиши бўйича бош пудрат ташкилоти этиб;
«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ОАЖ — «Навоий» ЭИИЗ, тўсиқлар, ташқи муҳандислик коммуникациялари бош режасини ҳамда зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳалаштирувчи этиб белгилансин.
10. Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясига, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ОАЖга ва Зарафшон қурилиш бошқармасига лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни ва қурилиш-монтаж ишларини бир пайтда амалга оширишга:
«Навоий» ЭИИЗ ҳудуди атрофига тўсиқлар қурилиши бўйича 2009 йил 1 мартгача;
ташқи муҳандислик коммуникациялари қурилиши бўйича 2009 йил 1 июлгача рухсат берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва ишлаб чиқилиши устидан архитектура-эксперт кузатувини ҳамда қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан давлат назоратини ўрнатсин.
11. Навоий вилояти ҳокимлиги «Навоий» ЭИИЗ ҳудудида маъмурий бино фойдаланишга топширилгунгача бўлган давр учун «Навоий» ЭИИЗ дирекциясини Навоий шаҳрида хизмат бинолари билан таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 27 январь,
21-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 27 январдаги 21-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зона фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий асосларини белгилайди.
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда — «Навоий» ЭИИЗ деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Навоий вилояти ҳудудининг Кармана туманидаги 205 — 216; 381а — 388; 404 — 470 контурларга эга бўлган 500 гектарли ер участкасида жойлашган бир қисмидир. Бу ерда махсус ҳуқуқий режим, шу жумладан солиқ, валюта ва божхона режимлари, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган фуқароларнинг кириши, бўлиши ва чиқиб кетишининг, шунингдек меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома олишининг соддалаштирилган тартиби амал қилади;
«Навоий» ЭИИЗнинг Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда — Маъмурий кенгаш деб аталади) — Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Навоий» ЭИИЗ фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат томонидан бошқариш функциясини амалга оширадиган, давлат органлари вакилларидан тузиладиган коллегиал орган;
«Навоий» ЭИИЗ дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция деб аталади) — «Навоий» ЭИИЗ фаолиятини тезкор бошқариш учун ташкил этиладиган Давлат унитар корхонаси шаклидаги юридик шахс;
инвестор — Маъмурий кенгаш томонидан белгиланган тартибда ўтказилган танловдан ўтган ҳамда «Навоий» ЭИИЗ ҳудудида инвестициялашни амалга оширадиган инвестиция фаолияти субъекти;
«Навоий» ЭИИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда инвестициялаш тўғрисидаги битим деб аталади) — Дирекция билан инвестор ўртасида тузиладиган, уларнинг ҳуқуқлари, мажбурияти ва жавобгарлигини белгилайдиган битим;
«Навоий» ЭИИЗ ҳудудида хўжалик фаолияти қатнашчиси (кейинги ўринларда «Навоий» ЭИИЗ қатнашчиси деб аталади) — белгиланган тартибда «Навоий» ЭИИЗ ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ва Дирекция томонидан «Навоий» ЭИИЗ ҳудудида хўжалик фаолияти қатнашчилари реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект;
ижара шартномаси — Дирекция билан «Навоий» ЭИИЗ ҳудудида фаолиятни амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузиладиган «Навоий» ЭИИЗ ҳудудида ер участкаси, бинолар ва иншоотлар ижараси тўғрисидаги шартнома;
«Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги фаолият — «Навоий» ЭИИЗ қатнашчисининг «Навоий» ЭИИЗ ҳудуди доирасида инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутилган товарлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, шунингдек уларни сотиш бўйича хўжалик фаолияти.
3. Замонавий хорижий юқори унумли асбоб-ускуналар ва техникани, технология линиялари ва модулларни, инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобига юқори технологияли, жаҳон бозорларида рақобатбардошли маҳсулотларнинг кенг доирасини ишлаб чиқариш «Навоий» ЭИИЗ қатнашчилари фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланади.
4. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудида давлат органларининг фаолияти ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг қўлланилиши «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сон Фармонида ва уни ижро этиш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, ушбу Низомда, инвестициялаш тўғрисидаги халқаро шартномалар ва битимларда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
5. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудида архитектура ва шаҳарсозлик фаолияти қуришнинг дастлабки режасига ёки «Навоий» ЭИИЗ Бош режасига мувофиқ амалга оширилади. Лойиҳа-смета ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилади.
