22.01.2009 йилдаги ПҚ-1045-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 22.01.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШНИ ЯХШИЛАШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика шаҳар ва аҳоли пунктларининг замонавий қиёфасини янада шакллантириш, уларни ободонлаштиришни тубдан яхшилаш, ободонлаштириш бошқармаларини замонавий махсус транспорт ва механизация воситалари билан жиҳозлаш, шунингдек, банд бўлмаган аҳолини ободонлаштириш ишларига жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва рағбатлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасидаги энг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш ишлари архитектура-қурилиш меъёрлари ва қоидаларига, шунингдек, шаҳар ва аҳоли пунктларининг ташқи қиёфасига нисбатан қўйилган замонавий талабларга қатъий мувофиқ равишда ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш объектларидан санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш соҳасида қўшимча иш ўринларини ҳамда аҳоли бандлигини ошириш, самарали ишлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш бошқармаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ободонлаштириш бўйича харажатларни молиялашнинг асосий манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича прогноз тушумларининг 50 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт тўхташ жойи бўйича пулли хизмат кўрсатишдан олинган йиғимнинг 100 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича ҳамда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газдан фойдаланганлик учун жисмоний шахслардан олинадиган солиқ бўйича прогноздан ортиқча тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хайрия (ҳомийлик) ёрдамлари ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалардан тушган маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектларга, мулкчилик шаклидан қатъи назар, уларнинг тасарруфида қоладиган шахсий маблағлари ҳисобидан шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармаларига аҳоли пунктларини ободонлаштириш мақсадлари йўлида хайрия (ҳомийлик) ёрдами кўрсатиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари 1-иловага* мувофиқ энг кам норматив даражагача миқдорда ишлаб чиқариш ходимлари билан тўлдирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2009 — 2011 йилларда ободонлаштириш бошқармаларини замонавий махсус транспорт воситалари билан жиҳозлаш дастури 2 ва 2а-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2 ва 2а-иловалари рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ободонлаштириш бошқармаларини замонавий махсус транспорт воситалари билан жиҳозлаш дастурининг тасдиқланган параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жумладан, 2009 йил 1 январь ҳолатига кўра республика бюджетининг бўш қолдиқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмларини ортиғи билан бажариш ҳисобидан 2009 йилда ободонлаштиришга сарфланадиган харажатларни 3-иловага* мувофиқ оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилги ва кейинги йиллардаги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ободонлаштириш бўйича харажатлар мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган манбалар ҳисобидан молиялаштирилишини инобатга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2009 йилнинг 1 апрелигача бўлган муддатда шаҳар посёлкалари мақомини олган аҳоли пунктларининг кўкаламзорлаштириш майдонларини, кўчалари ва йўлкалари узунлигини, ирригация тармоқлари ҳамда бошқа ташқи ободонлаштириш объектларини инвентаризациядан ўтказсин ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига уларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўладиган маблағларнинг асосланган ҳисоб-китобини тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2010 йилги бюджет параметрларини шакллантиришда янги шаҳар посёлкалари ташкил этилишини ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш объектларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш учун маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ободонлаштириш ходимларини, уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирларини ва хизмат кўрсатиш ҳудуди ҳамда бажариладиган ишларнинг сифатига қараб иш ҳақи миқдори белгиланишини ҳисобга олган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткасига ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси «Ўзкоммунхизмат» агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда шаҳарлар ва туманларни ободонлаштириш соҳасида, вақт меъёрлари, хизмат кўрсатиш ҳудудлари ва ходимлар сони нормативларини ҳисобга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 24 декабрдаги 606-сон қарорининг 1-иловасидаги «Жами ходимлар сони — 134 киши» сўзлари «Жами ходимлар сони — 274 киши» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда аввал қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 22 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1045-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 4-сон, 22-модда; 2013 й., 52-сон, 690-модда)