Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
1. 2005 йил 25 ноябрь куни Москва шаҳрида имзоланган 1994 йил 15 апрелдаги меҳнат миграцияси ва меҳнаткаш-мигрантларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги Битимга ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Протокол тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 15 январь,
ПҚ-1037-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 4-сон, 20-модда)