6. «Навоий» ЭИИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати 30 (ўттиз) йилни ташкил этади. Ушбу муддат Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан узайтирилиши мумкин.
7. «Навоий» ЭИИЗ ташкил этилган ҳудуд «Навоий» ЭИИЗ мавжуд бўлишининг бутун даврида фойдаланиш ва бошқариш учун Маъмурий кенгашга берилади.
II. «Навоий» ЭИИЗни бошқариш тузилмаси
8. «Навоий» ЭИИЗ фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат томонидан тартибга солиш функцияси Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади. Маъмурий кенгаш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
9. Маъмурий кенгаш қуйидаги функцияларни амалга оширади:
«Навоий» ЭИИЗда жойлаштириш учун инвесторларни танлайди, инвестициялаш тўғрисидаги битимларнинг асосий шартларини белгилайди;
«Навоий» ЭИИЗ фаолият кўрсатиши билан боғлиқ масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
ер участкаларини, шунингдек давлат мулки бўлган бинолар ва иншоотлар ижараси қийматини белгилайди;
марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган «Навоий» ЭИИЗ ишлаб чиқариш инфратузилмаси қурилиши лойиҳаларини тасдиқлайди;
«Навоий» ЭИИЗ дирекцияси директорини тайинлайди, «Навоий» ЭИИЗ дирекцияси фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ва уни назорат қилади, шунингдек «Навоий» ЭИИЗнинг мустақил бюджети ва Ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиб боради;
қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда инвестициялаш тўғрисидаги битимларни муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
10. «Навоий» ЭИИЗ фаолиятини тезкор бошқариш юридик шахс мақоми билан Давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этиладиган Дирекция томонидан амалга оширилади. Дирекциянинг устави Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
11. «Навоий» ЭИИЗ дирекцияси:
«Навоий» ЭИИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказади ва уларнинг реестрини юритади, уларга тегишли гувоҳномалар беради;
«Навоий» ЭИИЗ қатнашчилари ҳисобланмаган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини олиб боради;
«Навоий» ЭИИЗ ҳудудида «Навоий» ЭИИЗ қатнашчиларига ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ер участкаларини субижарага топшириш, ижара шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга бериш, ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш, уларни улуш сифатида устав капиталига қўшиш ҳуқуқисиз ижарага беради. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудида ер участкаларини сотиш ва бошқача тарзда ўзгага бериш тақиқланади;
«Навоий» ЭИИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқаради;
инвесторлар томонидан ўз зиммасига олинган мажбуриятлар зарур тарзда бажарилишини назорат қилади;
Маъмурий кенгашнинг қарори асосида қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда инвестициялаш тўғрисидаги битимларни бекор қилиш тўғрисида даъво аризалари билан судга мурожаат қилади;
«Навоий» ЭИИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни бажаради.
12. «Навоий» ЭИИЗ дирекцияси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, ҳар йили тегишли молиявий йил учун «Навоий» ЭИИЗнинг мустақил бюджети лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Маъмурий кенгашга тақдим этади.
«Навоий» ЭИИЗнинг мустақил бюджети:
кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маъмурий кенгашнинг фойдаланишида ва бошқарувида бўлган ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумларнинг бир қисми;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
13. Маъмурий кенгаш «Навоий» ЭИИЗнинг мустақил бюджети доирасида «Навоий» ЭИИЗни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ҳуқуқига эга. Жамғарма маблағлари «Навоий» ЭИИЗ инфратузилмасини ривожлантиришга ва унинг фаолият кўрсатиши самарадорлигини оширишга йўналтирилади.
Жамғармани шакллантириш манбалари ва ундан фойдаланиш тартиби Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган «Навоий» ЭИИЗни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом билан белгиланади.
14. «Навоий» ЭИИЗнинг мустақил бюджети маблағларидан:
«Навоий» ЭИИЗни ривожлантириш жамғармасини ташкил этишда;
белгиланган тартибда «Навоий» ЭИИЗ дирекцияси таъминотида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сон Фармонини бажаришга йўналтирилган бошқа вазифалар амалга оширилишини молиялаштиришда фойдаланилади.
