Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 16 МАЙДАГИ ПҚ-350-СОНЛИ ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурларида Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси иштирокини такомиллаштириш, шунингдек тижорат банкларининг инвестициявий фаоллигини кенгайтириш мақсадида:
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати (Ш.Х. Файзиев) зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 6 январь,
ПҚ-1031-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 январдаги ПҚ–1031-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 16 майдаги ПҚ-350-сонли қарорига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. 2-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«бошқарув ходимларининг чекланган сони 19 нафардан иборат бўлган Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси».
2. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. 2-илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш принциплари тўғрисида низом):
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«етакчи тармоқларни модернизация қилиш учун муҳим устувор аҳамиятга эга инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш, экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун хорижий технологиялар ва ускуналарни сотиб олишга маблағларни мақсадли йўналтирган ҳолда республиканинг тижорат банкларига Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш қарори билан белгиланган тартибда кредит линияларини очиш»;
олтинчи—ўнинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи—ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 3-сон, 11-модда)