15. Дирекциянинг штат жадвали ва харажатлари сметаси Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади.
III. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудида хўжалик фаолиятини амалга ошириш
16. Хўжалик юритувчи субъектларга ер участкалари бериш дастлабки қурилиш режасига ёки «Навоий» ЭИИЗнинг Бош режасига мувофиқ шартнома асосида Дирекция томонидан амалга оширилади.
Ер участкалари учун ижара тўлови Маъмурий кенгаш томонидан белгиланади ва ижара шартномаси шартларида алоҳида қайд этилади.
17. «Навоий» ЭИИЗ қатнашчисига бериладиган гувоҳнома унинг «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги фаолиятига нисбатан алоҳида ҳуқуқий режим қўлланилишига, шу жумладан солиқ, валюта ва божхона режими қўлланилишига ҳуқуқларининг тасдиғи ҳисобланади.
18. «Навоий» ЭИИЗ қатнашчисига у белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилгандан кейин «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги фаолиятга тегишли қисми юзасидан инвестициялаш тўғрисидаги тегишли битимда мустаҳкамланган мажбуриятлар юкланади.
«Навоий» ЭИИЗ қатнашчиси инвестициялаш тўғрисидаги битим бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга беришга ҳақли эмас.
19. Қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва устунликлар фақат Дирекция билан тузиладиган инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутилган «Навоий» ЭИИЗ қатнашчиси фаолияти турларига жорий этилади.
20. «Навоий» ЭИИЗ қатнашчилари ҳисобланмаган хўжалик юритувчи субъектлар «Навоий» ЭИИЗ ҳудудида фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш ҳуқуқига эга.
21. «Навоий» ЭИИЗ қатнашчиларининг Ўзбекистон Республикасида «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидан ташқарида ўз филиалларини ташкил этишига йўл қўйилмайди.
22. «Навоий» ЭИИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этишга фақат суд тартибида йўл қўйилади.
23. «Навоий» ЭИИЗ соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларига ва инвестициялаш тўғрисидаги битимларга мувофиқ ҳал этилади.
IV. «Навоий» ЭИИЗнинг махсус ҳуқуқий режими
24. Махсус ҳуқуқий режимнинг, шу жумладан солиқ, валюта ва божхона режимининг амал қилиши фақат қатнашчиларнинг «Навоий» ЭИИЗ ҳудудида амалга ошириладиган фаолиятига татбиқ этилади.
25. Қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва устунликларнинг амал қилиш муддати хўжалик юритувчи субъект «Навоий» ЭИИЗ қатнашчилари реестрига киритилган санадан бошлаб ҳисобланади.
26. «Навоий» ЭИИЗ қатнашчилари «Навоий» ЭИИЗ ҳудудига олиб кириладиган, олиб чиқиладиган, сақланадиган, тайёрланадиган, қайта ишланадиган, сотиб олинадиган ва сотиладиган товарларнинг ҳисобини юритишга ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона органларига ушбу товарлар юзасидан ҳисобот тақдим этишга мажбур.
27. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ёки молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ «Навоий» ЭИИЗ қатнашчисининг танлаши бўйича амалга оширилади.
28. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудида мавжуд бўлган божхона режими остида жойлашган товарлар билан содир этиладиган тақиқланган операциялар ва уларга нисбатан махсус божхона режими татбиқ этилмайдиган товарлар рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланади.
29. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудида валюта операцияларини амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
30. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудида хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириши, чиқиши, бўлиши ва меҳнатга ёлланиши тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
31. «Навоий» ЭИИЗ қатнашчиларининг бошқа соҳалардаги фаолиятини тартибга солиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.
V. «Навоий» ЭИИЗ фаолиятини тўхтатиш
32. «Навоий» ЭИИЗ фаолияти у ташкил этилган муддат тамом бўлгандан кейин тўхтатилиши мумкин.
33. «Навоий» ЭИИЗ фаолиятининг муддатидан олдин тўхтатилишига Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш зарур бўлганда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда йўл қўйилади.
34. «Навоий» ЭИИЗ фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 40-модда; 2017 й., 13-сон, 207-модда, 15-сон, 252-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон, 08.08.2018 й., 09/18/629/1635-сон)